I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
139. 
Градирналарни ва сачратувчи қурилмаларни қишки шароитларда эксплуатация қилишда 
совитгичлар конструктив элементларининг ва ёнма-ён жойлашган ҳудудларнинг муз билан қопланишига 
рухсат этилмайди.
 
140. 
Техник сув таъминоти тизимида бир нечта параллел ишловчи градирналар мавжуд бўлса ва 
қишда умумий совутувчи сувнинг сарфи камайганда градирналарнинг бир қисми ёнғинга қарши ва бошқа 
керакли чора-тадбирларни бажариш учун консервация қилиниши (вақтинчалик тўхтатилиши) шарт. 
Суғоргичларнинг муз билан қопланишидан қочиш мақсадида ишлаётган градирналарда суғориш зичлиги 
1 м
2
суғориш майдонида 6 м
3
/соат дан кам бўлмаслиги, градирнадан чиқаётган сувнинг температураси эса 
– 
10 ºС дан кам бўлмаслиги шарт.
 
141. 
Қишда ҳудуд, яқинида жойлашган қурилмалар ва конструктив элементларини муз билан 
қопланишининг олдини олиш мақсадида сачратувчи қурилма паст босимда ишлаши шарт. Сув сарфи 
камайганда атрофдаги соплоларга тўсиқлар қўйилиши (ёпилиши) четда жойлашган тақсимловчи 
қувурлар ўчирилиши шарт. 
Сачратувчи соплолардаги босимни камайтириш ишлаётган секцияларнинг максимал сонига совутувчи 
сувнинг умумий сарфини камайтириш ҳамда исиган сувнинг бир қисмини совутмасдан салт ишлатиш 
орқали бевосита сувйиғувчи бассейнга ҳайдаш йўли билан таъминланиши шарт. Сачратувчи қурилмадан 
чиқаётган сувнинг температураси 10 ºС дан кам бўлмаслиги шарт.
 
142. 
Қиш даврида градирна ёки сачратувчи қурилма қисқа вақтга ўчирилганда унда муз ҳосил 
бўлишининг олдини олиш учун бассейнда иссиқ сув циркуляцияси таъминланиши шарт. 
 
143. 
Конструкцион элементлари ёғочдан, полиэтилендан ва бошқа ёнувчи материаллардан ясалган 
градирналар эксплуатация қилишдан вақтинчалик чиқарилган ҳолатда улардаги ҳаво ўтувчи деразалар 
ёпилиши, градирналар устидан ёнғинга қарши назорат ўрнатилиши шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling