I боб. Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими


Download 1.56 Mb.
bet115/127
Sana09.02.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1182750
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   127
Bog'liq
3-Том. сунгги (2)

NOTA BENE!
_______________________________________________________
Портлаш – бу киска вакт ичида чегараланган хажмда куп микдордаги кувватнинг иссикни ажратиши билан бушаши жараенидир.
_______________________________________________________
Юкори босим натижасида ута киздирилган газ (плазма) кенгаяди ва атрофдаги буюмларга механик тасир курсатади (босим, ва вайрон килиш, парчалаш ва хоказо).


NOTA BENE!
_______________________________________________________
Ёкиб юборш – бу айбдор шахс томонидан у ёки бу усул оркали назорт килинмайдиган объектнинг ёниш жараёнини содир этишидир.
_______________________________________________________
ЖК нинг 155-моддаси 1-кисми диспозицияси хакикатдан хам курсатилган окибатларни содир этиш ва курсатилган максадларга етишни назарда тутмайди. Гап шу хакида бормокда-ки, террористик ташкилотлар учун берилган максадларда ёки воситаларни йигишда зурлик ишлатилиш далили, агар куйилган максадга эришилмаганда хам одамлар улимига ёки мол-мулк зарарига олиб келиш хавфи тугилганида жиноятнинг таркиби тамомланагн хисобланади.
Субъектив томондан терроризм – касддан содир этилган жиноятдир. Касд тугри булиб, айбдор террористик ташкилотларни фаолият юритиши, молиялаштирилишини, таъминлашга йуналтирилган, содир этаётган террористик харакатлар ёки бошка фаолиятни ижтимоий хавфини ва тавсифини, халкаро хавфсизликни издан чикаришни англайди. Шундай булсада буни хохлайди.
Берилган жиноят таркибининг субъектив томони учун максад-халкаро муносабатларни огирлаштириш, суверенитетни ва худудий яхлитликни бузиш, давлат хавфсизлигини бузиш, урушни, Куролли тукнашувларни таргиб килиш, ижтимоий сиёсий шароитни издан чикариш, ахолини куркитиш холатлари булиши шарт. Бундай максад булмаганида содир этилган харакатни ЖК нинг 155-моддаси 1-кисми билан квалификация килиб булмайди.
Курилаётган жиноятни содир этиш сабаблари турлича булиши мумкин – касос, касд, давлатда олиб борилаётган сиёсатни гоявий кабул килмаслик ва бошкалар, хамда жиноятнинг квалификациясига таъсир килмайди, бирок хар бир холатда суд томонидан жазо белгиланаётганда инобатга олиниши лозим.
ЖК нинг 155-моддаси 2-кисмида назарда тутилган терроризмнинг объектив томони давлат ёки ижтимоий вакил ёки хокимият вакилларига уларнинг давлат ёки ижтимоий фаолияти билан боглик холда тан жарохатлари етказши, хаётига касд килиш холатларида намоён булади.
Хаётга касд килиш деганда айбдор томонидан давлат ёки ижтимоий вакилнинг айбдорнинг иродасидан келиб чикмаган холда шароитлар натижасида улимига олиб келадиган холатлар тушунилади. Касд килиш транспорт воситаларининг тукнашувини сахналаштириш, совук курол билан инсоннинг хаётий зарур органларига уриш, захарлаш харакати ва бошкаларда намоён булади. Касд килишнинг усули албатта, харкатнинг квалификациясига таъсир килмайди, лекин суд томонидан жазони белгилашда инобатга олиниши мумкин.
Терроризмни содир этишда тан жарохатини етказиш давлат ёки ижтимоий вакил ёки хокимият вакилларига уларнинг давлат ёки ижтимоий фаолияти билан боглик холда хар кандай огирликдаги (енгил, уртача огир ёки огир) тан жарохатини етказишда намоён булади.
Огир, уртача огир ва енгил тан жарохатларини етказиш тушунчалари хакида ЖК нинг 104,105 ва 109-моддалари шархини каранг.
Шу билан бирга тан жарохати ижтимоий вакил ёки хокимият вакилларига уларнинг айнан давлат ёки ижтимоий фаолияти билан боглик холда етказилган булиши шарт. Агар курсатилган шахсларнинг соглигига зарар уларнинг фаолияти билан боглик холда етказилмай балки, бошка шароитлар сабабли булса, у холда курилаетган терроризмнинг таркиби тури истисно килинади ва айбдорни шахсга карши жиноят буйича тергов килинади.
Агар тан жарохати етказиш касд килиш максадига эга булса содир этилган харакатни куч ишлатиш белгисига кура ЖК нинг 155-моддаси 1-кисми билан квалификация килинади.
ЖК нинг 155-моддаси 2-кисмида назарда тутилган жиноят ижтимоий ёки хокимият арбоблари хаётига суикасд килиш ёки соглигига зарар етказиш холати содир этилганида тамомланган деб топилади.
ЖК нинг 155-моддаси 2-кисмида назарда тутилган терроризм субъектив томондан касддан содир этилади. Айбдор узи томондан содир этилаётган харакатларнинг ижтиоий хавфли тавсифини англайди ва шуни хохлайди, шу билан бирга конунда курсатилган аник максад билан – давлат органлари томонидан карорларни кабул килинишига таъсир этиш ёки шароитни издан чикариш ёхуд сиёсий ва бошка ижтимоий фаолиятга тускинлик килишга харакат килади.
ЖК нинг 155-моддаси 3-кисмида назарда тутилган терроризм берилган модданинг 1ёки 2-кисмида назарда тутилган ва куйидаги окибатларни олиб келган харакатларни содир этишда намоён булади:
а) одам улиши;
б) бошка огир окибатлар;
ЖК нинг 155-моддаси 3-кисми «а» банди буйича одам улиши окибатларини келтириб чикарган террористик актларни ва террористик характердаги бошка харакатларни содир этилишини квалификация килиш лозим. Терроризмни содир этиш холатида касддан одам улдириш (асирни отиб ташлаш, бирор бир обектга бостириб кираётганда курикчини улдириш ва шу кабилар.) харакати содир этилган булса, айбдорнинг харакати ЖК нинг 97-моддаси буйича кушимча квалификацияни талаб килади. Террористик харакатни содир этишда одамни улдириш эхтиётсизлик натижасида етказилган булса харакат курилаётган модда буйича бахоланади ва ЖК нинг 102-моддаси буйича кушимча квалификацияни талаб килмайди.
Терроризмнмнг бошка огир окибатлари деганда купчилик одамларга огир тан жарохати етказиш ёки улдириш; биноларни, курилмаларни ута катта микдордаги зарар олиб келиш даражасида вайрон килиш ёки йук килиш; давлатлар орасидаги муносабатларни кийинлаштириш ёки тухтатиб куйиш; мухим сиёсий ва иктисодий ахамиятга эга булган келишувларни барбод килиш; давлатдаги ижтимоий-сиёсий шароитни издан чикариш; ахоли яшаш жойларидаги хаётий зарур объектларни вайрон килиш, уларни радиоактив, кимёвий, бактериологик ёки бошка турда захарлаш ва бошкалар.
Узбекистон Республикасининг ун олти ёшга тулган фукаролари, чет эл фукаролари ёки фукаролиги булмаган шахслар терроризм суъбекти булиши мумкин. Агар террористик харакатда 13 ёшдан 16 ёшгача булган шахслар иштирок этган булса улар факатгина узлари содир этган маълум жиноятлари, масалан, одам улдириш, огир тан жарохати етказиш, касддан узганинг мол-мулкини йук килиш ва бошка харакатлари учун жавобгарликка тортиладилар. Тергов ва суд идоралари бундай шахсларнинг рухий холатини текширишга эътибор бериб, жиноий хулк-атвор сабабларини белгилаб олишлари лозим.
Терроризмни олдини олиш учун ЖК нинг 155-моддаси 4-кисмида назарда тутилган рагбатлантириш меёри мухим ахамият касб этади. ЖК нинг 155-моддаси берилган кисмига мувофик террористик актнинг содир этишга тайёргарлик куришда катнашган шахс уз вактида давлат органларини огохлантириш ёки бошка йул билан террорчилик харакатини содир этилишини тухтатишга ёрдам берган булса ва бу шахснинг харакатларида бошка жиноят таркиблари булмаса у жиноий жавобгарликка тортилмайди.
Айбдор жиноий жавобгарликдан куйидаги холатларда озод килиниши мумкин:

  1. Агар у факатгина терактни тайёрлашда иштирок этган булса;

  2. Уз вактида яъни объектив томоннинг жиноят содир этишидан аввал хокимият органларига террорчиларнинг максадларини амалга оширишларини ва огир окибатларни келиб чикишини олдини олиш учун чоралар куришга имкон яратган холда маълум килган булса;

  3. Бошка усуллар билан террорчиларнинг максадларини амалга оширишларини ва огир окибатларни келиб чикишини олдини олишга фаол харакат килган булса, яъни террорчилик харакатини тухтатиш учун хар кандай харакатни амалга оширган булса – хукук тартибот органларига ёки террористик акт содир этилиши кузланган ташкилот маъмуриятига шахсан бориб огохлантириш; давлат органларини аноним тарзда огохлантириш; ижтимоий хавли харакатларни олдини олиш буйича субъектнинг бошка фаол харакатлари; зарарли окибатларни тухтатиш ва кучсизлантириш учун бошка фукароларни жалб этиш ва хоказо.

  4. Агар унинг харакатларида бошка жиноят таркиблари булмаса (курол ёки портловчи моддаларни сотиб олиш, саклаш ёки уларни угирлаш, шахсан тайёрлаш ва хоказ).


Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling