I боб. Бўлажак ўқитувчиларда касбий компетенцияларни ривожлантириш орқали педагогик масъулиятни шакллантиришнинг назарий методологияси


(ахлоқий, ҳуқуқий, сиёсий масъулият)


Download 50.65 Kb.
bet3/3
Sana11.03.2023
Hajmi50.65 Kb.
#1260745
1   2   3
Bog'liq
3-режа охири

(ахлоқий, ҳуқуқий, сиёсий масъулият) шаклланиб боради.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов масъулият муаммосига даврнинг муҳим муаммоси сифатида қараб, “барча даражалардаги давлат ҳокимияти ва бошқарувнинг самарадорлигини оширишни амалда таъминлаш мақсадида бу муаммони ҳал қилиш зарурлигини қайд этгани бежиз эмас”20. Ҳуқуқий давлатни ривоожлантириш жараёни кечаётган Ўзбекистонда бу қоида жуда муҳим саналади, шунинг учун ижтимоий масъулиятнинг асосий йўналишларини белгилаш ва уларнинг мазмунан бойитиш лозим. Биринчидан, маҳаллий бошқарув органлари конституцияга асосланган ҳуқуқий маконда ижтимоий фаолият кўрсатади, бу ўз навбатида оммавий ва институционал хусусиятини белгилайди. Иккинчидан, ташкилотнинг бир тури сифатида маҳаллий бошқарув зиммасига юклатилган вазифани масъулият билан бажаришга тайёр бўлиши, мансабдор шахслар фаолиятида ташкилий-бошқарув жавобгарлигининг мавжудлиги.
“Шахсий масъулият-бу шахснинг ўз олдига қўйган мақсад ва вазифалари, ҳохиш-истакларининг қондирилиши, эътиқадит ва саломатлигнинг назорат қилиш борасидаги ҳаракатлар тизимидир”21.
Педагогик масъулият-педагогик фаолият натижаларини олдиндан аниқлай олиш, таҳлил қилиш қобилиятига эга бўлиб жамият, ўқитувчилар жамоаси, ўқувчилар ва ота-оналар олдида фаолият натижалари учун жавобгарликни хис қилишдир.
Бўлажак ўқитувчиларда касбий компетенцияларни ривожлантириш орқали педагогик масъулиятни шакллантириш бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бири саналади. Таълим муассасаларида аксарият ўқитувчиларнинг асосий вазифаси таълим-тарбия жараёнини илмий асосда ташкил этиш, уни назорат қилиш ва бу жараёнда талабаларга ўргатилиши режа қилинган мавзуга оид чегараланган ахборотларни етказиш билан чекланмоқда.
Касбий компетентликка эга бўлмаган ўқитувчи:
-таълим-тарбия жараёнини илмий асосда ташкил этади;
-таълим-тарбия жараёнини назорат қилади;
-таълим-тарбия жараёнида ўқувчиларга ўрганилиши режалаштирилган мавзу бўйича зарурий ахборотларни етказиб беришга ҳаракат қилади;
Шахс-бу психологик ривожланган, ўз хусусиятлари ва хатти-ҳаракатлари орқали бошқаларга ўхшамайдиган жамиятнинг муайян аъзоси бўлиб, унинг шаклланиб бориши жамиятдаги ижтимоий муносабатларда кечади. Шахс шахс бўлиб, ўз ўрнини топишида жамият аъзолари билан мулоқот ўрнатиши муҳим аҳамиятга эга. Илм-фан чексиз даражада тараққий этаётган ҳозирги вақтда дарс жараёнида турли педагогик технологиялардан фойдаланиш даврнинг талабидир. Бўлажак ўқитувчиларда касбий компетенцияларни ривожлантириш орқали педагогик масъулиятни шакллантиришда машғулотларни ташкил этувчи педагог қуйидаги талабларни мақсад қилиб қўйиши зарур:
1. Мен қандай мақсадга эришмоқчиман?
2. Нима учун бу мақсадга эришмоқчиман?
3. Қандай воситалар ёрдамида уни амалга оширмоқчиман?”


“Бўлажак ўқитувчиларда касбий компетенцияларни ривожлантириш орқали педагогик масъулиятни шакллантиришда педагог:
Таълим-тарбия жараёнларини илмий асосларда ташкил этади;
Ўқувчилар фаоллигини таъминлаш ва фаолиятини мувофиқлаштириш;
Педагогик жараёнларнинг сифат ва самарадорлигини таъминлашда замонавий ёндашувларга асосланади;
Юксак ахлоқий сифатларга эга;
Ўзини-ўзи ва ўз фаолиятини ўзи таҳлил қилади;
Бой фалсафий ва маънавий дунёқарашга эга;
Психологик-педагогик ва ташкилий-технологик салоҳиятли;
Ахборотлар тўплаш, таҳлил қилиш, қайта ишлаш ва ахборотлар алмашиниш;
Педагогик жараёнлар самарадорлигига ва ўқувчилар фаоллигига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни олдиндан аниқлайди;22
Ўқув дастурида ўрганилиши режалаштирилган мавзуга мос равишда таълим жараёнининг таълим-тарбиявий ва ривожлантирувчи мақсадларини белгилаш;
Мақсадга мувофиқ кўзланган натижаларга эришиш учун вазифалар белгилаш;
Дарс жараёнида қўлланиладиган педагогик технологияларни танлаш;
Вазифаларнинг мазмун ва моҳиятига кўра ўқувчиларнинг имкониятларини олдиндан аниқлаш;
Вужудга келиши мумкин бўлган вазиятларни олдиндан башорат қилиш асосида бажариладиган вазифаларни имкониятларга кўра тақсимлашни режалаштириш;
Педагогик жараёнда ўқувчиларнинг субъективлигини таъминлаш ва фаоллигини оширувчи технологияларни татбиқ этиш жараёнларини лойиҳалаштириш;
Педагогик жараёнда фойдаланиладиган дидактик воситаларни танлаш ва олдиндан тайёрлаш;
Таълим муассасалари, оила ва маҳалланинг ўзаро алоқасини таъминлаш;
ДТС ва давлат талабларини амалиётда қўллаш ва унинг мониторингини олиб бориш;
Ўқувчиларнинг ўқув, меҳнат ва ўйин фаолиятларини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш23.
Шу билан бирга ўқув машғулотларини самарали тиашкил этишда ўқувчилар масъулияти ҳам муҳим саналади.
Ўқувчида масъулият унинг ахлоқий тарбияланганлиги даражасини кўрсатувчи барқарор хусусиятга айланиши лозим24.
Педагогик фаолиятни ташкил этишнинг муҳим элементларидан бири ўқувчи томонидан уни муваффақиятли ўзлаштирилишидир. Шунингдек, ўқувчининг топшириқни ўз вақтида ва охиригача бажаришини назорат қилиб бориш, шунингдек, фаолиятини ўзи режалаштириш ва назорат қилишга ўргатиш керак. Ўқувчи жамият олдида ўз ишининг натижаси учун масъул эканлигини ҳис этиши зарур.
Ўқувчиларда “масъулият ҳиссини уйғотишни уч босқичли жараёнда амалга ошириш самарадорликни таъминлайди:
1-босқич — ўқувчилар билан ижобий, мақбул танланган ҳурмат муносабатини ўрнатиш.
2-босқич — ўқувчилар билан педагогик фаолият замирида мўътадил ишчанлик руҳидаги ўзаро муносабат ўрнатиш, болаларда ўқишга бўлган қизиқишни ривожлантиришни йўлга қўйиш.
3-босқич — ўқувчиларда мустаҳкам ўзаро ҳамкорлик билан аста-секин мустақил равишда ўқишга бўлган масъулият ҳиссини ривожлантириш.
Хулоса ўрнида, мамлакатимизда бугунги кунда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар натижасида меҳнат бозорида вужудга келаётган соғлом рақобатга муносиб бўлиш талаби ҳар кандай мутахассисни касбий компетентлик сифатларини таркиб топтиришга мажбур этади. Бўлажак ўқитувчиларни тайёрлаш сифатини тубдан янгилаш, унинг мазмунини бойитиб давр талабига мувофиқ равишда такомиллаштириб бориш муҳим масалалардан бири саналади. Бўлажак педагогларни илм-фан, таълим ва ишлаб чиқариш, иқтисодиёт соҳаларидаги ўзгаришларга асосланган интеграцияли ўқитиш таълим жараёнининг самарадорлигини таъминлашга хизмат қилади. Бу жараён бўлажак педагогларни тайёрлашда асосли билим ва касбий компетентлигини янада ривожлантириш технологияларини амалиётда қўллашда муайян ислоҳотларни амалга ошириш заруриятини келтириб чиқаради. Хусусан, педагогик касбий компетентлик замирида ижтимоий, технологик, экстремал ва шахсий компетентлик сифатлари мужассам бўлади. Педагогнинг касбий компетенцияси ўқув-тарбия жараённинг мазмунли ва самарали ташкил этилишини ифодалайди. Касбий компетенцияга ўзида шакллантириш учун бўлажак педагоглар ҳам ўзини изчил равишда ривожлантириб, инновацион ривожланишга ўз эътиборларин қаратишлари зарур.

1 Ян Амос Коменский написал первое в истории руководство для семейного воспитания — “Материнская школа” (1632)

2 Ян Амос Коменский закончил свою “Дидактику” на чешском языке (1632), а затем переработал её и перевёл на латинский язык, назвав “Великой дидактикой” (Didactica Magna) (1633-38)

3 Файзуллаева Н. Педагогик билимлар – ўқитувчи касбий маҳоратининг назарий асоси //Uzluksiz ta’lim ж. – Т.: 2006. 6-сон

4 Рўзиева Д., Усмонбоева М., Ҳолиқова З. Интерфаол методлар: моҳияти ва қўлланилиши / Мет.қўлл. – Т.: Низомий номли ДТПУ, 2013.

5 Турдиева М. Олий таълим муассасалари талабаларида педагогик тафаккурни шакллантириш. – Т.: Низомий номидаги ТДПУ, 2008.

6 Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 5 жилдли. Иккинчи жилд. Е — М. — Тошкент: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2006. 55-бет.

7 Тарбия /Ота-оналар ва мураббийлар учун энциклопедия. Тузувчи: М. Н. Аминов. Масъул муҳаррир: А.Мажидов. — Тошкент: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2010. 264-б.

8 Сагиндикова Н.Г. Талабалар ўқув фаолиятида масъулиятнинг гендер хусусиятлари: Психология фанлари доктор. ...дисс.-Т:, 2017

9 Платон. Диалоги. – М.: ООО «Издательство ACT», 2001. С.-57

10 Платон. Диалоги. – М.: ООО «Издательство ACT», 2001. С.-151.

11 Гоббс Т. Сочинения. Т. 2. – М., 1989. С.-79.

12 Гегель Г. Сочинения. Т.6. – М., 1958. С.-123; Кант И. Собрание сочинений. Т. 4. – М., 1994. С.-342

13 Прядеин В.П. Комплексное исследование ответственности как системного качества личности. / Автореферат диссертации на соискание учёной степени доктора психологических наук. – Новосибирск: Уральский государственный педагогический университет, 1999. -С. 41

14 Лейфрид Н.В. Ответственность как личностная детерминанта представлений об успешном человеке. / Автореферат диссертации на соискание учёной степени кандидата психологических наук. – Краснодар: Кубанский государственный университет, 2006. -С. 22

15 “Ислом нури” газетасининг 2019 йил, 7-сонидан

16 Тарбия /Ота-оналар ва мураббийлар учун энциклопедия. Тузувчи: М. Н. Аминов. Масъул муҳаррир: А.Мажидов. — Тошкент: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2010. 265-бет

17 Жалолиддин Румий. Қалб кўзингни оч...Т. “Санно стандарт”.– 2010. 55-бет.



18 Маматқулова Р. Раҳбарнинг маънавий маданияти // Тафаккур, № 1. 2006. – Б. 115-116



19 Жўраев Т. Давр парадокси ёки бепарволик оқибатлари // Жамият ва бошқарув. – Тошкент, 2007. - №2. – Б. 10-12.

20 Каримов И.А. Ўзбек халқи ҳеч қачон, ҳеч кимга қарам бўлмайди. 13-жилд. -Т.: Ўзбекистон, 2005. 229-б

21 Абдуллаева Н. Докторлик диссертацияси....... (номи йилини қўйиш керак)

22 Инновацион таълим технологиялари / Муслимов Н.А., Усмонбоева М.Ҳ., Сайфуров Д.М., Тўраев А.Б. – Т.: “Сано стандарт” нашриѐти, 2015.

23https://agir.academiascience.org/index.php/agir/article/view/70.

24 Тарбия /Ота-оналар ва мураббийлар учун энциклопедия. Тузувчи: М. Н. Аминов. Масъул муҳаррир: А.Мажидов. — Тошкент: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2010. 264-265 бетлар.


Download 50.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling