I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
42. 
Босимли сув ҳавзаларини эксплуатация қилишда қуйидагилар таъминланиши шарт: 
таянчларнинг меъёрий ишлаши таъминланиши, деформацион ёриқлар зичланиши; 
компенсацион қурилмаларнинг ишончли ишлаши;
қобиқларнинг юқори тебранишига йўл қўймаслик;
коррозиядан ва абразив сарфдан ҳимоя таъминланиши
пўлат-бетон ва пўлат-темир бетон сув ҳавзаларининг бетонларидаги юзаки ёриқларнинг 0,3 мм дан 
кўпроқ очилишига йўл қўймаслик; 
кўздан кечириш ва хизмат кўрсатиш учун шароитлар таъминланиши; 
анкерли ва оралиқ таянчлар (таянчларга тартиб рақами ёзилиши шарт, компенсаторларда хизмат 
кўрсатиш учун майдончалар мавжуд бўлиши шарт) жойлашган районларда компенсаторлардан ва 
фильтрланган сувлардан сизиб чиққан сувларни олиб чиқишни ташкиллаштириш таъминланиши; 
сув қувури шикастланганда (ёрилганда) ГЭС биносини сув босишидан ҳимоялаш таъминланиши. 
Қувур ёрилиши ҳолатига мўлжалланган автоматик тарзда ҳаракатланувчи ҳимоя қурилмаси ҳаракатга 
доимий тайёр ҳолатда бўлиши шарт. 
 
43. 
Совуқ даврда гидрогенераторлар тўхтатилганда эксплуатация қилиш учун хавфли бўлган 
қувурларнинг ички деворлари музлашининг олди олиниши учун чоралар қўлланиши шарт.
 
44. 
Босим остидаги қувурларнинг аэрацион (ҳаволантирувчи) қурилмалари ишончли ўралиши 
(утеплены) ва зарур бўлса иситиш тизими билан жиҳозланиши шарт. Маҳаллий йўриқномаларда 
кўрсатилган тартибий муддатларда аэрацион қурилмаларнинг ҳолатини текшириш ўтказилиши шарт. 
 
45. 
Электр станция иншоатлари жойлашган жойларда портлатиш ишларини бажаришга иншоат ва 
қурилмалар хавфсизлиги таъминланган шароитларда рухсат этилади.
Гидротехника иншоати яқинида бошқа ташкилот томонидан портлатиш ишларини бажаришга электр 
станция бош муҳандиси ва “Саноатгеоконтехназорат” билан келишилган ҳолда рухсат этилади. 
46. 
Энергетика объектлари, ҳисобланган сув сарфини гидроузеллар иншоатлари орқали ўтказишда сув 
босадиган ҳудудлар ҳамда энергетика соҳаси кадастрига кирувчи кўп йиллик ростланувчи сув 
омборларининг сув босиш ҳудудлари чегаралари ҳақида мувофиқ ҳокимият органларини ёзма равишда 
хабардор қилиши шарт. 
Гидроузелларни эксплуатация қилиш бўйича маҳаллий йўриқномаларига лойиҳада аниқланган 
гироузелларнинг юқори ва қуйи сатҳлари муҳофаза ҳудудларида иншоатнинг ҳолати ва ҳудуди устидан 
мунтазам назорат қилиш бўйича талаблар киритилиши шарт. 
47. 
Ҳар бир электр станциянинг маҳаллий йўриқномаларида гидротехник иншоатларда авариявий 
вазият содир бўлганда чора-тадбирлар режаси берилган бўлиши шарт. Бу режада қуйидагилар 
аниқланиши шарт: ходимларнинг мажбуриятлари, авариявий вазиятларни бартараф этиш усуллари, 
31 


материалларнинг заҳиралари, алоқа ва хабар бериш воситалари, транспорт воситалари, ҳаракатланиш 
йўллари ва шунга ухшаганлар. 
Гидротехника иншоатларида мумкин бўлган бузилишлар ёки авариялар ҳолатларига қуйидагилар 
олдиндан ишлаб чиқилиши шарт: уларнинг тезроқ олдини олиш бўйича (сув омборидан тўлқин ёриб 
ўтиши таъсири бўйича ҳисобланган материалларни ҳисобга олган ҳолда) керакли лойиҳа ҳужжатлари ва 
уларни бартараф этиш бўйича мувофиқ йўриқнома. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling