конструкцияларини кўрикдан ҳар йили баҳор ва куз даврларида ўтказилиши шарт. Аниқланган нуқсонлар
(минора ва суғоргичларнинг қопламаларидаги
тешиклар, тамбурдаги
айланувчи щитларнинг ва сув
тақсимлашнинг сачратувчи қурилмалари вазиятларини қайдлагичларнинг қониқарсиз ҳолати)
бартараф
этилиши шарт. Тамбурнинг айланувчи щитлари ҳавонинг мусбат температурасида тик ҳолатда
қотирилиши ва ўрнатилиши шарт.
Метал конструкцияларнинг занглашга қарши қопламалари ҳамда
темир-бетон элементларининг
бузилган ҳимоя қатлами заруриятга қараб тикланиши шарт. Сув йиғувчи бассейнлар ҳамда градирна
минораларининг асбест-цементли қопламалари ишончли гидроизоляцияга эга бўлиши шарт.
135.
Градирналар ва сачратувчи бассейнларнинг сув тақсимловчи тизимлари бир йилда 2 мартадан
кам бўлмаган муддатда – баҳорда ва кузда ювилиши шарт. Тиқилиб қолган саплолар ўз вақтида
тозаланиши, ишдан чиққанлари эса – алмаштирилиши шарт. Градирналарнинг сув тўпловчи бассенлари 2
йилда 1 мартадан кам бўлмаган муддатда лойқадан ва чиқиндилардан тозаланиши шарт.
136.
Таъмирлашда қўлланиладиган градирналарнинг ёғоч конструкцияларига чиришга қарши ишлов
берилган, маҳкамловчи деталлари руҳланган бўлиши шарт.
137.
Градирналар суғоргичларининг конструкциялари минерал ва органик қатламлардан тозаланиши
шарт.
138.
Градирналар ва сачратувчи қурилмаларнинг панжаралари ва тўрлари сменада 1 марта кўрикдан
ўтказилиши, зарурият пайдо бўлганда эса улардаги сув фарқининг 0,1 м дан кўп ошишига йўл қуймаслик
учун тозаланиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: