I боб. Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими


Download 1.56 Mb.
bet110/127
Sana09.02.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1182750
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   127
Bog'liq
3-Том. сунгги (2)

§5. ЁЛЛАНИШ
1970- йил 24-октябрдаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг низомига мувофик давлатлар орасидаги дустлик ва хамкорликка тегишли халкаро хукук тамойиллари хакидаги деклорацияга мувофик хар бир давлат бошка давлатнинг худудига бостириб кириш максадидаги ташвикотлар ва доимий кучлар ёки куролланган тудаларни ташкил килиш ёки уларни куллаб-кувватлашдан воз кечишга мажбур.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бош ассамблеяси 2465 (XXIII) Резолюциясида ёлланувчилардан фойдаланиш жиноят хисобланади, ёлланувчиларнинг узлари эса жиноятчи хисобланишади деб белгилаб куйилган.
Ёлланувчи тушунчаси 1949-йил 12- августдаги Женева конвенцияларига халкаро куролли зиддиятлар курбонларини химоя килиш хакидаги Кушимча протокол (Протокол I) нинг 47-моддасида белгилаб берилган. Шунга кура ёлланувчи бу – куролли харакатлар булаётган худуд ёки чегарадан ташкарида асосан шахсий манфаатни кузлаб ёки моддий рагбатланишга эга булиш ниятида куролли зиддиятларда итирок этувчи шахсдир;
Низолашаётган давлатнинг фукароси ёки харбий хизматчиси хисобланмаган ёхуд назорат килиниб турган низолашаётган давлат худудида доимий яшамайдиган шахс; Низолашаётган давлатнинг Куролли кучлари шахсий таркибига кирмайдиган шахс; Давлат томонидан юборилмаган хамда унинг Куролли кучлари таркибига кирувчи харбий сифатида булмаган шахс;
Ёлланишнинг бевосита объекти халкаро хукук томонидан урнатилган уруш олиб боришнинг воситаларини ва услубларини куллашни назорат килувчи ижтимоий муносабатлардир.
Жк нинг 154-моддаси 1-кисмида назарда тутилган жиноятнинг объектив томони низолашаётган давлатнинг фукароси ёки харбий хизматчиси булмаган шахснинг назоратдаги худудида муким истикомат килувчи шахс хам эмас, Куролли кучлар таркибига хам кирмайди ва бирор давлат томонидан унинг Куролли кучлари сафида расмий вазифаларни бажариш учун юборилмаслигидадир.
Ёлланувчининг узга давлат худудида ёки унинг тарафини олиб Куролли тукнашув ёки харбий харакатлада иштирок этиши деганда ёлланувчининг рагбатлантириш ёки бошка шахсий манфаатлари эвазига харбий сифатида барча курининшда уз кобилиятларини ёлловчи манфаати учун намоён килишини тушуниш керак.
Шуни такидлаш керакки курилаётган жиноятнинг объектив томонининг мажбурий шарти бу – куролланган зиддият ёки харбий харакатлар шароитидир.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling