I боб. Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими


-§ Терроризм (ЖКнинг 155-моддаси)


Download 1.56 Mb.
bet114/127
Sana09.02.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1182750
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   127
Bog'liq
3-Том. сунгги (2)

7-§ Терроризм (ЖКнинг 155-моддаси)

Халкаро хукукда катор терроризмга карши курашишга йуналтирилган конвенциялар мавжуд. Масалан терроризмни йук килиш хакда Европа конвенцияси (Страсбург 1977- йил 27-январь), Мустакил давлатлар хамдустлиги давлат-иштирокчиларининг терроризмга карши курашиш буйича хамкорлиги хакидаги шарптномаси (Минск 1999-йил 4-июнь), бомбали терроризмга карши курашиш хакдаги халкаро конвенция, терроризм, сепоратизм ва экстремизм хакидаги Шанхай конвенцияси в ах.к.


Терроризм жиноий харакатнинг энг огир куринишларидан бири булиб айбдор атрофдагиларда куркув, галаён уйготишга, уларнинг меёрий одати ва ижтимоий фойдали фаолиятини тухтатиб куйишга хокимят ва бошкарув органларига каршилик килиб узларининг ноконуний максадларига эришишга харакат килади.
Терроризмнинг асосий бевосита объкети халкаро хафсизликни таминлайдиган ва инсонятни химоялайдиган хамда Узбекистоннинг ижтимоий хафсизлигини таъминлайдиган ижтимоий муносабатлардир. Терроризмда фукароларнинг хаёти ва соглигига хокимят ва бошкарув органлари фаолиятига, ижтимоий тартибот, узгалар мол-мулкига ва бошкаларга зарар етиши мумкин шу сабабли терроризмнинг кушимча бевосита объекти булиб одамларнинг хаёти соглиги, моддий, ёки бошка манфатларини таъминлайдиган ижтимоий муносабатлар хизмат килади.
Тероризм жиноятида жиноятнинг маркази булиб моддий бойлик ва бошка моддий объектлар – масалан купкаватли турар жойлар темир йул вокзаллари аэропортлар, автостанциялар, электропоезд, метрополитенлар, маданият саройлари сув ва иссиклик энегияяси таъминоти тармоклари, ядерли объектлари ва х.к.з лар хизмат килади.
Объектив томондан Ж К нинг 155-моддаси 1-кисмида назарда тутилган терроризм уз ичига зурлик ишлатиш куч ишлатиш ва бошка харакатларда давлат органлари халкаро ташкилот, жисмоний ёки юридик шахсларни кандайдир килмишни содир этиши ёки улардан воз кечишга мажбур килиш билан боглик фаол харакатларда ифодаланади.
Бундай зурлашнинг воситаси котиллик ёки тан жарохати етказиш билан тахдид солиш, хорижий давлат ёки халкаро ташкилотларнинг вакилларини гаровда ушлаб туриш, давлат ёки жамоат арбобига ёхуд хокимят вакилига тажовуз килиш ёки тан жарохати етказиш кабилардир.
Зурлик ва куч ишлатиш деганда айбдор томонидан терроризм харакатида хар кандай зуравонлик тавсифидаги холатларни содир этилиши тушунилади. Зурлик ишлатиш коида буйича турли даражадаги тан жарохати етказиш, одам угирлаш, асирликка олиш, курол шу жумладан, оммавий киргин куролларини ишлатиш ва хоказоларни тушуниш лозим.
Шахсга ёки мол-мулкка хавф тугдирувчи бошка харакатлар деганда шахсга ёки мол-мулкка хавф етишини вужудга келтирадиган харакатлар тушунилади. Булар террористик тавсифдаги исталган харакатлар булиши мумкин ва куйидагиларга йуналтирилган булади: портлатиш, ёкиб юбориш харакатлари; ахоли яшаш жойларини сувга чуктириш; хосилларни барбод килиш; ерни ёки хосилни яроксиз холга келтириш; чучук сув ресурсларини захарлаш; радиоактив, кимёвий, биологик, ядровий куроллардан, бомба, захарловчи, кучли таъсир этувчи, токсик моддалардан фойдаланиш; транспорт воситалари ёки бошка объектларни зарарлаш ёки йук килиш; авария ходисалари ва техноген халокатлари учун шароит яратиш ва хоказо.
Шахснинг хавфлилиги деганда террористик актнинг содир этилишига йуналтирилган харакатлар давомида хеч булмаса бир кишининг хаётига тахдид солган булиши керак. Мол-мулк хавфлилиги деганда мол-мулкка сезиларли зарар етишига шароит булиши керак. Шу билан бирга мол-мулкнинг зарари киймати барбод булган ёки зарарланган мол-мулкнинг бахоси билан белгиланади.
Куч ишлатиш тахдиди, зурлик ишлатиш ёки шахсга, ёки мол-мулкка хавф тугдирувчи бошка харакатларни содир этиш давлат органлари, хокимиятлар ва хизматлар мансабдор шахсларига халкаро ташкилотларнинг вакиллари ва ваколатли шахсларига, умуман маълум давлатнинг, худуднинг, махаллий жойнинг ахолисига хакаро муносабатларни кийинлаштириш, суверенитетни ва худудий яхлитликни бузиш, давлат хавфсизлигига путур етказиш, урушни, куролли тукнашувларни, ижтимоий-сиёсий мухитнинг мувозанатини бузиш, ахолини куркитишдан иборат.
Террорчилик харакатларини содир этиш тахдиди огзаки, ёзма, бевосита ёки турли алока воситалари оркали малум килиниши мумкин. У албатта хакконий булиши керак, хар холда жабрланувчида айбдорнинг тахдидини амалга оширмокчи булганлиги ёки булмаганлигидан катъий назар унинг содир этилишидан куркиши учун етарли сабаблари булиши лозим.
Террористик ташкилотларни мавжуд булиши, фаолият юритиши, молиявий куллаб-кувватланишини таъминлашга йуналтирилган фаолият деганда айбдор томонидан террористик ташкилотларнинг шахсий таркибини (аскарлар) рекрут (ёллаш, йигиш, танлаб олиш) килиш буйича харакатлари назарда тутилади; шундай ташкилотларни куроллантириш яъни ёлланма аскарларни совук ёки укотар куроллар, укдори захиралари ва портловчи воситалар, харбий ва махсус техника билан таъминлаш; ёлланма аскарларни укитишни ташкил килиш, террористик ташкилотларни ёки террористик-бузгунчи гурухларнинг фаолиятини ва харакатларини режалаштириш; террористик ташкилотларнинг кундалик хужалик ва бошка эхтиёжларини молиявий шу жумладан миллий ва хорижий валюталарда кониктириш; ва хоказо.
Террористик актларни тайёрлаш ва содир этиш уз ичига террористик актларни тайёрлаш кетма-кетлигини билдирадиган максадли харакатларни олади: режалаштириш (террористик актни содир этиш режасини ишлаб чикиш, жиноятга лойик объектни танлаш), иштирокчилар орасида мажбуриятларни таксимлаш (мутахассисларни жумладан портлатиш техникалари, экспертларни танлаш ва «шахидларни» тайёрлаш), тайёргарлик ишларини олиб бориш (худудни урганиш, оркага кайтиш йулларини уйлаш ва бошкалар) ва хоказо, хамда террористик харакатни амалга ошириш погоналари яъни режалаштирилган террористик актни у ёки бу куринишда (портлатиш, ёкиб юбориш, босиб олиш, асирларни кулга олиш ва хоказо) бевосита содир этишда намоён булади.
Террористик ташкилотларга ёки террористик фаолиятдаги катнашувчиларга ёки иштирокчиларга бевосита ёки билвосита хар кандай воситаларни, ресурсларни ёки бошка хизматларни такдим этиш ёки йигиш деганда террористик ташкилотларни молиялаштириш, моддий таъминлашга йуналтирилган хар кандай куринишдаги фаолиятни уз ичига олади, жумладан террористик ташкилотлар манфаатларига хизмат килувчи ёки унинг курсатмалари билан очикчасига ёки яширин тарзда фаолият юритувчи турли жамгармаларни, ижтимоий ташкилотларни, бирлашмаларни ташкил килиш; гуёки хайрия учун воситалар йигиш йули билан; давлатлар худудида хамда назорат килинмайдиган худудларда, терористик ташкилотларни моддий молиялаштиришда иштирок этадиган шахсларни молиялаштириш, кредит бериш, фоизсиз имтиёзли тарзда карз бериш максадида фаолият юритувчи турли молиявий ташкилотларни, банкларни конуний тарзда ташкил килиш; ва хоказо. Бундан ташкари терористик ташкилотлар фаолиятини молиялаштирувчи манбаа сифатида фойдаси терористик ташкилотларнинг фаолиятини куллаб-кувватлашга сарфланадиган ишлаб турган заводлар, фабрикалар ва бошкалар хизмат килиши мумкин. Шу билан бирга ташкилотлар оркали ва лоторея хамда казино уйинларини утказиш оркали хам молиялаштириш харакатлари аникланган.
Айбдор ресурслар ва воситаларни кимга такдим этаётганини билса хамда бу воситаларни террористларга очикчасига амалга оширса, воситаларни такдим этиш касддан деб бахоланиши зарур. Воситаларни билвосита такдим этиш холати айбдорнинг воситаларни террористларга эмас балки даллолларга масалан, бирор-бир хайрия ташкилотлари оркали берилишида намоён булади. Бевосита ва билвосита воситаларни такдим килиш уртасидаги фаркни воситаларни такдим килиш далилига кура ажратиш лозим: агар улар воситачига берилган булса демак бу воситаларни билвосита такдим этишдир, агар воситачи булмаган булса демак бу бевосита такдим этиш хисобланади.
Воситаларни такдим килишдан фаркли уларок воситаларни йигиш узида тегишли воситаларни уларни такдим этувчи шахслардан аккумуляция килиш буйича фаолиятни мужассам этади, яъни воситаларни йигувчилар уларни такдим этувчилар ва террористик ташкилотлар ёки террористик фаолиятда иштирок этувчи шахслар орасида воситачи сифатида хизмат килади. Воситаларни йигувчилар воситачилар каби уларнинг мукдори хисобланмайди, факатгина такдим этилган воситаларга эга булишади. Бошкача килиб айтганда воситаларни йигувчилар ва уларни такдим этувчилар орасидаги чегарани такдим этилган воситанинг мулкдори эканлигига караб аниклаш лозим.
Террористларга бошка хизматларни курсатиш уз ичига куйидагиларни олади: террористларни белгиланган жазосидан беркитиш, халкаро терроризм холатида – хорижий рахбарият билан алокани ташкил килиш, турли хил кузатишларни олиб бориш (масалан бирор-бир арбобнинг кун тартибини кузатиш) ва хоказо.
Шуни назарда тутиш керакки терроризм турли хил усуллар оркали амалга оширилиши мумкин, лекин уларнинг барчаси иккита умумий белгига эга: давлат хокимиятини агдаришга йуналтирилганлик хамда ахоли орасида террористларнинг ташкиллаштирилган ва шафкатсиз зуравонлиги натижасида куркув ва химоясизлик хиссини уйготиш.
Куп холларда терроризм одамларнинг улими хавфини тугдирувчи, мол-мулкка сезиларли зарар етказилиши, ёки бошка ижтимоий хавфли окибатлар ёки берилган харакатларни содир этиш тахдидига олиб келувчи портлатиш ёки ёкиб юбориш йули билан содир этилади.



Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling