I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Аварияга қарши қурилма, сувни оқизиб юборувчи ва сувдан қутқарувчи воситалар соз ҳолатда ва ишлатишга тайёр ҳолатда бўлиши шарт. 50
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
48.
Аварияга қарши қурилма, сувни оқизиб юборувчи ва сувдан қутқарувчи воситалар соз ҳолатда ва ишлатишга тайёр ҳолатда бўлиши шарт. 50. Дарё оқимларида ва жарларда сел чиқиндилар ҳосил бўлиши натижасида пайдо бўладиган авариявий вазиятларнинг олдини олиш учун зарур бўлганда тоғ-ер текислаш ишлари ўтказилиши шарт. Сел ўтказувчи участкаларга, кесиб ўтувчи каналларнинг келиш йўллари ва сел ўтказувчи каналлар зарурият пайдо бўлганда тозаланиши шарт. 51. Электр станцияларнинг хизмат кўрсатувчи ходимлари, иншоатлари ва ускуналари учун хавфли тош кўчиши мумкин бўлган қоя ёнбағри участкалари ва дара ён деворлари мунтазам кўздан кечирилиши ҳамда тошлардан тозаланиши шарт. Тошдан ҳимояловчи иншоатлар (тошни тутиб қолувчи сеткалар, тош ушлагичлар) соз ҳолатда тутилиши ва ўз вақтида йиғилиб қолган тошлардан тозаланиши шарт. 52. Гидротехника иншоатларини таъмирлаш унинг ҳолатига боғлиқ ҳолда имкони борича электр станциянинг ишлашига тусқинлик ҳосил қилмасдан ўтказилиши шарт. Гидротехника иншоатлари ҳолати устидан назорат қилиш 53. Гидротехник иншоатларнинг хавфсизлиги устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг “Гидротехник иншоатлар хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунга, “Электр станцияларнинг хавфсизлиги устидан соҳавий назорат қилиш тизими тўғрисида Низом”га, “Ўзбекистон Республикасининг гидротехник иншоатлари ҳолатини марказлаштирилган текшириш ва техник баҳолаш тўғрисида Низом”га мувофиқ бажарилиши шарт. Гидротехника иншоатлари устидан назорат қилишни ташкиллаштириш учун авариявий вазиятларни ўз вақтида аниқлаш ва уларни бартараф қилиш учун қуйидагича жавобгарлик олиб борилади: қурилиш даврида тўлиқ тугалланган гидроузелни эксплуатация қилишга топширгунча – қурилиш ташкилоти (бош пудратчи), эксплуатация қилиш даврида – гидроузел эгаси (эксплуатация қилувчи корхона). 54. Гидротехника иншоатларини эксплуатация қилишга топшираётганда мулкдорга (буюртмачига) қуйидагилар топширилади: қурилиш ташкилоти томаонидан – назорат-ўлчов аппаратлари (келгусида НЎА) ва улар бўйича қурилиш давридаги барча кузатув маълумотлари; лойиҳалаш ташкилоти томонидан – ҳақиқий кузатув натижалари таҳлили маълумотлари, кузатувни ташкиллаштириш бўйича йўриқнома, НЎА кўрсаткичлари, иншоатнинг бардошлиги ва мустаҳкамлиги шароитлари бўйича рухсат этилган чегаралари кўрсатилган ҳақиқий маълумотлар таҳлили ва қайта ишлов бериш усуллари. 55. Гидротехника иншоатларида ўрнатиладиган НЎА таркиби ва кузатувлар ҳажми лойиҳада аниқланиши шарт. Эксплуатация қилиш даврида НЎА таркиби ва кузатувлар ҳажми гидроиншоатларнинг ҳолатидан ва назорат қилиш техник талабларига (масалан, капиталлаш синфи ўзгарганда, сейсмиклигига аниқлик киритилганда ва ш.ў.) ўзгартиришлар киритилишидан келиб чиққан ҳолда ўзгартириш мумкин. Бу ўзгартиришлар лойиҳалаш ва ихтисослаштирилган ташкилотлар билан келишилиши шарт. Электр станцияларда барча НЎА лардаги ҳар бир асбобларнинг ўрнатилган санаси кўрсатилиши билан жойлашиш схемаси ва ахборотномаси, баландлик таянч тармоғи ва пойдевор реперлари схемалари бўлиши шарт ҳамда бошланғич ҳисобот ахборотномалари, НЎА ҳолати маҳаллий йўриқномада кўрсатилган муддатларда текширилиши шарт. Тезкорликни ва назорат қилишнинг ишончлилигини ошириш учун масъул босимли Гидротехника иншоатларини диагностик назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (келгусида АСДК – ДНҚАТ) билан жиҳозлаш мақсадга мувофиқдир. Бундай иншоатларни НЎА билан жиҳозлаш лойиҳалари ихтисослаштирилган ташкилотларни жалб қилган ҳолда уларни АСДК (ДНҚАТ)да фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилиши шарт. 56. Барча гидротехник иншоатларда маҳаллий йўриқномаларда белгиланган муддатларда ва унда назарда тутилган ҳажмда қуйидагилар устидан назорат олиб борилиши шарт: иншоатлар ва уларнинг асослари (пойдеворлари) чўкиши ва силжиши; иншоат ва қопламалар деформациялари, улардаги ёриқлар, деформацион ва курилиш чокларининг ҳолати, тупроқли туғон, дамба, канал ва шурфлар ёнбағирлари маҳкамлигини; 32 гидроузел сатҳи миқдори режими, тупроқли, бетонли иншоатларнинг ва қирғоқ туташмаларининг жисми ва асоси фильтрланиш режимлари ҳамда сув сизишига қарши қурилмаларнинг ва дренажларнинг ишлаши, иншоат ҳудудидаги ерости сув режими; иншоатга оқим таъсири, жумладан сув тускичларнинг ва қирғоқларнинг четларини, тубини ва қирғоқларини сув ювиши устидан; қопламаларнинг ишқаланиб емирилиши ва занглаши, каналларнинг ва сув ҳавзаларининг (бассейн) чўкиши, кўчки ҳосил бўлиши, лойқа ва ўсимликлар қоплаши; сув ҳавзалари қирғоқларининг кўп ишлаши; иншоатларга музнинг таъсири ва унинг муз билан қопланиши. Зарурият пайдо бўлганда иншоатларнинг тебраниши, улардаги сейсмик юкланишлар, бетон мустаҳкамлиги, конструкцияларнинг зўриқиши ҳолати ва ҳарорат режими, метал ва бетон занглаши, метал конструкцияларнинг пайвандланган чоклари ҳолати, гидротехник иншоатларнинг айрим участкаларида газ ажралиб чиқиши ва бошқалар устидан кузатув ташкиллаштирилиши шарт. Гидротехника иншоатларини эксплуатация қилиш шароитларида маълум бир ўзгаришлар ҳосил бўлганда махсус дастур бўйича кузатув ўтказилиши шарт. Маҳаллий йўриқномаларда ҳар бир босим остидаги гидротехник иншоатлар учун уларнинг хавфсизлик ҳолатининг рухсат этилган кўрсаткичлари чегаралари кўрсатилиши шарт ва улар билан НЎВ бўйича кузатувлар натижалари таққосланиши шарт. Гидротехника иншоатлари ҳолатининг бирламчи (лойиҳавий) рухсат этилган чегара кўрсаткичлари ҳақиқий кузатув маълумотлари тўпланиши бўйича мунтазам аниқланиши шарт. 57. Биринчи синфли бетонли гидротехник иншоатларда уларнинг конструкцияларига ва эксплуатация қилиш шароитларига боғлиқ ҳолда қуйидагилар устидан махсус асл кузатув ўтказилади: тўғонлар ва уларнинг асослари зўриқиши ва термозўриқиши ҳолатлари; тўғон туби билан контакт ҳудудида қоя асосининг зичлиги бузилиши; арматуралардаги зўриқиш; сейсмик ва бошқа динамик таъсирларда тўғон ҳолатининг ўзгариши. 58. Электростанциянинг ерости биноларини эксплуатация қилишда қуйидагилар устидан назорат ўтказилиши шарт: яхлит тўдани (массив) ўз ичига олувчи анкер ва гумбаз маҳкамлагичларининг зшриқиши ҳолати; девор ва камера гумбазларининг силжиши деформациялари; яхлит тўданинг (массив) фильтрланиши ва ҳарорат режимлари; хоналарга сув сизиб ўтиши. 59. 7 балли ва ундан юқори ҳудудларда жойлашган биринчи синфли гидротехник иншоатларда ва 8 балли ва ундан юқори ҳудудларда жойлашган иккинчи синфли иншоатларда махсус кузатув ва синовларнинг қуйидаги турлари ўтказилиши шарт: иншоатларнинг ва қирғоқ туташмаларининг ишлаши устидан муҳандислик-сейсмометрик (зилзила ўлчаш) мониторинги; иншоатларнинг табақалари ва ёнма-ён ҳудудлари яқинидаги сувомбор ётқизиқлари ҳудудида муҳандислик-сейсмологик (зилзилашунослик) мониторинг кузатуви; эксплуатация қилишга топширишда – ушбу иншоатнинг динамик характеристикаларини аниқлаш бўйича тажриба (тест) синови (динамик синов) динамик паспортлар тузиш билан, кейинчалик эса ҳар 5 йилдан кейин. Тидротехник иншоатларни муҳандислик-сейсмометрик (зилзила ўлчаш) кузатуви ўтказиш учун зилзила вақтида ер юзасининг кучли ҳаракатланишида иншоатлар ва қирғоқ туташмаларининг кинематик характеристикаларини қайд қилишга имкон берувчи ҳамда олинган ахборотларни тезкор қайта ишловчи автоматлаштирилган асбоблар ва мажмуалар билан жиҳозланиши шарт. Ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа бўйича гидротехника иншоатлари ёнида ва сувомборларнинг қирғоқларида муҳандислик-сейсмологик (зилзилашунослик) кузатувларини ўтказиш учун мухтор қайд қилувчи сейсмик станция жойлаштирилиши шарт. Ҳар бир объектнинг муҳандислик-сейсмометрик (зилзила ўлчаш) ва муҳандислик-сейсмологик (зилзилашунослик) кузатувлари мажмуаси ягона Ўзбекистон Республикаси зилзилашунослик кузатувлари хизмати билан боғлиқ бўлиши шарт. Монтаж қилиш, эксплуатация қилиш ва муҳандислик-сейсмометрик (зилзила ўлчаш), муҳандислик- сейсмологик (зилзилашунослик) кузатувларини ҳамда динамик синовларни ўтказиш ушбу иншоатнинг ихтисослаштирилган ташкилот лойиҳасига мувофиқ амалга оширилади. 60. Гидротехника иншоатларининг бош ва станцион қисмларида базис ва ишчи реперлари ўрнатилиши шарт. Асосий гидротехника иншоатларининг ўқлари жойларда ёзувлар ва белгилар билан ишончли белгиланиши ҳамда базис реперлари билан боғланиши шарт. Босим остидаги сув 33 қувурларининг анкер ва оралиқ таянчлари – таянчларнинг режадаги ва баландлик бўйича ҳолатини аниқловчи ёрлиқларга (марка) эга бўлиши шарт. Сув босими остидаги ва тўсувчи тўғонлар ҳамда дамбалар, каналлар, тунеллар, култошқол йиғувчи (золошлакаотвалов) дамбалар пикет бўйича иншоатнинг узунлигини, ҳалқаланишнинг боши, охири ва радиусини ҳамда еростидаги ёки сув остидаги қурилмаларнинг жойлашган жойини белгиловчи белгиларга эга бўлиши шарт. 61. НЎАлари шикастланишдан ва музлаб қолишдан ҳимояланиши ҳамда аниқ маркировкага эга бўлиши шарт. Етарли даражада асос бўлмаганда пъезометрлардан сувни олиб ташлаш таъқиқланади. Пультлар ёки НЎАлари бўйича ўлчаш жойлари хавфсизлик техникаси талабларини ҳисобга олган ҳолда жиҳозланиши, ёритилган, эркин кириб-чиқишга эга бўлиши, айрим ҳолларда эса ички телефон алоқаси бўлиши шарт. 62. Электростанцияларда ҳар йили баҳорги ёғингарчилик бошлангунча айрим ҳолларда эса ёз-кузги тошқинларда ҳам ёғингарчилик ҳайъати тайинланиши шарт. Ҳайъат барча гидротехник иншоатларнинг, уларнинг механик қурилмаларининг, кўтарувчи қурилмаларининг ёғингарчиликка тайёрлигини кўрикдан ўтказиши ва текшириши шарт ҳамда ёғингарчиликни (тошқинни) ўтказишга раҳбарлик қилади ва у ўтгандан сўнг иншоатни яна кўрикдан ўтказади. 63. Иншоатларнинг ва тунелларнинг сув ости қисмларини кўрикдан ўтказиш биринчи марта 2 йил эксплуатация қилингандан сўнг, кейинчалик эса – 5 йилда 1 марта ўтказилиши шарт. Ҳисобланган ёғингарчиликка яқин бўлган ёғингарчиликни ўтказгандан сўнг водобой, рисбирмалар ва туташган участкалар оқимларини электростанциядаги қулай воситаларни қўллаш билан текшириш ўтказилади. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling