I боб. Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими


Download 1.56 Mb.
bet119/127
Sana09.02.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1182750
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   127
Bog'liq
3-Том. сунгги (2)

NOTA BENE !
_______________________________________________________
Бу холатда ихтиёрийлик – айбдорнинг хорижий давлат билан хамкорлиги хакида ихтиёрий равишда хокимият органларига арз килиши харакати, тегишли органларга унинг алокаси маълум булишидан аввал руй бериши керак, бундан ташкари бундай арз айбдор томонидан бирор кишининг таъсирисиз уз хохиши билан амалга оширилиши керак. _______________________________________________________



  1. Шахснинг хорижий разведка билан хамкорлиги Узбекистон Республикаси манфаатларига зарар еказмаслиги лозим.

Берилган шартга риоя килиш учун, айбдор содир этилган жиноят хакида хокимият органларига арз килиши уз вактида булиши керак яни арз хокимят органларининг Узбекистон Республикаси манфатларига етадиган зарарнинг окибатларини олдини олиш учун етарли вакт булиши зарур. Объектив жихатдан бундай арз айбдорнинг етадиган зарарнинг олдини олишга онгли равишда харакат килишини билдиради.
Хокимят органлари деганда берилган холатда конун чикарувчи ижро этувчи ёки суд хокимиятларидан бирини тушуниш лозим. Ижро этувчи хокимятнинг давлатга хоинлик килишни аниклайдиган ва олдини оладиган асосий давлат органи - Узбекистон Республикаси МХХ дир.
ЖК нинг157-модда 3-кисмида белгиланганидек Узбекистон Республикаси фукароси агар у уз килмиши тугрисида хокимият органларига ихтёрий равишда хабар бериб жиноятни очишга фаол ёрдам берган ва бунинг натижасида давлат учун келиб чикиши мумкин булган огир окибатларнинг олди олинган булса жавобгарликдан озод килинади.
Жиноятнинг очилишига фаол сабабчи булиб масалан, Узбекистон Республикаси худудидаги махсус хизматга махфий кумак бериши хакида розилик берса жиноятларни очиш ва йулини тусиш, хорижий махсус хизмат томонидан олинган вазифаларни бажариш йулида, хорижий разведка вакиллари фойдаланадиган вактинчалик ёки доимий яшаш жойларини, жиноятни содир этган шахсларни аниклаш ва бошкалар.

2§. Узбекистон Республикаси Президентига тажовуз килиш


Ушбу жиноят ЖКнинг «Узбекистон Республикасига карши жиноятлар» булимидан бежиз жой олмаган. Зеро, Узбекистон Республикаси Президенти фукароларнинг хукук ва эркинликларига риоя килишнинг, Конституция ва Узбекистон Республикаси конунларининг кафолати булиб хизмат килади хамда Узбекистон Республикасининг суверенитети хавфсизлиги ва худудий яхлитлигини химоя килиш буйича, миллий - давлат масалалари буйича карорларни амалга ошириш буйича зарур чораларни кабул килади. Конституцияда такдим килинган бошка ваколатларни амалга оширади. Конституциянинг 91-моддасида «…Президентнинг шахси дахлсиз ва конун билан химоя килинади» дейилган.
Курилаётган жиноятнинг бошлангич объекти булиб Узбекистон Республикасининг хафсизлиги мудофаа кудрати иктисодиёти ва давлат суверенитетининг асосларини таъминловчи ижтимоий муносабатлар хисобланади.
Узбекистон Республикасининг сиёсий тизими асосий бевосита объектдир. Кушимча бевосита объект булиб Узбекистон Республикасининг Президентининг хаёти хавфсизлиги соглиги, шани, ва кадр - кимматини таминловчи ижтимоий муносабатлар хисобланади.
Хокимятнинг нуфузи ва обруси, Президент фаолияти, унинг хаёти, сог – саломатлиги, шаъни ва кадр – киммати, тахлил этилаётган жиноят объектидир. Агар унинг хавфсизлигини таъминлашга ваколатли давлат идоралари уз вазифаларини уддалай олмасалар, Президентнинг юксак лавозили мансабдор шахс сифатидаги тулаконли фаолияти хавф остида колади.
Жиноят объектив томондан айбдорнинг Узбекистон Республикаси Президенти хаётига бевосита содир этган тажовузни ифодалайди. «Тажовуз» тушунчасига касддан одам улдириш ёки ундан котилликка касд килиш тушунилиб, амалда мазкур касд вактида кайси огирликдаги тан жарохати етказилганлиги бунинг учун ахамиятсиздир.
ЖК нинг 158-моддаси 1-кисмида назарда тутилган жиноий харакатнинг объектив томони Узбекистон Республикаси Президенти хаётига тажовуз килиш харакати намоён булади.
Хаётга тажовуз килиш жабрланувчининг улдирилишини ёки унинг улимига касд килишини англатади яъни, айбдор томонидан жабрланувчини хаётидан жудо килишга каратилган хар кандай харакати тушунилади.
«Касддан одам улдириш» тушунчаси хакида батафсил ЖКнинг 97-моддаси шархини каранг.
Узбекистон Республикаси Президенти хаётига тажовуз килиш, келиб чиккан окибатлардан катъий назар тамомланган жиноят деб топилади. Президентнинг хаёти тухтатиладими ёки йукми жиноятнинг квалификацияси учун ахамиятсиздир. Одам улдириш ва тажовуз килиш онгли равишда амалга оширилса айбдор ЖКнинг 158-моддаси 1- кисми билан жавобгарликка тортилади.
Узбекистон Республикаси Президентининг улими хамда унинг хаётига тажовуз килишнинг узи хам курилаётган жиноятнинг таркиби белгиларини ташкил килади ва ЖКнинг 97- моддаси буйича кушимча квалификацияни талаб килмайди.
ЖКнинг 158- моддаси 2-кисммда назарда тутилган жиноятнинг объектив томони Узбекистон Республикаси Президентига тан жарохатини етказишда намоён булади.
Айбдорнинг харакатларини, Узбекистон Республикаси Президентига кандай турдаги тан жарохати етказилганидан катъий назар (огир, уртача огир ёки енгил) ЖКнинг 158-моддаси 2-кисм билан квавлификация килиш лозим.
«Огир тан жарохатлари», «Уртача огир тан жарохатлари», «Енгил тан жарохатлари» тушунчалари хакида ЖКнинг 104, 105 хамда 109-моддалари шархини каранг.
Узбекистон Республикаси Президентига кандай турдаги булса хам тан жарохати етказилганидан дамдан бошлаб ЖКнинг 158-моддаси 2-кисмида назарда тутилган жиноят тамомланган хисобланади.
Агар айбдорнинг нияти Президентга тан жарохати етказиш булса ва унинг иродасига зид холда баъзи шарт- шароитларга кура зарар етказилмаган булса, у холда айбдор Узбекистон Республикаси Президентига тан жарохатини етказишга суикасд килиш буйича ЖКнинг 25-моддаси 2-кисми билан хамда 158-моддаси 2- кисми билан жавобгарликка тортилади.
ЖКнинг 158-моддаси 3- кисмида назарда тутилган жиноятнинг объектив томони Узбекистон Республикаси Президентига нисбатан нашрни хамда бошка оммавий ахборот воситаларини куллаган холда, ошкора хакорат килиш ёки тухмат килишдан иборатдир.
Оммавий хакорат деганда Узбекистон Республикаси Президентининг шаъни ва кадр кимматини ахоли орасида, масалан, митингларда, йигилишларда, лекцияларда, конференцияларда, семинарларда ва бошка ахоли тупланадиган жамоат жойларида, Интернет тармогида хакорат килиш ва бошкалар тушунилади. Бу холатда хакорат Президент номига ахлоксиз сукишлар куринишида, номакбул сузларни ёзиш ёки уларни барчага айтиш куринишида намоён булади.
Тухмат килиш деганда Узбекистон Республикаси Президентини хакорат килувчи аслида хакикатда ёлгон булган ёки айбдор томонидан била туриб бухтон шаклига айлантирилган маьлумотларни таркатиш тушунилади.
Нашрни ёки бошка оммавий ахборот воситалардан фойдаланиш деганда бу холатда Президентни тахкирловчи ёки ёлгон маьлумотларни китобларда, журналларда, рузномалар ёки варакалар ва бошкаларда чоп эттириш ёки радио, телевидение, видео кассеталар, интернет тармоги оркали маьлум килиш ва х.к.
Президентга нисбатан оммавий хакорат килиш ёки тухмат килиш жинояти айбдор томонидан хакорат ёки тухматни англатувчи хар кандай харакатларни содир этган вактидан бошлаб тамомлаган хисобланади.
ЖКнинг 158-моддасида назарда тутилган жиноятнинг субьектив томони Узбекистон Республикаси Президентига тажовуз килиш айбининг тугри касд билан содир этилганлигида намоён булади. Айбдор Узбекистон Республикаси Президентига тажовуз килишнинг ижтимоий хавфини англайди ва уни содир этишни истайди. Жиноятнинг максади ва сабаби квалификатция учун ахамиятга эга эмас. Коида буйича айбдор берилган жиноятни содир этишда Президетнинг давлат фаолиятини тухтатишни максад килади ёки берилган фаолият учун касос олиш сабабини курсатади.
Узбекистон Республикаси Президентига тажовуз килишнинг субьекти хар кандай жисмоний, акли расо 16 ёшга тулган шахс булиши мумкин. Агар Узбекистон Республикаси Президентига тажовуз курсатилган ёшга, яъни 16 ёшга етмаган шахс томонидан содир этилган булса, у шахсга карши тегишли жиноят (одам улдириш, огир тан жарохати етказиш ва шу кабилар) буйича жавобгарликка тортилади.
3§. Узбекистон Республикаси Конституция тузумига тажовуз килиш
(ЖКнинг 159-моддаси)
Узбекистон Республикаси Конституциянинг 7- моддасида «Халк хокимиятнинг ягона манбаидир» дейилган.
«Узбекистоннинг давлат чегараси ва худуди дахлсиз ва булинмасдир» дейилади Конституциянинг 3- моддасида.
Жиноятнинг бевосита объекти Конституция томонидан урнатилган Узбекистон Республикасининг хаётий мухим манфаатлари – республиканинг Конституция тизими асоси, давлат хокимияти тузилиши ва фаолиятининг тартиби хисобланади. Асосий бевосита зарар бу ерда халк мафаатларига хамда давлатда хокимиятни ифодаловчи жисмоний ва юридик шахсларнинг Конституция манфаатларига етказилади. Кушимча бевосита объект булиб, жабрланувчиларнинг соглиги, жисмоний дахлсизлиги, шаъни ва кадр-кимматини таъминловчи ижтимоий муносабатлар хизмат килади.
ЖКнинг 159-моддаси 1-кисмида назарда тутилган жиноятнинг объектив томони амалдаги давлат тизимини ноконституциявий узгартиришга оммавий чакириш, хокимиятни кулга олиш ёки конуний сайланган ёки тайинланган вакилларни хокимиятдан четлатиш ёхуд, Узбекистон Республикаси худудий яхлитлигини ноконституциявий тарзда бузиш, шунингдек худди шундай маълумотларни таргиб килувчи материалларни таркатиш максадида тайёрлаш, саклаш ёки уларни таркатишдан иборат.
Чакириклар айбдорнинг одамларнинг онгига, иродаси ва харакатларига узи истаган маълум харакатларни содир истагини шакллантириш учун максадга йуналтирилган харакатларининг ташки ифодасидир. Шу билан бирга чакириклар умумий тавсифга эга булиб алохида шахсларга аник йуналтирилмаслиги, аник жой, вакт ёки жиноятни содир этиш усулини ташкил этмаслиги керак. Акс холда айбдорнинг харакатини гиж-гижлаш сифатида квалификация килиш лозим.
Курилаётган модда буйича шахсни жавобгарликка тортиш учун, унинг чакириклари оммавий тавсифда булиши лозим, яъни очикчасига, тушуниш оссон булган куринишда хамда коида буйича купчилик одамлар томонидан кабул килинишига имкон яратадиган шароитда таркатилиши лозим.
Оммавий чакириклар ноаник сондаги одамлар олдида («омма») огзаки, ёзма (варакалар ёрдамида) ёки кургазмали-намойишкорона тарзда (плакатлар, шиорлар ёрдамида ва бошкалар) чикиш килишдан ташкил топади. Шу билан бирга бу чикишлар зуравонлик усулларига ундашни ва амалга оширишни (амалдаги давлат тизимини ноконституциявий узгартириш, хокимиятни кулга олиш ва шу кабилар) ташкил килиши лозим. Харакатларнинг зуравонлик усуллари чакирикнинг таркибида аник номоён булиши керак, хатто тугридан-тугри жиноятга ундаши мумкин.
Амалдаги давлат тизимини ноконституцияявий узгартиришга оммавий чакириш конунга карши амалдагисига нисбатан янги, Узбекистон Республикасининг Конституциявий тизимини узгартириш йули билан давлат хокимияти тизимини ташкил килишга ундашлардан иборат булиши керак.
Хокимиятни кулга олиш ёки конуний сайланган ёки тайинланган вакилларни хокимиятдан четлатиш ёхуд, Узбекистон Республикаси худудий яхлитлигини ноконституциявий тарзда бузишга чакириш шахснинг унга тегишли булмаган хокимиятга ноконституциявий тарзда келишини ёки хокимиятнинг конуний вакилини унинг иродасига карши, унинг бажараётган вазифаларидан четлатиш ва бу вазифаларни Узбекистон Республикаси Конституциявий тизимини узгартирмаган холда узбошимча бошка шахс ёки гурухларга юклаш.
Хокимият вакилларига давлат хокимияти органларини ифода этувчи доимий ёки вактинча малум вазифалдарни бажарувчи ва уз фаолиятидан келиб чикиб харакатларни содир этиш ва мажбуриятларни таксимлаш хукукидан фойдаланиб купчилик ёки барча фукаролар олдида ёки мансабдор шахслар олдида мажбуриятли шахслар киради. Буларга: Узбекистон Республикаси Президенти; вазирлар махкамаси; барча хокмлар ва уларнинг уринбосарлари; Узбекистон Республикасиси Олий Мажлиси сенаторлари ва депутатлари, Коракалпогистон Республикаси Жокарги Кенеси, вилоятлар, туманлар депутатлари; судьялар, прокуратура ходимлари, МХХ ва ИИВ органлари ходимлари ва бошкалар.
Узбекистон Республикасиси худудий яхлитлигини ноконституциявий бузишга оммавий чакириш Узбекистон Республикаси давлат чегарасини ноконуний зурлик ишлатиб яхлитлигини бузишни, унинг бирор бир вилоятини ёки Коракалпогистон Республикисини ажратишга ундашни ташкил килиши керак.
Конституцияга карши материалларни тайёрлаш деганда амалдаги давлат тизимини ноконституциявий узгартириш, хокимиятни кулга олиш ёки конуний сайланган ёки тайинланган вакилларни хокимиятдан четлатиш ёхуд, Узбекистон Республикаси худудий яхлитлигини ноконституциявий тарзда бузишга йуналтирилган, хар кандай куринишда кейинчалик таркатиш максадида шундай гоялардан, чакириклардан ташкил топган материалларни тайёрлаш максадида харакатларни содир этишни тушуниш лозим.
Шу каби малумотлардан ташкил топган материалларни саклаш деганда, таркатиш максадида айбдорда хакикатда уларнинг мавжуд булиши (узи билан бирга, бирор бир хонада, ертулада ва бошка жойларда) учун содир этилган хар кандай харакатлар тушунилади.
Конституцияга карши мазмунидаги материалларни таркатиш деганда, уларни ёпиштириш, интернет тармогига жойлаштириш, варакаларни, рузномаларни, журналларни ёки бошка фукароларни амалдаги давлат тизимини ноконституциявий узгартиришга чакирувчи адабиётларни ёхуд материалларни таркатиш тушунилади.
ЖК нинг 159-моддаси 1-кисмида назарда тутилган жиноий харакатлар содир этилган вактидан бошлаб унинг натижасида бирор бир окибатнинг килиб чикишидан катъий назар яъни амалдаги давлат тизимини ноконституциявий узгартириш чакирикларини оммага етказиш ва шу кабилар, Конституцияга карши материалларнинг хеч булмаса бир нусхасини тайёрлаш, ёки шундай материални саклаш ва айбдорда кейинчалик уларни таркатиш максадини аниклаш ёки шундай материални хеч булмаса бир нусхасини амалда таркатиш вактидан бошлаб тамомланган хисобланади.
ЖК нинг 159-моддаси биринчи кисмида назарда тутилган харакат субъектив томонда тугри касд билан англанган холда содир этилади. Айбдор узи томонидан амалга оширилаётган Конституцияга карши оммавий чакирикларнинг хавфини, хамда Конституцияга карши мазмундаги материалларни тайёрлаш, саклаш ёки таркатиш буйича харакатларни ижтимоий хавфини билади ва уларни амалга оширишни хохлайди. Коида буйча айбдор жиноятни содир этишда амлдаги Конституцион тизимни узгартириш максадини кузлайди.
Такидлаш керак-ки айбдорни Конституцияга карши мазмундаги материалларни тайёрлагани ёки саклаганлиги сабабли жавобгарликка тортиш учун айбдорда бу нарсаларни кейинчалик таркатиш максади борлигини аниклаш зарур. Айбдорда бундай максадни мавжудлигини уз навбатида тайёрланаётган ёки сакланаётган материалнинг микдори далолат беради.
Жиноятнинг сабаблари турлича булиши мумкин: амалдаги Конституцион тизимга, конуний сайланган давлат вакилларига нисбатан нафрат, ич коралик ва шу кабилар, хамда жиноятнинг квалификациясига тасир килмайди.
ЖК нинг 159-моддаси 2-кисмида назарда тутилган жиноятнинг объектив томони Конституциявий хокимият органларининг конуний фаолиятига каршилик килишга ёки Конституцияда назарда тутилмаган хокимиятнинг карама-карши тузилмаси билан алмаштиришга йуналтирилган зуравонлик харакатини содир этиш, бундан ташкари Узбекистон Республикаси Конституциясида назарда тутилган тартибга карши ташкил этилган хокимият тузилмасини таркатиш хакидаги ваколатга эга давлат хокимияти органлари карорларини уз вактида ижро этмасликдан иборат.
Конституцион давлат хокимиятларининг конуний фаолиятига каршилик курсатишга йуналтирилган зуравонлик харакатлари Конституцион хокимият органларини ифодаловчи шахсларни камаб куйиш, озодликдан махрум этиш, тан жарохатлари етказиш ва шу кабиларда намоён булади.
Шуни инобатга олиш керакки юкорида курсатилган шахсларга тан жарохатлари етказиш, хатто огирларини хам содир этиш ЖК нинг 159-моддаси 2-кисми буйича камраб олинади, хамда ЖК нинг махсус кисмида согликка карши жиноятларга жавобгарликни назарда тутадиган тегишли моддалари буйича кушимча квалификацияни талаб килмайди.
Конституциявий хокимият органларининг конуний фаолиятига каршилик килишга ёки Конституцияда назарда тутилмаган хокимиятнинг карама-карши тузилмаси билан алмаштиришга йуналтирилган зуравонлик харакати Узбекистон Республикаси Конституциясида назарда тутилмаган янги хар кандай хокимият органларини ташкил килиш ва давлат масалаларини шу ноконуний ташкил килинган хокимият тузилмалари ёрдамида хал килишга харакат килиш.
Узбекистон Республикаси Конституциясида назарда тутилган тартибга карши ташкил этилган хокимият тузилмасини таркатиш хакидаги ваколатга эга давлат хокимияти органлари карорларини уз вактида ижро этмаслик, ноконуний ташкил этилган тузилмалар лидерлари томонидан шу ноконуний ташкил этилган тузилмани таркатиш ва фаолиятини тухтатиш хакидаги суд карорини ижро этмасликдан иборат.
ЖК нинг 159-моддаси 2-кисмида назарда тутилган жиноий харакатлар айбдорнинг жиноий натижага эришган ёки эришмаганлигидан катъий назар содир этилган вактидан бошлаб тамомланган хисобланади.
ЖК нинг 159-моддаси 2-кисмида назарда тутилган Узбекистон Республикаси Конституцион тизимига тажовуз килишнинг субъектив томони айбнинг англанган холда касддан содир этилганлиги билан тавсифланади. Айбдор узи содир этаётган харакатларнинг ижтимоий хавфини англайди ва уни содир этишни хохлайди. Содир этилган харакатнинг сабаби ва максади турлича булиши мумкин ва квалификация учун ахамиятга эга эмас.
ЖК нинг 159-моддаси 1 ёки 2- кисмида назарда тутилган харакатлар:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан
б) уюшган гурух томонидан ёки унинг манфаатларини кузлаган холда содир этилган харакат учун жавобгалик ЖК нинг 159-моддаси 3-кисмида назарда тутилади.
«Такроран ёки хавфли рецидивист томонидан» жиноятини содир этиш тушунчаси хакида ЖК нинг 97-моддаси 2-кисми «р» банди шархига каранг, «уюшган гурух томонидан ёки унинг манфаатларини кузлаган холда» жиноятини содир этиш тушунчаси хакида ЖК нинг 97-моддаси 2-кисми «п» банди шархига каранг.
ЖК нинг 159-моддаси 4-кисмида назарда тутилган жиноятнинг объектив томони Узбекистон Республикаси Конституцион тизимини агдариш ёки кулга олиш максадида тил бириктиришдан иборат.
Курилаётган меъёр маъносида тил бириктириш - Узбекистон Республикаси Конституцион тизимини агдариш ёки кулга олишга каратилган жиноий харакатларни амалга ошириш учун уз кучларини бирлаштирувчи 2 ёки ундан ортик шахснинг жиноий келишувидир.
Келишув Узбекистон Республикаси Конституцион тизимини агдариш ёки кулга олиш максадида жиноий гурухни ташкил этиш вактидан бошлаб, жиноий максадга эришишга йуналтирилган бирор-бир харакатни содир этганидан катъий назар тамомланган жиноят хисобланади. ЖК нинг 159-моддаси 4-кисмида назарда тутилган жиноят субъектив томондан тугри касд билан содир этилади. Айбдор Узбекистон Республикаси Конституцион тизимини агдариш ёки кулга олишга йуналтирилган жиноий фаолиятни амалга ошириш учун келишувга киришаётганини англайди, бу харакатнинг ижтимоий хавфлилигини англайди ва уни содир этишни хохлайди. Шу билан-бирга айбдор махсус максад-Конституцион тизимини агдариш ёки кулга олишни кузлайди. Жиноятни содир этишнинг сабаблари квалификация учун ахамиятга эга эмас.
Узбекистон Республикаси Конституцион тизимига тажовуз килиш субъекти хар кандай жисмоний, акли расо 16 ёшга етган шахс булиши мумкин.
ЖК нинг 159-моддасида назарда тутилган жиноятлар Узбекистон Республикаси фукароси томонидан хорижий давлат топширигига биноан содир этилса у жиноят хусусиятига кура ЖК нинг 159-моддаси ва 157-моддаси тегишли кисмлари билан жавобгарликка тортилади.
ЖК нинг 159-моддаси 5-кисмида тил бириктиришда катнашган шахсларнинг жазодан озод этилиш шарти назарда тутилган. Унда «уз хохишига кура хокимият органларига тил бириктируви хакида малум килган ва бунинг окибатида жиноятнинг амалга ошиши курилган чоралар натижасида тухтатилган булса, бу шахс жавобгарликдан озод этилади».
«Ихтиёрий равишда хабар бериш» ёки «ихтиёрий равишда арз килиш» тушунчалари хакида ЖК нинг 157-моддаси шархига каранг.
Бундай рагбатлантириш меъёрларининг мавжудлиги давлат учун хавфли окибатларни келиб чикишини олдини олишга имкон беради.



Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling