I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
14. 
Энергетик масканларда ишлаб чиқариш бино ва иншоотлари, уларнинг тайинланиши бўйича ўзоқ 
ва ишончли эксплуатация қилинишини фойдаланишини таъминлайдиган соз ҳолатда тутилиши, санитар-
техник меъёрлар ва ходимлар меҳнати хавфсизлигини таъминловчи талабларга риоя этилиши шарт. 
 
15. 
Энергетик масканларда эксплуатация қилиш жараёнида маҳаллий йўриқномалар билан 
аниқланадиган ҳажмда бино ва иншоотлар устидан мунтазам кўзатув ташкиллаштирилиши шарт. 
Мунтазам кўзатув олиб бориш билан бир қаторда ҳар йилда икки марта (баҳор ва кузда) бино ва 
иншоотлар нуқсон ва бузилишларни аниқлаш учун кўрикдан ўтказилиши шарт. Бахтсиз ҳодисалардан 
(бўронли шамол, жала ва қор кўп ёғиши, ёнғин, 5 балл ва ундан юқори зилзила ва шунга ўхшаш 
бошқалар) ёки авариядан кейин–навбатдан ташқари кўрикдан ўтказилиши шарт. 
Асосий ишлаб чиқариш бино ва иншоотларининг қурилиш конструкциялари энергетик маскан раҳбари 
тасдиқлаган ва бош лойиҳаловчи билан келишилган рўйхат бўйича 5 йилда бир марта махсус ташкилот 
томонидан техник гувоҳликдан ўтказилиши шарт. 
 
16. 
Баҳорги кўрикда бино, иншоот ва санитар-техник тизимларнинг ёз даврига мўлжалланган 
таъмирлаш бўйича иш ҳажмлари аниқланиши ҳамда кейинги йил режасига киритиш учун капитал 
таъмирлаш бўйича иш ҳажмлари аниқланиши шарт. 
Кузги кўрикда бино ва иншоотларнинг қишга тайёрлиги текширилиши шарт. 
 
17. 
Электростанцияларда бино, иншоот ва ускуналар пойдеворларининг чўкиши устидан кўзатув 
қуйидагича ташкиллаштирилиши шарт: 
28 


Эксплуатациянинг биринчи йилида-3 марта, иккинчи йили – 2 марта, кейинчалик (пойдеворларнинг 
чўкиши турғун ҳолатга келгунча)–бир йилда 1 марта чўкиш турғунлашгандан кейин (бир йилда 1 мм ва 
ундан кичик) – 5 йилда 1 мартадан кам бўлмаган вақтда. Кўзатув натижалари махсус журналга (ёзилиши) 
киритилиши шарт.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling