I боб. Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими


Давлат сирларини ошкор килиш 162 – модда


Download 1.56 Mb.
bet122/127
Sana09.02.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1182750
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   127
Bog'liq
3-Том. сунгги (2)

Давлат сирларини ошкор килиш 162 – модда.
Жиноятнинг бевосита объекти Республиканинг харбий, иктисодий, ташки сиёсий ва бошка фаолиятидаги хаётий мухим манфаатлари хисобланади.
Давлат сирларини ошкор килишнинг асоси булиб давлат сирлари яъни давлат харбий ёки хизмат сирларини ташкил килувчи маълумотлар хисобланади.
«Давлат сирлари», « харбий сирлар» ёки «хизмат сирларини» тушунчалари хакида ЖК нинг 157-моддаси шархига каранг.
NOTA BENE!
_______________________________________________________
Давлат сирини ошкор килиш деганда, шахсга унинг хизмати ва касбий фаолиятига кура ишониб топширилган ва маълум булган давлат сиридан иборат маълумотларни хукукка хилоф равишда ошкор этиш, бунинг окибатида ушбу маълумотларнинг бошкалар мулкига айланиб колишини тушуниш лозим.
_____________________________________________________
Ошкор этиш хар кандай усулда содир этилиши мумкин: давлат сирларига унинг таркибига ваколатли булмаган шахсларга огзаки ёки ёзма маълумот бериш. Бегона шахслар руйхати хам турлича булиши мумкин булар, кариндошлар, дустлар ёки давлат сирларига эга була олмайдиган бошка шахслар булиши мумкин.
Давлат сирларини бировларга етказиш давлат сири булган маълумотларни бегона кишига огзаки ёки ёзма равишда билдириш, унга давлат сирлари мавжуд булган хужжатлар, материаллар ёки нашрларни топшириш, хар хил максадларда ишлатиш учун ваколатли булмаган шахсга бериш ниятида бундай маълумотларни ёзув машинасида кайта чоп этиш ва х.к.з дан иборат.
Давлат сирларини ошкор этиш фаол харакатлар йули билан содир этилиши мумкин (масалан махфий хужжатни намойиш килиш, куролланиш намуналарини уларнинг тактик-техник малумотларини бегона шахслар олдида намойиш килиш давлат сирларини лекцияларда, телевидение ёки радио оркали чикишларда малум килиш ва бошкалар.)
Давлат сирини ошкор этиш харакатсизлик шаклида давлат сирларини саклаш коидаларини бузиш ,уларнинг сакланиши учун чора курмасликда содир этилиши мумкин. Масалан, мансабдор шахс, уз ишхонасидан чика туриб, стол устида давлат сиридан иборат хужжатларни колдириши ва булар окибатида бу маълумотларни билишга рухсати булмаган кишига маълум булиши мумкин ёки у бегона кишилар кулига тушиши мумкин булган давлат сири мавжуд булган нусха олиш когозидаги матнни йук килиш учун зарур чораларни курмаслиги мумкин.
Курилаётган жиноятнинг таркиби учун давлат сирлари бегона шахсларнинг нечтасига маълум булгани ахамиятсиздир. Бирок жазо белгиланаётганда бу нарса суд томонидан инобатга олиниши лозим. Давлат сирлари билан бунга хукуки булмаган шахсларни купчилигини танишиши Узбекистон Республикаси манфаатлари учун юкори даражада хавф тугдириши мумкин.
Давлат сирларини етказиш тушунчаси курилаётган модда мазмунида бизнинг фикримизча давлат сирларини фош килиш тушунчасига ухшаш булиб тегишли маълумотларни бегона шахсга хар кандай усулда маълум килишдан иборатдир.
Давлат сирини ошкор килиш мазкур сирнинг бошкаларга ошкор этилиши билан тамомланган деб топилади. Давлат сирларини ошкор этиш тахдиди вужудга келганида ушбу жиноятнинг таркиби йукка чикади. Масалан шахс давлат сирлари билан ишлаш коидаларини бузган холда иш тугуагандан сунг махфий хужжатларни сейфга солмасдан, иш столининг устида колдиради ва фаррош хам хонани тозалаётганида буларга эътибор бермайди. Бундай холларда шахснинг давлат сирлари билан ишлаш тартиб-коидаларини бузишда айбдорга нисбатан иш фаолияти масъулияти буйича жавобгарликка тортиш лозим.
Давлат сирини била туриб ошкор килиш айбдорнинг давлат сиридан иборат маълумотларни онгли равишда ошкор этишни ва унинг мазкур маълумотларни бошкаларга маълум булишини истагани (тугри касд) ни таказо килади. бундай жиноятнинг турли касд шаклидаги мисоли учун мудофаа корхонасининг мансабдор шахси уз таниши олдида давлат сирини билиши билан мактаниши учун унга мазкур сирларни ошкор килишидир.
Давлат сирини ошкор килиш эгри касд билан хам содир этилиши мумкин. Бундай холларда шахс давлат сири булган маълумотларни бошкаларга ошкор этишни хохламасдан, мазкур хатоликка йул куяди. Чунончи, муассаса ходими унинг хонасига келувчиларни кабул килатуриб уз столи устидаги сирли хужжатлардаги маълумотлар бошкаларга хам ошкор булишини англайди, лекин у бунга эътиборсизлик билан карайди.
Жиноятнинг сабаби ва максади турлича булиши мумкин. Масалан мактаниш, узининг хабардорлигини, мухим шахслигини курсатиш истаги ва бошкалар. Жиноятнинг квалификациясга булар тасир килмайди
ЖК 162 – моддаси диспозициясида курсатилганидек, шархланаётган жиноятнинг субъекти узларини хизмат ёки касбий фаолият – сохасига кура давлат сирлари ишониб топширилган ёки хабардор шахслар булиши мумкин, яъни жиноятни субъекти – махсус.
Агар давлат сирларини иш фаолияти билан боглик булмаган холда маълум булган шахс ошкор этса бу шахс берилган жиноятнинг субъекти була олмайди.
ЖК нинг 162 – моддаси 2 – кисмида давлат сирларини ошкор этиш натижасида огир окибатлар келиб чикканлиги учун жавобгарлик назарда тутилган.
Давлат сирларини ошкор этиш натижасида огир окибатлар келиб чикиши деганда тегишли маълумот хорижий давлат, хорижий ташкилот ёки уларнинг агентлиги мулкига айланса ёхуд Узбекистон Республикаси суверенитетига худудий мустакиллигига, хафсизлигига, мудофаа кобилятига, иктисодётига зарар етишини тушуниш лозим.
Давлат сирларини ошкор этишни давлат сирларини сотишдан фарклаш лозим. Давлат сирларини ошкор этишда айбдордавлатга хоинлик килишга асосланган махсус максадни кузламайди ва Узбекистон Республикаси суверенитетига худудий мустакиллигига, хафсизлигига, мудофаа кобилятига, иктисодётига зарар етказишни касд килмайди.



Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling