I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
18. 
Пойдеворларнинг чўкиши, қурилиш конструкцияларининг деформацияланишлари, ер ости тоғ 
қазилмаларини ишлаб чиқариш олиб борилаётган ҳудудларда бино ва иншоотларни кўрикдан ўтказиш, 
ҳаракатдаги қурилмадан динамик зичлашга олиб бориладиган тўпроқлар, карстли ҳудудларда, 7 балл ва 
ундан юқори бўлган ер силкинишли районларда чўкувчи тўпроқлар устидан кўзатув олиб бориш махсус 
дастурлар бўйича маҳаллий йўриқномаларда кўрсатилган муддатларда, лекин 3 йилда 1 мартадан кам 
бўлмаган муддатда ўтказилиши шарт. 
 
19. 
Электростанцияларнинг мўриконларини ва газ йўлларини ташқи кўрикдан ўтказиш белгиланган 
тартибда ИЭС да темир-бетон мўриконлари ва газ йўлларини эксплуатация қилиш ва ИЭСда металл 
мўриконларни эксплуатация қилиш каби соҳа йўриқномаларига мувофиқ 1 йилда (баҳорда) 1 мартадан 
кам бўлмаган муддатда олиб борилиши шарт. Мўриконларни ички ва ташқи кўзатув, улар эксплу-
атацияга туширилгандан кейин 5 йил ўтганда олиб борилиши шарт, кейинчалик эса зарурият пайдо 
бўлганда, лекин 5 йилда 1 мартадан кам бўлмаган муддатда ўтказилиши шарт. Ғиштдан ва яхлит 
футеровкалардан иборат мўриконларни ички кўзатувдан ўтказиш иссиқлик кўзатуви билан алмаш-
тирилиши мумкин бунда ҳам 5 йилда 1 мартадан кам бўлмаган муддатда кўзатув олиб борилиши шарт. 
 
20. 
Бино ва иншоотлар ва қурилмарнинг пойдеворлари устидан кўзатув олиб борилаётганда 
ҳаракатланувчи таянчларнинг, ҳарорат ёриқларининг, металлоконструкцияларнинг пайвандланган, 
клепаланган ва болтли бирлаштирилган жойларининг, йиғма темирбитон конструкцияларнинг уланувчи 
ва боғловчи деталларининг темирбетон конструкцияларининг (чириш ёки шакли ўзгариши (деформация) 
пайдо бўлганда арматуралари ва бетоннинг, кран ости конструкцияларининг динамик ва иссиқлик 
юкламалари тортилган ва таъсирида бўлган участкаларининг ҳолатлари устидан назорат олиб бориш 
шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling