I боб. Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими


§7 Давлат сири ёки харбий сир хисобланган хужжатларни йукотиш (ЖК нинг163-моддаси)


Download 1.56 Mb.
bet123/127
Sana09.02.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1182750
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   127
Bog'liq
3-Том. сунгги (2)

§7 Давлат сири ёки харбий сир хисобланган хужжатларни йукотиш (ЖК нинг163-моддаси).

Давлат сири ёки харбий сирга эга булган хужжатлар, буюмлар ва моддалар билан ишлаш ва саклаш коидаларига катъий риоя килиш барча ишониб топширилганлар учун асосий конун булиши зарур. Хужжатлар, буюмлар, моддаларни саклаш, купайтириш ва жунатишда озгина тартиббузарликнинг узиёк уларни йуколишига олиб келиши мумкин. Кайд этилган давлат ёки харбий сирларнинг хар бири бегоналарнинг кулига тушиб, Узбекистон Республикаси мудофаа салохиятига ва ташки хавфсизлигига зарар келтириши учун ишлатилиши мумкин.


ЖКнинг 163-моддасида назарда тутилган жиноятнинг бевосита объекти булиб Узбекистон Республикасининг харбий, иктисодий , ташкисиёсий ва бошка фаолиятлардаги хаётий зарур манфаатлари хизмат килади.
Берилган жиноятнинг асоси факатгина давлат ёки харбий сирни ташкил этувчи хужжатлар, буюмлар ёки ашёлар, маълумотлар булиши мумкин.
Хужжат узида моддада мухрланган, идентификация килиш мумкин булган реквизитлар билан маълумотларни ташкил килади.
Давлат ёки харбий сирни ташкил килувчи хужжат бу тегишли маълумотни ташкил килувчи модда булиб, сирлилик белгисига ва маълум реквизитларга эга булади. Бундай хужжатларга турли усул билан ишланган (кулёзма, ёзув машинасида, нашриётда, ЭВМ мосламасида) давлат ёки харбий сирларни ташкил килувчи матнли, ёки чизма материаллар (маълумотномалар, режалар, буйруклар, хисоботлар, нашриёт хариталари, чизмалар, фото ва кино пленкада мухрланган маълумотлар ва бошкалар) киради.
Давлат ёки харбий сирни ташкил этувчи маълумотларнинг асосини турли буюмлар, намуналар ёки материаллар, яъни нафакат сирли маълумотни моддий манбааси, балки давлат ёки харбий сиринг моддий куриниши булиб хизмат килувчи моддий дунёнинг буюмлари ташкил килади. Бундай буюмларга масалан, куролланишнинг хамда техниканинг алохида ёпик моделлари ёки намуналари, шифрлар ва кодлар кириши мумкин.
Давлат ёки харбий сирларни ташкил килувчи маълумотлар, ашёлар турли куринишдаги буюмлар, давлат ёки харбий сирларни ташкил килувчи маълумотлар асоси булган материяни сифатли намоён булиши тушунилади. Булар хам турли хилдаги портлатиш моддалари, хам бошка органик ашёлар булиши мумкин.
ЖКнинг 163-моддаси 1-кисмида назарда тутилган жиноят объектив томондан давлат ёки харбий сирларни ташкил килувчи хужжатларни, буюмларни ёки ашёларни йукотиш холатлар, агар йукотиш курсатилган хужжатлар, буюмлар ёки ашёлар билан муносабат коидаларини бузиш натижасида руй берган булса ташкил килади.
Йукотиш деб давлат ёки харбий сирларни ташкил килувчи хужжатларни, буюмларни ёки ашёларни конуний эгасидан яни бу сирларни олиб юрувчисидан хужжатлар, буюмлар ёки ашёлар билан муносабат коидаларини бузиш натижасида ташкарига чикиши тушунилади.
Курилаётган жиноятнинг объектив томони учун зарурий белги булиб, хужжатлар, буюмлар ёки ашёлар билан муносабат коидаларини бузиш ва бегона шахсларни улар билан танишиши хавфининг тугилиши хисобланади.
Буюмлар хужжатлар ёки ашёлар билан муносабат коидаларини бузиш муомала тартиби (кабул килиш ишлаш, саклаш, етказиш ва шу кабилар) хакидаги меъёрий - хукукий актга риоя килмасликда намоён булади. Булар хужжатлар сакланадиган сейфни ёпмаслик, бундай хужжат, буюм ёки ашё билан уйда ёки бошка белгиланмаган жойда ишлашдир.
Хужжатлар (буюмлар ёки ашёлар) доимий сакланиш жойидан топилмаганида ёки конунан топширилган шахсда хам булмаганида эгаликдан чиккан деб хисобланади.
Агар курсатилган буюмлар билан муомала коидалари бузилмаган булса, лекин шундай булса хам хужжатнинг йуколиши руй берган булса жиноятнинг таркиби бундан мустаснодир. Масалан ишдан сунг давлат сирлари билан ишлайдиган масъул шахс хужжатлар билан муносабатни бузмаган холда хужжатларни сейфга солиб, ёпиб, саклашга топширган булса хам уларнинг йуколиши содир этилган булса у холда жиноятни таркиби мустаснодир.
Давлат сирларини йукотиш холати жиноий жазоланиш учун, йукотиш натижасида давлат ёки харбий сирлардан бегона шахсларнинг хабардор булиши хавфи тугилиши лозим. Шу муносабат билан давлат ёки харбий сирни ташкил килувчи хужжатни йук килиш (масалан ёкиб юбориш) холати бегона шахсларнинг ундан хабардор була олмаслиги сабабли йукотиш холатини ташкил килмайди Агар тегишли хужжатни, буюмни, ашёни йук килиниши эхтётсизлик натижасида содр этилган булса (масалан ахлат билан бирга ёкиб юборилган булса) у холда агар айбдор лавозимли шахс булган булса мансабга совукконлик (ЖК 207-моддаси) буйича курилиши мумкин.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling