I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
123. 
Иссиқлик алмашувчиларнинг органик чиқиндилар билан ифлосланишининг олдини олиш учун 
совутувчи сувни хлорлашда конденсатордан чиқишдаги сув таркибидаги актив хлор миқдори 0,4÷0,5 
мг/дм
3
чегарада бўлиши шарт. 
Техник сув таъминоти тизимида ва совутувчи-сув омборли қайтарилма сув таъминоти тизимида сув-
ни олиб кетиш каналларидаги сув таркибида актив хлор иштирокини бартараф этиш учун битта-иккита 
конденсаторга келувчи совутувчи сувга хлор эритмасини ҳайдаш орқали хлорлаш бажарилиши шарт.
 
124. 
Градирнали ва сачратувчи ускунали қайтарилма тизимда сув ўсимликларини йўқотиш учун сувга 
мис купороси билан ишлов беришда унинг совутувчи сувдаги миқдори 3÷6 мг/дм
3
чегарада бўлиши шарт. 
Мис купороси билан ишлов берилганда қайтарилма сув таъминоти тизимидан сув объектларига пуфловчи 
сувни ташлаш ҳаракатдаги ташқи сувларни чиқинди сувлар билан ифлосланишидан муҳофаза қилиш 
қоидаларига мувофиқ амалга оширилиши шарт. 
Совутувчи-сув омборларида сувнинг “гуллаши”га қарши курашиш учун сувга ишлов беришда мис 
купоросининг миқдори 0,3÷0,6 мг/дм
3
чегарада, профилактика ишлов берилишида эса – 0,2÷0,3 мг/дм
3
чегарада сақланиши шарт. 
 
125. 
Техник сув таъминоти тизимида (қўпол панжара сиртлари, сув тозалаш тўрларининг конструктив 
элементлари, сув қабул қилувчи ва сўрувчи камералар ва босим остидаги сув қувурлари) молюскалар
чиғаноқлар ва бошқа биоорганизмлар ўсганда ўсишга йўл қўймайдига қопламалар қўлланиши, 
трактларни иссиқ сув билан ювиш ўтказилиши, ёрдамчи қурилмаларга келувчи совутувчи сувни 1,5 ойда 
1 марта 4-5 сутка ичида актив хлор миқдорини 1,5÷2,5 мг/дм
3
миқдорда сақлаш орқали хлорлаш 
ўтказилиши шарт. 
 
126. 
Гидротехник иншоатларнинг техник сув таъминоти тизимини эксплуатация қилиш, ҳамда 
уларнинг ҳолати устидан назорат олиб бориш ушбу Қоиданинг II-боб, §1 талабларига мувофиқ амалга 
оширилиши шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling