I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
28. 
Иситиш ва шамоллатиш тизимларининг техник ҳолати ва уларнинг иш режими ҳаво муҳитининг 
меъёрий ўлчамларини (параметрларини) энергетик қурилмаларнинг ишончли ишлашини ва тўсувчи 
конструкцияларнинг ўзоқ муддатли ишлашини таъминлаши шарт. Тизимларни эксплуатация қилиш 
маҳаллий йўриқномаларга мувофиқ олиб борилиши шарт. 
 
29. 
Бино ва иншоотларнинг майдончалари, конструкциялари ва транспорт қатновчи қисмлари доимий 
соз ҳолатда ва тоза тутилиши шарт. Хоналарда ва қурилмаларда чангларнинг йиғилиб қолишига йўл 
қўйилмаслиги шарт. 
 
30. 
Ёнилғи ўзатиш трактини сув билан тозалаш (гидроуборка) хоналарнинг ҳарорати 5°С дан паст 
бўлганда ҳамда хонанинг ички сирти ёриқлари ва қопламаларининг зичлиги бузилганда таъқиқланади. 
Сув билан тозалаш (гидроуборка) режими ва уларни ўтказиш жадвали маҳаллий йўриқномаларда 
белгиланган бўлиши шарт. 
29 


II-
боб. Электростанцияларнинг гидротехник иншоотлари ва сув хўжалиги, гидротехник 
ускуналари 
1. Гидротехника иншоотлари ва уларнинг механик қурилмалари 
 
31. 
Гидротехника иншоотларини (бундан кейин ГТИ) эксплуатация қилишда уларнинг ишончли ва 
хавфсиз ишлаши, ҳамда атроф-муҳит муҳофазаси талабларига риоя қилган ҳолда электростанция 
технологик қурилмаларининг узлуксиз ва тежамли ишлаши таъминланиши шарт. Гидротехника 
иншоотларида овланадиган балиқ турларининг тўда бўлиб кўчиб ўтиш йўллари сақланган ҳолда балиқлар 
ўтиш қурилмаларининг ўрнатилиши кўриб чиқилиши ва уларнинг болаларини ўлимдан ҳимоялаш 
саволлари (муаммолари) ечилган бўлиши шарт. 
Гидротехника иншоотлари чидамлилиги, мустаҳкамлиги, узоқ муддатлилиги бўйича меъёрий (лойиҳа) 
талабларига жавоб бериши шарт. 
Лойиҳада қабул қилиган хавфсизлик даражалари ва критериялари “ГТИ хавфсизлиги декларацияси”га 
киритили ва эксплуатация жараёнида назорат қилиниши шарт. 
Сув босими (напори) остида жойлашган иншоотлар ва конструкциялар, ҳамда уларнинг асослари ва 
қирғоқлари сув ўтказмаслик ва фильтрлаш мустаҳкамлиги бўйича меъёрий (лойиҳа) кўрсаткичларига мос 
келиши шарт. 
Гидротехника иншоотлари ноқулай физик, кимёвий ва биологик жараёнлар сабабли келиб чиқадиган 
ҳамда юкланиш ва сувнинг таъсиридан келиб чиқадиган бузилишлардан ҳимояланиши шарт. Содир 
бўлган бузилишлар ўз вақтида бартараф этилиш шарт. 
Эксплуатацияда 25 йилдан ортиқ бўлган барча босим остидаги гидротехник иншоотлар, уларнинг 
ҳолатидан қатъий назар даврий, лекин 5 йилда бир мартадан кам бўлмаган муддатда махсуслаштирилган 
ташкилотларни жалб этган ҳолда уларнинг мустаҳкамлигини, чидамлилигини ва эксплуатацион 
ишончлилигини баҳолаш билан кўп омилли тадқиқотдан ўтказилиши шарт. Тадқиқот натижалари бўйича 
иншоотларнинг ишлаш қобилиятини таъминловчи чоралар қабул қилиниши шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling