I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
216. 
Энергетик масканда, биринчи ёнғин бўлинмаси келгунча ёнғинни ўчиришда раҳбарлик 
навбатчиларнинг каттаси (электростанция навбатчилар бошлиғи, нимстанциянинг навбатчи муҳандиси ) 
ёки энергетик масканнинг раҳбари ҳисобланади. Биринчи ёнғин бўлинмаси етиб келиши билан 
навбатчилар бошлиғи (энергетик масканнинг раҳбари) ёнғин бўлинмаси катта командирига ёнғинни 
ўчириш бўйича қабул қилинган тадбирлар ҳақида ахборот бериши ва унга ёзма рухсатнома бериб 
ёнғинни ўчиришга раҳбарликни топшириши шарт. 
 
217. 
Энергетик масканнинг ҳар бир цехида, лабораториясида, устахонасида, бўлим ва бошқа 
бўлинмаларида масканни ёнғиндан қўриқлаш бўлинмаси (мавжуд бўлса) билан келишилган ва энергетик 
масканнинг раҳбарлари тасдиқлаган ёнғин хавфсизлиги ва ёнғинга қарши режимнинг аниқ чора-
тадбирлари ҳақида йўриқнома ишлаб чиқилиши шарт. 
 
218. 
Ҳамма энергетик масканларда ва таъмирловчи корхоналарда бош муҳандис бошқарадиган ёнғин–
техник ҳайъати тузилиши ҳамда керакли вазиятларда ҳаракатдаги низомларга асосан ўз ишини олиб 
борувчи кўнгилли ўт ўчириш дружиналари шакллантирилиши шарт. 
24 


 
219. 
Автоматик ва бошқа ёнғинни ўчириш ва ёнғиндан хабарловчи қурилмаларига техник хизмат 
кўрсатишни аварияга қарши ва реле ҳимоясига хизмат кўрсатиш йўриқномаларига ўхшаш маҳаллий 
йўриқномаларга мувофиқ энергетик маскан ходимлари ўтказишлари шарт.
Бирламчи ўт ўчириш воситалари ишга доимий тайёр ҳолатда сақланиши шарт, уларга техник хизмат 
кўрсатиш тармоқ йўриқномаларига мувофиқ олиб борилади. 
 
220. 
Ёнғинга қарши сув қувурларининг қисмларини йўл ва ўтиш жойларини ёпиш, ёнғинга қарши сув 
таъминоти технологик ускуналарини таъмирлаш билан боғлиқ бўлган ҳамда ёнғинга қарши автоматика ва 
сигнгализацияларни ўчириш билан боғлиқ бўлган ишлар ёнғин хавфсизлиги ва ўша участкани (ускунани) 
эксплуатация қилиш учун жавобгар шахслар билан келишилган ҳолда, ҳамда фақат энергетик масканнинг 
бош муҳандиси ёзма рухсатидан кейин ва ёнғиндан қўриқлаш бўлинмаларига маълум қилингандан кейин 
бажарилиши шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling