I боб. Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими


Download 1.56 Mb.
bet112/127
Sana09.02.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1182750
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   127
Bog'liq
3-Том. сунгги (2)

NOTA BENE!
_______________________________________________________
Ёлланувчи деб куйидаги белгиларга эга булган шахсларга айтилади:
1) Ёлланувчи бошка давлат худудида ёки унинг тарафини олиб куролли зиддиятлар ёки харбий харакатларда моддий рагбат ёки шахсий фойда олиш максадида иштирок этади;
2)У низолашаётган давлатнинг фукароси ва харбий хизматчиси эмас;
3)У назорат килиниб турган низолашаётган давлат худудида доимий яшамайди;
4)У куролли кучлар сафида расмий вазифаларни бажариш учун хеч кандай давлат томонидан ваколат берилмаган шахсдир;
_______________________________________________________
Харбий маслахатчилар вактинча факат давлатлараро келишувга мувофик бошка армияга хизматга юборилишлари мумкин, лекин улар харбий зиддиятларда бевосита иштирок эта олмайдилар.
ЖКнинг 154-моддаси 2-кисмида назарда тутилган жиноят, мансабдор шахс томонидан уз ваколатини суистеъмол килиш йули билан амалга оширилса (масалан, пул-маблаг ва моддий ресурсларни бошкариш ваколатини суистеъмол килиш) содир этилган харакатни жиноят хусусиятига кура ЖКнинг 154-моддаси хамда ЖКнинг 205-моддаси (Хокимият ёки мансаб ваколатини суистеъмол килиш) тегишли кисми билан квалификация килинади.


§6. Харбий хизматга, хавфсизлик органларига, полицияга, харбий адлияга ва бошка шу каби хорижий давлат ташкилотларига кириш. (ЖКнинг 154¹-моддаси)

Узбекистон Республикаси Конституциятитутциясининг 52-моддасида «Узбекистон Республикасини химоя килиш хар бир Узбекистон Республикаси фукаросининг бурчидир » деб белгилаб куйилган. Ушбу модданинг мазмунан давоми сифатида Асосий Конуннинг куйидаги таклифи ахамиятлидир, бунда «фукаролар конун билан белгиланган тартибда харбий ёки мукобил хизматни уташлари лозим» дейилган. Харбий хизматга кираётганда хар бир фукаро «Узбекистон Республикаси халкига ва Президентига содиклиги хакида харбий касамёдни» кабул килади. Аммо, Узбекистон Республикасининг аввалги қонунчилиги Харбий касамёдни назорат килувчи амалий тузилмага эга булмай балки унинг қабул килиниши касамёд қилувчининг маънавий масъулияти билан бахоланар эди.


Жиноят Кодексига курилаётган модданинг ткиритилиши конунчиликда бу борадаги бушликни олиб ташлаш, фукароларнинг уз давлати олдидаги маъсулиятини оширишга каратилган.
Жиноятнинг ижтимоий хавфи шундаки, унинг содир этилиши натижасида хукук-тартиботга, давлатларнинг тинч – тотув муносабатларига, Узбекистон Республикасининг мудофаа имкониятларига путур етади. Бундан ташкари, харбий хизматга, хавфсизлик органларига, полицияга, харбий адлияга ва бошка шу каби хорижий давлат ташкилотларига кириш ёки ёлланиш натижасида Узбекистон фукароларидан ёлланувчилар сифатида фойдаланиш хакида фикрлар вужудга келадики, бу холат халкаро ташкилот томонидан қатъиян такикланади.
ЖКнинг 154¹моддасида назарда тутилган жиноятнинг бевосита объекти давлатларнинг хавфсизлиги ва осойишта хаётини таъминловчи, уларнинг ривожланиши ва хаётий фаолияти шароитларини таъминловчи ижтимоий муносабатлардир. Факултатив объект сифатида бу ерда Узбекистон Республикасининг суверенитети, ташқи хавфсизлиги, обруйи хизмат килади.
ЖКнинг 154¹моддаси 1-кисмида назарда тутилган жиноятнинг объектив томони Узбекистон Республикаси фуқаросининг харбий хизматга, хавфсизлик органларига, полицияга, харбий адлияга ва бошка шу каби хорижий давлат ташкилотларига киришини ташкил килади.
Берилган жиноят факат фаол харакатлар натижасида содир этилиши мумкин.
Курилаётган жиноят контекстида хизматга кириш шахснинг Қуролли Кучлар таркибига, харбий хизматга, хавфсизлик органларига, полицияга, харбий адлияга ва бошка шу каби хорижий давлат ташкилотларига аъзо булиши учун амалга оширилган саъй-харакатлар тизимини билдиради. Шуни хам назарда тутиш керакки, хизматга киришда хар бир холатда шахснинг ташки иродасини англатувчи уз хохиш ва истаги асосий белгидир.
Хизматга фаолият сифатида киришиш уз ичига турли харакатларни олади: кириш учун зарур хужжатларни тайёрлаш, харбий хизмат органлари, давлат хавфсизлиги органлари булинмалари ва бошкалар билан алоқа урнатиш, мутахассисларни кабул килувчилар ва таркатувчилар билан танишиш, куриб чикиш учун хужжатларни топшириш ва бошкалар. Айбдор томонидан харбий хизматга кириш учун куллнилган услуб ва усуллар турлича булиши мумкин ва бу холат жиноятнинг квалификациясига таъсир килмайди. Шу билан бирга агар бундай услуб ва усуллар ижтимоий хавфли булиб, алохида жиноий харакатни ташкил килса (масалан, хужжатларни калбакилаштириш, пора бериш ва х.к.з.) бундай холатда содир этилган харакатни ЖКнинг 154¹моддаси 1-кисми буйича ва ЖКнинг ушбу жиноятни назарда тутувчи тегишли моддаси буйича квалификация килиш лозим.
Узбекистон фукаросининг исталган хизматга эмас, балки факат харбий хизматга, хавфсизлик органларига, полицияга, харбий адлияга ва бошка шу каби хорижий давлат ташкилотларига аъзо булиши хамда хизматга кириши жиноят хисобланади.
Харбий хизмат – бу давлат хизматининг харбий тайёргарлик ва давлатни харбий куриклашни уз ичига олувчи махсус куринишидир. Харбий хизмат давлатнинг Куролли Кучлари ва бошка харбий тузилмаларида амалга оширилади. Куролли Кучларнинг ва харбий тузилмаларнинг, шунингдек, харбий хизматнинг узини хам номи квалификация учун ахамиятга эга эмас.
Хавфсизлик органларида хизмат килиш – худди шундай давлат хизматининг махсус куриниши булиб, бунда хам шахс асосий фаолияти инсоннинг, жамиятнинг, давлатнинг хаётий зарур манфаатларини ички ва ташки хавфлардан химояни таъминлаш булган миллий органларда хизматни утайди. Хорижий давлатларда давлат ва жамият хавфсизлиги турли органлар оркали амалга оширилади хамда уларнинг тузилмалари Узбекистон хавфсизлик органлари тузилмаларидан фарк килиши мумкин, ва бу холат харакатнинг квалификациясига таъсир килмайди. Шунингдек, хавфсизлик органларининг номланиши ва ташкилий- хукукий куриниши хам жиноятнинг квалификациясига таъсир килмайди.
Полицияда хизмат килиш - давлат хизматининг махсус куриниши булиб, ижтимоий тартибни куриклаш хамда жиноятга карши курашиш буйича махсус органлар тизимида утади. Барча ёки баъзи куринишдаги хукукбузарликни тафтиш килиш билан шугулланади. Узбекистонда ва баъзи бошка давлатларда милиция деб номланади. Полициянинг номланиши ва ташкилий хукукий куриниши жиноятнинг квалификациясига таъсир килмайди.
Харбий адлия органларида хизмат килиш уз ичига турли бошкарма ва хизматларни, хамда фаолияти Куролли кучлар ва давлатнинг бошка харбий тузилмаларидаги хукук тартиботни таъминлаш билан боглик булган суд тизимини олади.
Бошка шу каби хорижий давлат ташкилотлари деганда хизмати харбийлаштирилган деб хисобланадиган (хорижий давлат худудида улар доимий лашкар сифатида, шунингдек, ички армия сифатида курилиши керак) исталган муассаса, ташкилотлар, органлар ва х.к.з. ларни тушуниш лозим хамда хорижий давлатга содиклик хакида касамёднинг кабул килиниши билан тасдикланади (масалан, солик полицияси, божхона полицияси, гиёхвандликка ва коррупцияга карши курашиш махсус отрядлари ва бошкалар). Курилаётган модда буйича шахсни жавобгарликка тортиш учун мазкур органнинг тавсифлашда харбийлик белгиси ва касамёд кабул килинганлиги шарт.
Хорижий давлат ташкилотлари органларига хизматга кириш масалан, умумий юрисдикциядаги (Куролли Кучлар хукук муносабатларига таалукли булга ниш куртлмаганида) терговчи, прокурор ёки судья лавозимларига улар томонидан хам касамёд кабул килинганлигидан катъий назар жиноят хисобланмайди.
Давлатлараро хамкорлик харбийлар ва бошка мутахасислар, маслахатчилар билан алмашиниш хукукни химоя килиш фаолиятида Узбекистон фукаролари маълум вакт харбий маслахатчи, мутахасис ёки бошка лавозимда хорижий давлат хизматида фаолият юритиши холатлари хам жиноятдан мустаснодир. Бундан ташкари хорижий давлат худудида маълум халкаро ташкилотлар микёсида, харбий ва махсус булинмалалар ва тузилмаларда, жумладан БМТ нинг тинчликни саклаш тузилмалари таркибида(«хаворанг каскалар») хамда ИНТЕРПОЛда хизмат килиш хам мазкур модданинг таъсирига тушмайди.
ЖКнинг 154¹моддаси 1-кисмида назарда тутилган жиноят айбдорнинг Куролли Кучлар таркибига харбий хизматга, хавфсизлик органларига, полицияга, харбий адлияга ва бошка шу каби хорижий давлат ташкилотларига кабул килинганлиги хакидаги буйрукнинг чикарилиши, маълумотнтнг олиниши, буйрукнинг имзоланиши (ва бошка куринишдаги хужжатлар) вактидан бошлаб тамомлаган деб хисобланада.
ЖКнинг 154¹моддаси 2-кисмида назарда тутилган жиноятнинг объектив томони Узбекистон Республикаси фукаросини харбий хизматга, хавфсизлик органларига, полицияга, харбий адлияга ва бошка шу каби хорижий давлат ташкилотларига ёллашда намоён булади.
Берилган меёрнинг мазмуни буйича ёллаш деганда Узбекистон Республикаси фукаросини харбий хизматга, хавфсизлик органларига, полицияга, харбий адлияга ва бошка шу каби хорижий давлат ташкилотларига ёллашга йуналтирилган хар кандай харакатнинг содир этилишини тушуниш лозим.
Хорижий давлатлардаги шу каби хизматга номзодларни ёллаш харакатлари ёлланувчиларни кабул килиниши хакидаги маълумотларнинг таркатилиши, учрашув жойининг белгиланиши, шахснинг ёлланиши хакидаги огзаки ёки ёзма келишувнинг амалга оширилиши Узбекистон фукаросининг хорижий давлат ховфсизлик органларида полиция ва шу каби жойларда хизмат килиши шартларини белгилаш ва бошка одамларни ёллаш буйича барча бошка харакатлардан иборат.
Узбекистон Респуликаси фукаросининг хорижий давлат ховфсизлик органларида полиция ва шу каби жойларда хизмат килиши шартларини келишиш вактидан бошлаб берилган жиноят тамомланган деб топилади.
ЖКнинг 154¹моддасида назарда тутилган жиноятнинг субъектив томони доимо англанган холда касддан содир этилади. Берилган модданинг 1-кисми буйича харакат содир этилганда айбдор Узбекистон фукароси эканлигини ва харбий хизматга, хавфсизлик органларига, полицияга, харбий адлияга ва бошка шу каби хорижий давлат ташкилотларига хизматга кираётганини билади ваш уни хохлайди. Худди шундай ЖКнинг 154¹моддаси 2-кисми буйича айбдор Узбекистон фукаросин харбий хизматга, хавфсизлик органларига, полицияга, харбий адлияга ва бошка шу каби хорижий давлат ташкилотларига хизматга ёллаётганини англайди.
Берилган харакатларнинг максади ва сабаби турлича булиши мумкин, лекин жиноятнинг квалификациясига таъсир килмасада, суд томонидан жазони белгилаш вактида инобатга олиниши лозим.
ЖКнинг 154¹-моддаси 1-кисмида назарда тутилган жиноятнинг субъекти махсус. У факат 16- ёшга етган акли расо, жисмонан соглом Узбекистон Республикаси фукароси булиши мумкин. ЖКнинг 154¹-моддаси 2-кисмида назарда тутилган жиноятнинг субъекти эса 16 ёшга тулган хар бир акли расо, жисмонан соглом шахс булиши мумкин. Бу шахсларнинг фукаролиги ахамиятсиздир.



Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling