I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
221. 
Энергетик масканларда пайвандлаш ва бошқа ёнғинга хавфли ишлар ҳам юқорида келтирилган 
тармоқ йўриқномалари талабларига мувофиқ бажарилиши шарт. 
 
222. 
Масканларда ёнғинга қарши режимни ташкиллаштиришда қуйидагилар жавобгардирлар: 
энергетик масканлар ва ташкилотлар раҳбарлари–умумий ёнғинга қарши ҳолат, ёнғинга қарши 
тадбирларнинг ва ёнғинга қарши режим талабларининг бажарилишини ташкиллаштириш, маскандаги 
тузилган кўнгилли ўт ўчириш дружиналарининг иши учун; 
бош муҳандислар–ёнғин-техник ҳайъати иши, ёнғинни ўчириш воситаларининг техник ҳолати ва ёнғинга 
қарши автоматика тизимларининг техник ҳолати, меъёрий ёнғинга қарши талабларнинг ва ходимларни 
тайёрлашнинг бажарилишини ташкиллаштириш учун; 
бўлинмаларнинг раҳбарлари ва муҳандис техник ходимлари уларга беркитилган масканлар ёки 
участкаларнинг ёнғинга қарши ҳолати ҳамда ходимларни тайёрлаш учун. 
 
223. 
Ҳар бир ёнғин, алангаланиш ҳодисаси тармоқ йўриқномасига биноан махсус тайинланган ҳайъат 
томонидан сабабини келтирилган зарарни, ёнғин чиқиши учун жавобгарларни ва тармоқнинг бошқа 
масканлари учун ёнғинга қарши тадбирларнинг ишлаб чиқилишини белгилаш учун қидирув ишлари олиб 
борилиши шарт. 
15
. Табиат муҳофазаси талабларига риоя қилиш 
 
224. 
Энергетик ускуналар ишлаётганда атроф муҳитга зарали таъсир этувчи ифлосланган 
моддаларнинг атмосферага чиқарилиши ва сув иншоатларига ташланиши, саноат чиқиндилари энергетик 
корхона ҳудудида жойлашган шовқин, тебраниш, электр ва магнит майдонлар ва бошқа зарарли физик 
таъсирлар ҳамда қайтарилмайдиган исроф ва ичимлик суви исрофини камайтириш бўйича 
огоҳлантиришлар ёки чегараланишлар учун чоралар қўлланилиши шарт. 
 
225. 
Ифлосланган моддаларнинг атмосферага чиқариш миқдори– Ўзбекистон Республикаси “Дав-лат 
табиат қўмитаси” органлари томонидан тасдиқланган ва ҳар бир масканга белгиланган рухсат этилган 
чегараланган чиқариш–ташлаш меъёрларидан–ифлосланган моддаларнинг сув масканларига ташланиши 
рухсат этилган чегараланган меъёрлардан (лимитлардан) ошиб кетмаслиги шарт. 
Электр ва магнит майдонлари кучланганлиги бу омилларга қўйилган рухсат этилган чегараланган 
миқдодан ошиши, шовқин таъсири эса қурилмалар учун санитар меъёрлари ва стандартларига асосан 
белгиланган товуш қаввати меъёрларидан ошиши мумкин эмас. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling