I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
127. 
Техник сув таъминоти тизими қурилмаларининг ва гидросовутгичларининг ишлаши ушбу 
Қоиданинг конденсацион ускуналарни эксплуатация қилиш бўйича 120-банди талаблари бажарилишини 
таъминлаши шарт. 
Бир вақтнинг ўзида халқ хўжалигининг ноэнергетик соҳалари (сув транспорти, суғориш, балиқчилик 
хўжалиги, сув таъминоти) истеъмоллари ва табиат муҳофазаси шароитлари ҳисобга олиниши шарт. 
 
128. 
Совутувчи-сув омборларидан тўғри оқимли, аралаш ва қайтарилма сув таъминлашда муз бўлак-
ларига қарши курашиш учун ва сув қабул қилгичларнинг панжараларини иситиш учун иссиқ сув рецер-
куляцияси амалга оширилиши шарт. Рецеркуляция қилиш сув иншоатида муз бўлаклари ҳосил бўли-
шининг олдини олиши шарт; уни ишга қўшиш моменти маҳаллий йўриқномаларда аниқланиши шарт. 
 
129. 
Циркуляцион трактлардан ҳавони чиқариб юбориш шундай бўлиши шартки. Бунда лойиҳа 
қийматлари билан таққосланганда улардаги сифон баландлиги 0,3 м дан кўп бўлмаслиги керак. 
 
130. 
Тизим ифлосланиши сабабли циркуляцион насос босимининг оғиши лойиҳа қийматлари билан 
таққосланганда 1,5 м дан ошмаслиги шарт, ишчи ғилдирак парраклари ўртасидаги ва насос корпуси 
ўртасидаги оралиқларнинг ошиши ҳамда ишчи ғилдирак парраклари ҳолатининг бир хил бўлмаслиги 
(номутаносиблиги) сабабли насоснинг Ф.И.К. ёмонлашиши 3% дан кўп бўлмаслиги шарт. 
 
131. 
Циркуляцион сувнинг совутгичларини эксплуатация қилишда қуйидагилар таъминланиши шарт: 
буғ турбина қурилмасининг энг қўлай (тежамли) вакуумига эришиш шароитидан келиб чиққан ҳолда 
мақбул иш режими; 
меъёрий характеристикаларга мос совутиш самарадорлиги. 
 
132. 
Гидросовутгичларнинг, сув олувчи ва ташловчи иншоатларнинг мақбул иш режими электр 
станциянинг аниқ конденсацион юкламалари ва метрологик шароитлари учун ишлаб чиқилган режим 
карталарига мувофиқ танланиши шарт. 
Совутгичлардан кейин совутувчи сувнинг ўртача кунлик температураси меъёрий характеристика 
бўйича талаб қилинган миқдор билан таққосланганда 1ºС дан кўп ошганда керакли миқдоргача 
совутилмаганлик сабабларини аниқлаш ва бартараф этиш чоралари кўрилиши шарт.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling