I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

Ёнғин хавфсизлиги 
212. 
Ускуналарнинг, биноларнинг ва иншоотларнинг тузилиши ва эксплуатация қилиш “Энергетик 
корхоналар учун ёнғин хавфсизлиги қоидалари” (22 апрель 2004 йил №1341-сон билан қайд қилинган–
Ўзбекистон қонунчилик йиғилиши №16, 194-модда 2004 йил) талабларига мувофиқ бўлиши шарт. 
Энергетик объектлар меъёрий ҳужжатлар тлабларига мувофиқ ёнғинга қарши сув таъминоти тармоқлари, 
ёнғинни аниқлаш ва ўчириш қурилмалари билан жиҳозланиши шарт.
 
213. 
Ҳар бир ишчи ЁХҚ талабларини ва энергетик объектда белгиланган ёнғинга қарши режимни 
аниқ билиши ва бажариши шарт, ҳамда шахсан ўзи билиши ва бошқа шахсларнинг ёнғинга ёки 
алангаланишга олиб келувчи ҳаракатларга йўл қўймаслиги шарт. 
 
214. 
Энергетик объектларнинг ишчилари ёнғинга қарши йўриқномалардан ўтиши, ёнғинга қарши 
машқларда мунтазам қатнашиб ёнғин хавфсизлиги бўйича билимларини ошириши ҳамда ушбу Қоида 
талабларига мувофиқ ЁХҚ билимини даврий текширишдан ўтиши шарт. 
Ёнғинга қарши машғулотларнинг даврийлиги, мавзулари ва ҳажми ходимларнинг ускуналарни 
бошқаришини тўхтатмасдан туриб ёнғинга қарши бўлинмалар билан ҳамкорликда ёнғинни ўчириш 
бўйича амалий билимларни эгаллаши шартлигини ҳисобга олган ҳолда аниқланиши (белгиланиши) шарт. 
Ёнғинга қарши машғулотларнинг масканда ва ёнғин полигонларида ўтказилиш навбатлилиги кўриб 
чиқилиши шарт. 
 
215. 
Ҳар бир энергетик масканда ёнғинга қарши режим ўрнатилиши ва ишлаб чиқариш 
хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ёнғинга қарши тадбирларнинг бажарилиши ҳамда энергетик 
масканнинг ёнғиндан қўриқлаш ишчилари билан ҳамкорликда ёнғинни ўчиришнинг тезкор режаси ишлаб 
чиқилиши шарт. 
Ёнғинни ўчиришнинг тезкор режаси асосий ҳужжат бўлиб, унда энергетик масканда ёнғин содир 
бўлганда ходимларининг ҳаракати, кучланиш остидаги электр ускуналарида ёнғинни учириш тартиби
етиб келган ёнғинни ўчириш бўлинмасининг шахсий таркиби билан ўзаро ҳаракатлари ҳамда бошқа 
кучлар ва ёнғинни ўчириш воситаларининг қўлланилиши аниқланиши (белгиланиши) шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling