I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
243. 
Энергетик масканларнинг ёки ташкилотларнинг бўлинма раҳбари ушбу Қоидани бузиб қабул 
қилган ўзининг қарори ёки фармойиши учун шахсан жавобгарлик олиб боради. 
 
244. 
Энергетик масканларнинг раҳбарлари ишлаб чиқарувчи-заводлар (ясовчилар), лойиҳалаш, 
қурилиш ва мантаж қилувчи ташкилотлар айби билан ускуналарда, биноларда ва иншоатларда содир 
бўлган барча заводнинг нўқсонлари ва бузилиш ҳолатлари бўйича белгиланган тартибда раддияномалар 
тақдим этишлари шарт. 
 
245. 
Бошқа ташкилотлар ва хусусий шахслар томонидан энергетик масканнинг тасарруфида турган 
электр ўзатиш ҳаво ва кабел линияларига, гидротехник иншоатлар ва уларнинг назорат ўлчов 
аппаратураларига, ускуналарига ва ер ости коммуникацияларига зарар етказилган ҳолатларда, ушбу 
энергетик маскан раҳбарлари далолатнома тузишлари ва айбдорларни жавобгарликка тортиш учун 
маҳаллий қонун ҳимояси органларига тақдим этишлари шарт. 
II – 
бўлим 
I-
боб. Ҳудуд, ишлаб чиқариш бинолари ва иншоатлари 
1. 
Ҳудуд 
1. 
Энергетик объектнинг ҳудуди, бино ва иншоатларининг етарли даражада эксплуатацион ва 
санитар–техник ҳолатини таъминлаш учун қуйдагилар бажарилиши ва соз ҳолатда тутилиши шарт: 
барча ҳудудлардан, бино ва иншоатлардан юза ва ерости сувларининг оқиб чиқиш тизимлари 
(дренажлар, каптажлар, ариқлар, сув оқиш каналлари ва б.); 
чиқарувчи қувурларнинг шовқин пасайтиргичлари, ҳамда шовқин манбаларини бартараф этиш ва 
унинг миқдорини меъёргача камайтириш учун мўлжалланган бошқа қурилма ва иншоатлар; 
сув қувурлари, канализация, дренаж, транспорт, газсимон ва суюқ ёқилғиларнинг иситиш, 
гидрозолоудаления ва уларнинг иншоатлари тармоқлари; 
ичимлик суви манбалари, ҳавзалари ва сув таъминлаш манбаларини қўриқлаш санитар ҳудудлари; 
темирйул йўллари ва ўтиш жойлари, автомобил йўллари, ёнғин ўтиш жойлари, ёнғин гидрантларига 
ва градирналарига олиб борувчи йўллар, кўприклар, пиёдалар йўллари, ўтиш жойлари ва б.; 
силжишга қарши, уприлиб тушишга қарши, қирғоқни мустаҳкамловчи, кўчкига қарши ва селга қарши 
иншоатлар; 
базис ва ишчи реперлар ва маркалар;
ерости сувлари режими устидан кўзатув олиб бориш учун қурилган пьезометрлар ва назорат 
скважинлари; 
қуриқлаш муҳандис–техник воситалари комплекслари (тўсиқлар, назорат-ўтиш пунктлари, хизмат 
хоналари); 
яшин ҳимояси ва заминлаш тизимлари.
Бундан ташқари мунтазам равишда ҳудудларни кўкламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари олиб 
борилиши шарт. 
2. 
Ер остига кумилган сув қувурлари, канализациялар, иссиқлик билан таъминловчи қувурлар ҳамда 
ёпиқ ҳудудаги газ қувурлари, ҳаво қувурлари ва кабеллар ер устида уларнинг ўтган жойини кўрсатувчи 
белгилар билан белгиланиши шарт. 
3. 
Энергетик маскан ҳудудида адашувчи токлар мавжуд бўлганда ер ости метал иншоатларини ва 
коммуникацияларини чиришдан ҳимояловчи электр кимё ҳимояси билан таъминланиши шарт. 
4. 
Мунтазам ва хусусан ёмғирлар вақтида қияликлар, иншоатлар, чуқурликлар ҳолати устидан назорат 
олиб борилиши шарт ва зарур бўлганда уларни мустаҳкамлаш чоралари кўрилиши шарт. 
27 


5. 
Баҳорда, ёғингарчилик мавсуми бошланишда, барча сув оқиб кетувчи тармоқлар ва қурилмалар 
кўрикдан ўтказилиши ва кулмак сувларни ўтказишга тайёр ҳолатга келтирилиши шарт. 
6. 
Электростанцияларда ер сувлари ва назорат скважинларидан сув миқдори режимлари устидан 
назорат қилиш қуйидагича ўтказилиши шарт. 
Эксплуатация қилишнинг биринчи йили – бир ойда 1 мартадан кам бўлмаган муддатда, кейинги
йиллари–ер сувлари миқдорининг ўзгаришига қараб, лекин чоракликда 1 мартадан кам бўлмаган 
муддатда. 
Ҳудудларда ер сувлари режими устидан назорат махсус дастур бўйича маҳаллий йўриқномаларда 
белгиланган муддатларда олиб борилишни ташкиллаштирилиши шарт. Сув ҳароратини ўлчаш ва 
скважиндан кимёвий таҳлилига намуна олиш маҳаллий йўриқномага мувофиқ бажарилиши шарт. 
Кўзатув натижалари махсус журналга ёзилиши шарт.
7. 
Энергетик объектларда кўзатув тармоқлари скважинлари бўйича чиқиндилар тушувчи улкан 
йиғилмалардаги ер ости суви сифати устидан кимёвий–аналитик назоратнинг ярим йилда 1 марта 
даврийликда мунтазам олиб борилиши йўлга қўйилиши шарт; 
таҳлил маълумотлари ҳудудий геологик ташкилотларга мунтазам бериб борилиши шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling