I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
209. 
Бахтсиз ҳодисалар учун ҳамда ишчиларнинг меҳнат мажбуриятларини бажариш балан боғлиқ 
бўлган соғлиғининг шикастланиш ҳолатлари учун хавфсизлик ва ишлаб чиқариш санитария 
23 


талабларининг бажарилишини таъминламаган ва бахтсиз ҳодисалардан огоҳлантириш учун керакли 
тадбирларни қабул қилмаган энергетик объектларнинг, ташкилотларнинг раҳбар ва мансабдор шахслари 
ҳамда хавфсизлик техникаси қоидаларининг ёки меҳнат муҳофазаси йўриқномаларининг талабларини 
бевосита бузган ишчилар жавобгарликка тортиладилар. 
 
210. 
Энергетик объектларнинг, ташкилотларнинг барча ходимлари тармоқ йўриқномаларига биноан 
биринчи тиббий ва экстремал реанимацион ёрдам кўрсатиш турлари ҳамда воқеа содир бўлган жойда 
жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатиш усуллари бўйича амалий ўқитилиши шарт. Биринчи ёрдам 
кўрсатиш бўйича билимини текшириш хавфсизлик техникаси қоидалари ёки меҳнат муҳофазаси 
йўриқномалари бўйича даврий билимини текширишдан ўтказилади. Ҳар йили янги замонавий 
тренажёрларни қўллаган ҳолда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш билимларини ёддан чиқармаслик учун 
ходимларга реанимация усуллари бўйича ўқитиш ўтказилиши шарт. 
 
211. 
Электр станциянинг ҳар бир цехида, нимстанцияларда, тармоқлар участкаларида
лабораторияларида ва бошқа объектларида ҳамда сайёр бригадаларнинг автомашиналарида дори 
дармонлар ва медицина асбоблари бўлган биринчи ёрдам сумкаси ёки аптечкалари бўлиши шарт. 
Ходимлар бажарадиган ишларнинг характерига қараб махсус кийим, махсус пойафзал ва бошни 
ҳимояловчи шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиши шарт. 
Маълум бир ишни бажариш учун берилган ҳимоя воситаларидан бошқа мақсадларда фойдаланилганда, 
ходим ушбу ҳолат бўйича бахтсиз ҳодиса юз берганлиги учун жавобгарликка тортилади. 
14. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling