I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
21. Сув тозалаш ускуналари жойлашган хоналарда дренаж каналлари, лотоклари, чуқурлари, туз ячейкаларининг ва коагулянтнинг нам сақлаш ячейкаларининг деворлари, кислота ва ишқор идишлари жойлашган хоналарнинг поллари назорат қилиниши ва соз ҳолатда тутилиши шарт. 22. Қурилиш конструкцияларида ёриқли ўприлиш ва бошқа ташқи бузилиш аломатлари аниқланганда ушбу конструкциялар устидан машъалалардан фойдаланиб ва ўлчов асбоблари ёрдами билан кўзатув ўрнатилиш шарт. Аниқланган нуқсонлар ҳақидаги маълумотлар бино ва иншоотларнинг техник ҳолати журналига аниқланган нуқсонларни бартараф этиш муддатлари белгиланиши билан ёзилиши шарт. 23. Кўтарувчи ва тўсувчи конструкцияларда тешиклар тешиш, ўйиш, технологик қурилманинг қурилиш конструкциясига транспорт воситаларини, қувурларни ва қурилмани монтаж, демонтаж қилишда ва таъмирлашда юк кўтариш учун бошқа ускуналарни ўрнатиш, осиш ва қотириш каркас боғламаларини кесиш лойиҳалаш ташкилоти ва бинони (иншоотни) эксплуатация қилиш учун жавобгар шахс билан келишилган ҳолда (олиб борилади) бажарилади. 24. Бино ва иншоотларнинг том қисми ахлатлардан, кул қолдиқларидан ва қурилиш материалларидан тозаланиши ва унинг ишлаши текширилиши шарт. 25. Бино ва иншоотларнинг металл конструкциялари занглашдан ҳимояланган бўлиши шарт; занглашга қарши ҳимоянинг самарадорлиги устидан назорат ўрнатилган бўлиши шарт. 26. Энергетик масканлар хоналарининг ва қурилмаларининг бўялиши саноат эстетикаси, санитарияси, қувурларнинг ажратиб турувчи бўялиш йўриқномалари бўйича талабларига мувофиқ бўлиши шарт. 27. Бино, иншоот ва қурилмаларнинг қурилиш конструкциялари пойдеворлари минерал мойларнинг, кислоталарнинг, ишқорларнинг, буғ ва сувларнинг тегишидан ҳимояланиши шарт. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling