I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
237. Энергетик масканларнинг меъёрий эксплуатация қилиниши учун мулкнинг мулкдорлари (энергетик масканнинг раҳбари) жавобгардир. Ҳар бир энергетик масканда раҳбарнинг бўйруғи билан ва таркибий бўлинмалар ҳақидаги Низом билан ишлаб чиқариш бўлинмалари (цехлар, районлар, участкалар, лабораториялар ва ш.б.) ўртасида ускуналарга, биноларга, иншоатларга ва коммуникацияларга хизмат кўрсатиш бўйича фаолият олиб боришлари тақсимланиши шарт. Энергетик ускуналар ҳамма элементларнинг ҳолати ва хавфсиз эксплуатация қилиниши учун жавобгар шахслар тайинланиши ҳамда ҳамма ходимларнинг мансаб мажбуриятлари белгиланиши шарт. 238. Ускуналар, бинолар ва иншоатлар ҳолати ва хавфсиз эксплуатация қилиш учун жавобгар шахслар ҳаракатдаги қонунчилик талабларига мувофиқ энергетик масканинг эксплуатация қилинишини таъминлаши, энергетик ускуналар ҳолати устидан назорат олиб бориши, ускуналар ва уларнинг элементлари ишлашидаги бузилишларнинг сабабларини қидириш ва ҳисобга олиб бориш экслуатацион– таъмирлаш ҳужжатларини олиб боришлари шарт. 239. Тармоқнинг ҳар бир ишчиси ўз мажбуриятлари доираси даражасида электростанция ва тармоқларнинг ускуналарини, биноларини ва иншоатларини ўрнатиш ва хавфсиз эксплуатация қилиш қоидаларига, ЁХҚ, ва ХТҚ мувофиқлигини таъминлаши, корхона ва ташкилот мулкини қўриқлаши ва эҳтиёт қилиши шарт. 240. Энергетик масканларнинг, корхоналарнинг, ташкилотларнинг ва уларнинг бўлинмлари раҳбарлари қўл остидаги ходимларининг ушбу Қоидага риоя этишлари учун жавобгардирлар. 241. Ушбу Қоидани бузган шахслар ҳаракатдаги қонунчиликка асосан жавобгарликка тортилади (жавоб беради). 242. Ушбу Қоидага амал қилмаслик оқибатида энергетик ускунанинг ишлашида бузилишлар келиб чиққанда, ёнғин ва одамлар билан бахтсиз ходиса юз берганда қўйдагилар шахсан жавобгардирлар: ускуна, бино ва иншоатларга бевосита хизмат кўрсатувчи ва таъмирловчи ишчилар–уларнинг айби билан содир бўлган ҳар бир бузилишлар учун; смена (навбатчилар) бошлиқлари, ҳамда навбатчи ва тезкор–таъмирлаш ходимлари, энергетик тизимнинг электр ва иссиқлик тармоқлари диспетчерлари: уларнинг ўзлари йўл қўйган ҳамда уларга бевосита бўйсунувчи ёки уларнинг кўрсатмалари (фармойишлари) бўйича иш олиб бораётган ходимлар йўл қўйган бузилишлар учун; электростанция ва таъмирлаш корхоналари цехлари бўлимларининг бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, уста ва мухандислари; 26 электр тармоқлари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, маҳаллий бошлиқлари уларнинг ўринбосарлари, маҳаллий ишлаб чиқариш хизматининг, участкаларининг ва таъмирлаш–механик хизматининг уста ва мухандислари; нимстанция бошлиқлари – ўзларининг ва уларга бўйсунувчи ходимлар йўл қўйган бузилишлар учун; корхоналарнинг директорлари, бош муҳандислари ва уларнинг ўринбосарлари - улар раҳбарлик қилаётган корхоналарда содир бўлган бузилишлар учун; энергетик тизимнинг марказий хизмат фаолиятини бошқарувчи ишлаб чиқариш хизматлари бошлиқлари ва муҳандис–техник ишчилари – уларнинг ўзлари йўл қўйган бузилишлар учун ва хизмат ишчиларининг, уларга беркитилган участкаларда ёки энергетик масканларнинг ускуналарида уларнинг айби билан содир бўлган бузилишлар учун; энергетика тизимининг энергетик масканларида ва ташкилотларида содир бўлган бузилишлар учун; лойиҳалаш, конструкторлик, илмий–текшириш, таъмирлаш, наладка қилиш ва монтаж қилиш ташкилотларининг раҳбарлари ҳамда муҳандис–техник ишчилари – уларнинг ўзлари ва уларга бўйсунувчилар йўл қўйган бузилишлар учун. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling