I боб. Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими


Download 1.56 Mb.
bet124/127
Sana09.02.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1182750
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   127
Bog'liq
3-Том. сунгги (2)

NOTA BENE!
_______________________________________________________
Давлат ёки харбий сирларни ташкил киувчи хужжатларни йукотиш бу давлат сирларини кайтарилмайдиган холда йукатишдир худди шундай бегона шахсларнинг улар билан танишиш хавфи булган холатда давлат сирларига ваколати булган шахснинг хукукий эгалигидан озгина булса хам вактга чикишидир
_______________________________________________________
ЖК нинг 163-моддаси 1-кисмида назарда тутилган жиноят модданинг диспозициясида курсатилган хужжатлар буюмлар ёки ашёларни хизмат ёки касбий фаолият такозоси билан ишониб топширилган шахснинг конуний эгалигидан чиккани ва у билан бегона шахсларнинг танишиш хавфи вужудга келган вактидан бошлаб томомланган хисобланади.
ЖК нинг 163-моддаси 1-кисмида назарда тутилган жиноятнинг субъектив томони эхтиётсизлик, жиноий бепарволик ёки жиноий узбошимчалик билан тавсифланади. Албатта, давлат ёки харбий сирга эга хужжатлар. Буюмлар ёки моддалар ишониб топширилган шахс тасарруфидан касддан содир этилган фаолият натижасида чикиб колиши мумкин. Бу, масалан, била туриб, бегона шахсга давлат сирига эга хужжатни ёки буюмни топширишдир. Бирок, бундай холатлар хужжатларни йукотиш эмас, балки давлат сирини ошкор килиш сифатида бахоланади.
Хар кандай акли расо, жисмоний соглом, 16 ёшга етган, давлат сири ёки харбий сирга эга хужжатлар, буюмлар ёки моддалар ишониб топширилган шахс, яъни махсус субъект жиноят субъекти булиши мумкин. Агар шахс бундай материаллар учун жавобгар булса-ю, уларни белгиланган коидаларга хилоф равишда бегона кишига вактинча саклаш учун топширса, натижада бегона шахс уни йукотса, ушбу материалларни хукукка хилоф равишда бериб куйган шахс жиноий жавобгарликка тортилади.
ЖК нинг 163 – моддаси 2 – кисмида давлат ёки харбий сирни йуколиши огир окибатларни келиб чикишига сабаб булган холга жавобгарлик назарда тутилган.
Кандай окибатларни огир окибат деб топиш масаласи барча холатларни инобатга олган холда алохида хал этилган. Тергов ва суд амалиёти бундай огир окибатлар сифатида ута мухим материалларнинг тасарруфидан чикиш, уларни бегона шахслар ёки чет эл махсус хизматлари кулига тушиши, давлат ёки харбий сирга эга хужжатлар, буюмлар ёки моддалардан Узбекистон Республикасига зиён етказиш максадида фойдаланиш кабиларни тан олади.
ЖК нинг 163-моддаси 2-кисмида назарда тутилган жиноят давлат ёки харбий сирларни ташкил килувчи хужжатлар ёки маълумотларни йуколиши натижасида огир окибатлар келиб чиккан вактидан бошлаб тамомланган хисобланади.



Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling