I бўлим. Умумий қоидалар 1-боб. Асосий қоидалар


Download 363.71 Kb.
bet96/187
Sana22.02.2023
Hajmi363.71 Kb.
#1221006
TuriКодекс
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   187
Bog'liq
БОЖХОНА КОДЕКСИ (1)

потенциал хавф — аниқланмаган, лекин унинг юзага келиши учун шароитлар мавжуд бўлган хавф;
хавф индикаторлари — олдиндан белгиланган кўрсаткичларга эга муайян мезонлар бўлиб, улардан оғиш ёки уларга мос келиш назорат объектини танлашни амалга ошириш имконини беради;
хавф профили — хавф соҳаси, хавф индикаторлари тўғрисидаги маълумотлар йиғиндиси, шунингдек хавфнинг олдини олиш ёки уни имкон қадар камайтириш бўйича зарур чораларни кўриш тўғрисидаги кўрсатмалар;
хавф соҳаси — хавф таҳлилининг айрим гуруҳларга бўлинган объектлари бўлиб, уларга нисбатан божхона назоратининг алоҳида шакллари ёки мажмуи қўлланилиши, шунингдек уларнинг самарадорлигини ошириш талаб этилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
хавфни баҳолаш — хавфнинг юзага келиши эҳтимолини ва у юзага келганда божхона тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилиши оқибатларини мунтазам равишда аниқлаб бориш;
(204-модданинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
яширувчи товарлар — хавф товарлари ўрнига декларацияланиши эҳтимоли етарли даражада бўлган товарлар;
хавф товарлари — хавф аниқланган ёки потенциал хавф мавжуд бўлган божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарлар;
хавф даражаси — хавфнинг юзага келишининг эҳтимолига ва унинг мумкин бўлган оқибатларига боғлиқ тарзда аниқланадиган хавфнинг ҳолати;
Олдинги таҳрирга қаранг.
хавф таҳлили — божхона органларида мавжуд бўлган ахборотдан хавфнинг юзага келиши ҳолатлари ва шарт-шароитларини аниқлаш, уларни идентификациялаш ва божхона тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилмаслигининг эҳтимол тутилган оқибатларини баҳолаш мақсадида мунтазам равишда фойдаланиш;
(204-модданинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
хавфни бошқариш — хавфнинг олдини олиш ва уларни имкон қадар камайтириш, уларнинг қўлланилиш самарадорлигини баҳолаш, шунингдек божхона операцияларининг бажарилиши устидан назорат қилиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалда бажаришни, божхона органларида мавжуд бўлган ахборотнинг узлуксиз янгиланишини, таҳлил этилишини ва қайта кўриб чиқилишини назарда тутувчи доимий ишлар.

Download 363.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling