I боб. Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими


Download 1.56 Mb.
bet118/127
Sana09.02.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1182750
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   127
Bog'liq
3-Том. сунгги (2)

NOTA BENE !
_______________________________________________________
Узбекистон Республикасининг миллий хавфсизлиги бу Узбекистон Республикасидаги суверенитетни англатувчи ва хокимиятнинг ягона купмиллатли халкининг хавфсизлигидир.

Суверенитет деганда давлат ичидаги давлат хокимиятининг устунлиги ва унинг ташки сиёсий фаолиятда мустакиллигини билдиради. Узбекистон Республикасининг суверенитети унинг бутун худуди буйлаб таркалади.


Худудий дахлсизлик деганда Узбекистон Республикасининг худуди ва чегарасининг бутунлиги ва булинмаслиги тушунилади. Узбекистон Республикасининг давлат чегараларигача булган куруклик, сув, ер каъри ва хаво бушликларининг барчаси унинг худуди хисобланади.
Давлатнинг хавфсизлиги унинг манфаатларини уз вактида ва тулик амалга оширилишида намоён булади. Уз навбатида, давлат манфаатлари Узбекистон Республикасининг Конституцион тизими, суверенитети ва худудий яхлитлигининг бирлигидан, сиёсий, иктисодий ва ижтимоий тенглик конунчиликни таъминлаш ва хукук-тартиботни куллаб-кувватлаш, тенг хукукли хамда узаро манфаатли хакаро муносабатлардан ташкил топади.
Химояланиш имкони узида иктисодий, харбий, ижтимоий, хукукий ва давлатнинг бошка имкониятлари тизимининг давлатга хавфдан келиб чикиб харбий ёрдамини мужассам этади.
Иктисодиёт-мехнатни куллаган холда одамлар томонидан хаётни таъминлаш, эхтиёжларни кондириш учун хаётий зарур имкониятларни, шароитларни ва воситаларни яратувчи давлатнинг халк хужалиги ёки унинг кисми, объектлар, жараёнлар тушунилади. Иктисодиёт узида моддий ишлаб чикариш тармокларини – кишлок хужалиги транспорт, савдо сотик, огир ва енгил саноат ва бошкалар хамда номоддий тармоклар – маданият, согликни саклаш, маънавият ва бошкаларни мужассам этади.
Давлатга хоинлик килишнинг асоси булиб 1993 йил 7 майдаги № 848-XII сонли «давлат сирларини химоя килиш хакида» ги Узбекистон Республикасининг конунида берилган давлат сирларини ташкил килувчи маълумотлар хизмат килади.
Давлат сирлари деганда ута мухимликдаги маълумотлар, ута сирли ва сирли харбий сиёсий, иктисодий, имий техникавий ва бошка давлат томонидан курикланадиган ва махсус тартиб билан чекланадиган хар кандай малумотлар тушунилади.
Давлат сири – бу фош килинганида давлатнинг харбий-иктисодий салохиятининг сифатли холатига салбий таъсир курсатиши мумкин булган ёки Узбекистон Республикаси нинг мудофаа кудрати, давлат хавфсизлиги иктисодий ва сиёсий манфаатлари учун огир окибатларни олиб келиши мумкин булган маълумотлардир.
Харбий сир – бу фош килинганида давлатнинг мудофаа кудрати, давлат хавфсизлиги ва Узбекистон Республикасининг Куролли Кучлари учун огир окибатларни олиб келиши мумкин булган харбий тавсифдаги малумотлардир.
Мехнат сири – бу илм-фан, техника, ишлаб чикариш ёки бошкариш сохасидаги маълумотлар булиб уларни фош килиш Узбекистон Республикаси манфаатларига зарар етказиши мумкин.
Давлатга хоинлик килишнинг объектив томони Узбекистон Республикасининг суверенитетига худудий дахлсизлигига, хавфсизлигига, мудофаа кудратига, иктисодиётига зиён етказадиган душман томонга утиш, жосуслик килиш, чет давлатга, чет эл ташкилотлари ёки уларнинг вакилларига Узбекистон Республикасига карши душманлик фаолияти олиб боришида ёрдам бериш ва чет давлатга бошка ёрдамларни курсатишда намоён булади.
Давлатга хоинлик килиш харакатларининг мазкур руйхати тула булиб, уни шархлашнинг хожати йук.
Жосуслик килиш деганда чет давлатга, чет эл ташкилотлари ёки уларнинг вакилларига етказиш максадида давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларни йигиш, угирлаш ва хабардор килиш харакатлари тушунилади.
Таъкидлаб утиш керакки, давлатга хоинлик килиш куринишидаги жосуслик килиш жинояти учун факат Узбекистон Республикаси фукаролари жавобгарликка тортиладилар.
Агар жосуслик харакати чэт эл фукароси ёки фукаролиги булмаган шахс томонидан содир этилса, айбдор шахснинг жиноятини ЖКнинг 160- моддаси (Жосуслик) буйича квалификация килиш лозим.
Жосусликнинг туликрок шархи ЖКнинг 160-моддасини куриб чикишда берилади.
Хорижий давлат деганда, хар кандай (Узбекистон Республикасидан ташкари) халкаро бирлашма томонидан тегишли бошкарув тури (Республика, монархия) га эга булган БМТ га аъзолигидан катъий назар, хамда Узбекистон Республикаси билан дипломатик муносабатларнинг мавжуд ёки эмаслигидан катъий назар аник жамиятли, сиёсий ташкилот. Шу билан бирга давлат хоини сифатида давлатнинг хамда унинг органларидан бирида (одатда бу махсус хизмат ёки хукукни химоя килиш органлари) хизмат килиши мумкин.
Хорижий ташкилот – (Узбекистон фукароларидан ташкари) биргаликда маълум максад ёки дастурни амалга оширишга ва малум коидалар асосида харакат килувчи хар кандай одамлар бирлашмасидир. Унинг турли куринишлари сифатида халкаро ташкилот яъни давлатлараро бошкарувлараро ташкилотлар хизмат килади.
Хорижий давлат ёки хорижий ташкилотнинг вакили бу ушбу давлат (ташкилот) топширигига (буйругига) биноан унинг номидан ва унинг манфаатлари йулида карор кабул килувчи ва (ёки) харакатлар содир этувчи шахсдир. Бу шахс хорижий махсус хизматнинг разведкачиси, хорижий ташкилотнинг эмиссари булиши мумкин.
Хорижий давлат ёки хорижий ташкилотга ёки унинг вакилига давлат сирини фош килиш куринишидаги давлатга хоинлик килиш жинояти Узбекистон Республикаси фукароси томонидан касддан давлат сирларини узида акс эттирувчи малумотлар (буюмлар) ни етказиш ёки малум килишдан ташкил топади.
Давлат сирларини ошкор килиш турли шаклларда амалга оширилиши мумкин (огзаки ёки ёзма, кургазма шаклида ва бошкалар): уз хохишига кура (одатда хоинлик шундай руй беради) хам, зурлик ишлатилиши натижасида хам – тахдид, зуравонлик, таъмагирлик тасири остида.
Давлат сирларни фош этиш усуллар жиноятнинг квалификациясига таъсир килмайди.
Давлат сирларини ошкор этиш, жосуслик куринишида содир этилган давлатга хиёнат килишдан фаркланади. Биринчи холатда шахс давлат сирларига уз фаолияти муносабати билан эга ёки маълумотларни бошка бир йул билан билади, жосуслик холатида эса шахс хорижий давлатга етказиш учун давлат сирларини йигади ёки угирлайди.
Жосуслик куринишидаги давлатга хиёнат килиш хамда давлат сирларини ошкор этиш, давлат сирларидан ташкил топган малумотлар кузланган ва конунда курсатилган эгасига етказилган ва унинг мулкига айланган дамдан бошлаб жиноят тамомланган хисобланади.
Давлатга хиёнат килишнинг сунги куриниши - Узбекистон Республикасига карши душманлик фаолиятини душманлик фаолятини амалга оширишда хорижий давлат – хорижий ташкилот ёки унинг вакилларига бошка куринишдаги ёрдам курсатишдир.
Булар хар кандай куринишдаги харакатлар булиши мумкин факат юкорида курсатилган жосуслик килиш ва давлат сирларини фош этиш фаолиятлари хорижий давлатга ёрдам курсатиш холати булсада шунга карамай жиноятнинг алохида куриниши сифатида шакилангани сабабли бундан мустаснодир
Бу холат айнан, масалан Узбекистон Республикаси фукароси томонидан хорижий агентларнинг учрашувлари учун жой такдим этиши; хорижий агентлик учун зарур мутахассисларни топиш ва ёллаш; хорижий махсус хизмат агентига яшаш жойини такдим этиш, уни хужжатлар билан, озик - овкат махсулотлари, транспорт воситалари билан таминлаш, махсус ташкилотларга органлар ва хизматларга хорижий давлатлар манфаатларига хизмат килувчи ва Узбекистон Республикасига карши душманлик фаолятини олиб борувчи хорижий ташкилотлар ёки уларнинг вакиларига, хорижий агентларга, куроли гурухларга, сепаратист харакатларга турли куринишдаги иштрокчиликни амалга ошириш максадида ишга жойлаш; уруш пайтида душман томонга утиш, фронт чизигидан утишда хамда душман билан унинг босиб олган худудида хамкорлик килишга розилик беришида ва бошкаларда номоён булади
Бундай куринишдаги ёрдамни амалга ошириш холати хам Узбекистон Республикаси худудида, хам ундан ташкарида содир этилиши мумкин.
Таъкидлаш керакки давлатга хиёнат килишнинг курилаётган тури асосан икки актдан ташкил топади; айбдор ва хорижий давлат хорижий ташкилот ёки уларнинг вакиллари уртасида алока урнатиш ва уларнинг буйруги буйича аник харакатларни амалга ошириш.
Шу билан бирга агар айбдор хорижий давлат, хорижий тошкилот ёки уларнинг вакиллари буйругига биноан бирор бир жиноятнинг Конституцион тизим ва давлат хафсизлигига (давлатга хоинлик килишдан ташкари) карши содир этса унинг харакатларини жиноятнинг хусусиятига кура квалификация килиш лозим. Масалан, агар айбдор томонидан купорувчилик харакати содир этилган булса у холда айбдор ЖК нинг 157-моддаси ва 161-моддаси (купорувчилик) буйича жавобгарликка тортилади.
Узбекистон Республикасига карши душманлик фаолиятини олиб боришда хорижий давлатга ёрдам бериш куринишидаги давлатга хоинлик килиш ёрдам беришга йуналтирилган хар кандай харакатни содир этиш вактидан бошлаб тугалланган жиноят хисобланади.
Шахснинг адресат билан алока урнатиш учун, ёрдам бериш режасини ишлаб чикиш учун шароит яратиш харакати ва хоказони амалга ошириш хорижий давлат, хорижий ташкилотлар ёки уларнинг вакиллари томонидан Узбекистон Республикасига карши душманлик фаолиятини амалга оширишга ёрдам бериш йули оркали давлатга хоинлик килишга тайёрланишни ташкил килади.
Хорижий давлат билан алока урнатишга харакат килишнинг барбод булиши суикасд деб топилади.
Хорижий давлат томонидан душманлик харакатини амалга ошириш бу – уруш ёки куролли (харбий) зиддиятларни мавжуд булиши «кучли босим» душманлик сиёсатини олиб бориш, Узбекстон манфаатларига зид келувчи иктисодий, сиёсий ва харбий фаолият жумладан сиёсий ва иктисодий санкцияларни, эмбарголарни киритиш, урушни ёки харбий харакатларни режалаштириш ёки тайёрлаш дипломатик муносабатларни тухтатиш ёки узиш.
Субъектив томондан давлатга хиёнат килиш онгли равишда фаолиятни такозо этади. Бу мазкур жиноят таркиби белгиларини тавсифлашда махсус кайд этилади. Агар давлатга хоинлик килиш Узбекистон Республикаси ташки хавфсизлигига зиён етказишдан иборат бевосита гараз билан содир этилса, бахолаш шубха тугдирмайди. Шахсга давлатга хоинлик килишдек айбни ва мазкур жиноятни унга ташки жиноятга ухшаш жиноятлардан ажратишда айбдорнинг шахси ва унинг хулк-атворидаги сабаблар мухим урин эгаллайди. Уларни урганиш содир этилган килмишнинг ижтимоий-сиёсий маносини аниклашга ёрдам беради.
Давлатга хоинлик килиш сабаби ва максади турлича булиши мумкин, (сепаратистик дунёкараш, кура олмаслик ва бошкалар) хамда курилаётган жиноятнинг квалификациясига таъсир килмайди.
ЖКнинг 157-моддасида назарда тутилган жиноятнинг субъекти факат 16 ёшга тулган Узбекистон Республикаси фукароси булиши мумкин.
Давлат сирларини фош этиш куринишида содир этилган давлатга хоинлик килиш жинояти субъекти факатгина бу сирлар хизмат юзасидан унга топширилган булса ёки хизмати юзасидан маълум булиб колган булса, ёки бошка йул билан унинг мукига айланган шахс булиши мумкин. Давлат сирларини йигиш ёки угирлаш холатлари бундан мустаснодир.
Агар шахс давлат сирларига «тасодифан» эга булса (масалан давлат сирларини ташкил этувчи буюмлар топилмасининг эгаси булса) ва уларнинг сирлигини билиб туриб шунда хам хорижий давлатга фош этса бу харакат хам ЖК нинг 157-моддаси буйича жиноий жавобгарликка лойикдир.
ЖК нинг 157- моддаси 2 ва 3-кисмларида давлатга хоинлик килиш учун жалб килинган шахс учун рагбатлантириш меъёри булган сунгги имкон, бошкача килиб айтганда «олтин куприк» яъни давлат манфаатларига етадиган зарарни хамда жиноий жавобгарликка тортилишни олдини олишнинг имкони мавжуд.
ЖК нинг 157-моддаси 2-кисмида белгилаб куйилган «чет эл давлат ёки ташкилоти томонидан Узбекистон Республикасига карши каратилган давлатга зарар етказувчи фаолиятни амалга оширишда хамкорлик килиш учун жалб килинган Узбекистон Республикасининг фукароси узининг бундай хамкорлиги тугрисида хокимият органларига ихтиёрий равишда арз килса унинг фаолияти эса Республика манфаатларига зарар етказмаган булса жавобгарликдан озод этилади». Яъни хоиннинг жавобгарликдан озод этилиши учун иккита шарти зарур:

  1. Хорижий давлат билан хамкорлиги хакида ихтиёрий равишда

хокимият органларига арз килиши. Шу билан бирга бундай арз килиш фикри айбдорнинг кариндошлари томонидан хамда Узбекистон Республикасининг махсус хизмати ва хукукни химоя килиш органларига хамкорлик килувчи шахслар томонидан таргиб килиниши мумкин. Шунга карамай содир этилган жиноят хакида хокимият органларига арз килиш карорини айнан уни содир этган шахс кабул килиши керак.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling