I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
232. Электрстанция ва иситиш қозонхоналарининг газни тозаловчи ва чангни ушлаб қолувчи қурилмаларини эксплуатация қилишда қуйидаги қонун ва қоидаларга амал қилиниши керак “Табиат муҳофазаси ҳақида”, “Атроф-муҳит об-ҳавоси муҳофазаси ҳақида”, “Чиқиндилар ҳақида” Ўзбекистон Республикаси қонунлари, давлат ва тармоқ стандартлари, Тармоқ қоидалари, ишлаб чиқарувчи завод йўриқномаси, маҳаллий шароитлар ҳисобга олинган йўриқномалар. 233. Электр тамоқларини ва нимстанцияларни эксплуатация қилишда ўзгарувчан токли электр ўза- тиш ҳаво линияларида ҳосил бўладиган электр майдонидан аҳолини ҳимоя қилиш қоидалари ва санитар меъёрлари ҳамда электр ўзатиш линиялари ва нимстанцияларни лойҳалаштиришда, қуришда ва экс- плуатация қилишда экологик меъёрларни таъминлаш бўйича ҳаракатдаги меъёрий ҳужжатларга амал қилинади. 234. Энергетик масканлар чиқиндиларнинг чиқарилишини ва ташланишини, сув манбаидан олинувчи ва сув манбаига қуюлувчи сув ҳажмини, чиқиндилар ташланиш жойини, ҳаво линиясининг санитар– ҳимоя зонасидаги электр ва магнит майдонлари кучланганлигини, аккустик таъсирларини ҳаракатдаги қонунларга асосан ҳисоблашга ва назорат қилишга масъулдир. 235. Атроф–муҳитга чиқариладиган ифлосланган моддаларни, олинадиган ва чиқариладиган сув ҳажмини назорат қилиш учун ҳар бир энергетик объект доимий ҳаракатланадиган автоматик асбоблар (приборлар) билан жиҳозланиши керак, агарда улар мавжуд бўлмаса ёки қўллаш мумкин бўлмаса тўғридан–тўғри даврий ўлчаш ва ҳисоблаш усулларидан фойдаланилади. Электр тармоқлари эса электр ва магнит майдонларининг кучланганлигини ўлчовчи асбоблар (приборлар) билан жиҳозланиши шарт. 16. Техник эксплуатация қилиш қоидаларини бажариш учун жавобгарлик 236. Ушбу Қоидани, энергетика тизими энергетик масканларининг, корхонларининг ва ташкилотларининг ҳамма ишчилари учун ҳамда наладка қилувчи, қурувчи, монтаж қилувчи, лойиҳа ва илмий – текширув ташкилотлари учун (мулкдорлик шаклидан қатъий назар) мансаби, касби учун мувофиқ ҳажмда билиши ва бажаришлари мажбурийдир. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling