I боб. Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими
Download 1.56 Mb.
|
3-Том. сунгги (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЖК 98 моддасининг
- Узоқ вақт мобайнидаги йиғилган руҳий холат
Бошқа ғайриқонуний ҳаракатлар деганда, жабрланувчининг шундай ҳаракатлари тушуниладики, улар на зўрлик деб, на ҳақорат деб топилиши мумкин эмас ва шу билан бирга айбдор ёки унинг яқинларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари қўпол тарзда бузилиши (масалан, туҳмат, бебошлик ёки бебошликка олиб бориш, мол-мулкни йўқ қилиш ва ҳоказо) мумкин.
Физиологик аффект ҳолати ғайриқонуний зўрлик ёки оғир ҳақоратдан ташқари, шунингдек жабрланувчининг бошқа ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли ҳам юз бериши мумкин. Тўсатдан кучли руҳий ҳаяжонланиш ва шу муносабат билан одам ўлдиришга қасд қилиш нафақат ғайриқонуний зўрлик ёки оғир ҳақорат қаратилган шахсда, балки шу ҳодисанинг гувоҳи бўлган ҳар қандай бошқа шахсларда ҳам пайдо бўлиши мумкин. Бундай шахсларнинг қилмишлари ҳам ЎзР ЖК 98-моддаси билан квалификация қилиниши зарур. ЖК 98 моддасининг диспозициясида битилган жабрланувчи томонидан айбланувчига қўлланилган ғайриқонуний зўрлик, оғир ҳақорат ёки бошқа ғайриқонуний ҳаракатлардан ташқари физиологик аффект узоқ вақт мобайнидаги руҳий холатдан келиб чиқиши мумкин. Бошқа сўз билан айтганда, ЖК 98 моддасида битилган жавобгарликка тортилиш учун нафақат жабирланувчи томонидан бир мартада содир этилган ғайриқонуний харакатлар ёки оғир ҳақоратлар юзасида келиб чиққан аффект ҳолати, балки жабирланувчи томонидан бундай қилмишлар бир неча маротаба содир этилганлиги туфайли келиб чиққан аффект холатига ҳам жавобгарликка тортилади. NOTA BENE! Узоқ вақт мобайнидаги йиғилган руҳий холат айибдорда, жабирланувчи томонидан узоқ вақт мобайнида ғайриқонуний ҳаракатларни қўллашдан кейин пайдо бўлиб, йиғилиб, руҳий босимни мавжудга келтиради. Шундан сўнг арзимас сабаб руҳий “портлашга” асос бўлиши мумкин. Бу турдаги жиноятларни квалификация қилишда қонун қўлловчи орган узоқ вақт мобайнидаги йиғилган руҳий холатданти ҳисобга олмайди. Шунга биноан ЖК 98 моддасининг диспозициясига қўйидаги ўзгартиришнинг киритилиши факримча тўғри бўлади: “шунингдек” сўзидан кейин “узоқ вақт мобайнидаги йиғилган руҳий холатлар ёки” билан тўлдириш. Шуни яна такидлаб ўтиш кераркки, амалда шундай ҳоллар бўладики, узоқ вақт мобайнидаги йиғилган руҳий холатида қилаётган харакатлар бошқа шахсни, умуман ғайриқонуний ҳарикат қилмаган шахсни, кучли руҳий ҳаяжон холатида одам улдиришга сасаб бўлиши мумкин. Масалан, Д. хотини Н. ундан фарзанд туғмаганлиги учун доимо хақоратлаб, барча қариндошлар олдида шармандасини чиқаришга қўрқитган. Шундай ҳақоратларни эшитаётган бир пайтда Н. узоқ вақт мобайнидаги йиғилган руҳий холатида пичоқ билан ўзининг қизини ўлдириб қўяди. Бундай холда Н.нинг қилмишини ЖК 98моддаси билан, кучли руҳий ҳолатда содир этилган жиноят сифатига квалификация қила олмаймиз. Чунки қонун билан белгиланган жабирланувчи томонидан содир этилган гайриқонуний ҳаракатлар мавжуд эмас. Айбдорнинг қилмиши ЖК 97 моддасининг умумий аосларига биноан квалификация қиниши керак, аммо суд жазо белгилаганда айбдорнинг физиологик аффект ҳолатини инобатга олиши шарт. Бундай турдаги ишларда сабабли боғланишни ўрнатиш зарур. Жиноятни ЖК 98 моддаси асосида квалификация қилиш учун айбдорнинг қилмиши жабрланувчи томонидан қўлландан гайриқонуний зўрлик, оғир ҳақорат ёки бошқа гайриқонуний ҳаракатлар оқибатида тўсатдан содир бўлган кучли руҳий ҳолати, яъни шундай ҳаракатларнинг айбдор томонидан жавоб реакцияси бўлишини аниқлаш зарур. Агар айбдорнинг қилмиши бошқа руҳий ҳаяжон туфайли содир этилган булса (масалан, стресс, фрустрация ва х.з), бундай жиноят ЖК 98 моддасига ососан квалификация қилинмайди. Аффект ҳолатини ёлғондан келтириш ҳам мумкин. ЖК 98 моддасида белгиланган жиноятда таёрлов босқичи мумкин эмас, лекин суйиқчи босқичи бўлиши мумкин. Кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида одам ўлдириш тўғри ёки эгри қасд билан содир этилиши мумкин. Бу ерда турли хил мотив бўлиши мумкин, одатда жабрланувчининг гайриқонуний ҳаракатлари учун қасос бўлади. Албатта бу жиноятнинг субъктив томонинг махсус аломати айбланувчининг махсус руҳий ҳолатидир – физиологик аффект. Тўсатдан рўй берган кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида одам ўлдиришда ЎзР ЖК 97-модда 2-қисмида назарда тутилган оғирлаштирувчи ҳолатлар, масалан, ўта шафқатсизлик билан ҳаракат қилган икки ёки ундан ортиқ шахс мавжуд бўлса ҳам қилмиш ЎзР ЖК 98-моддаси билан квалификация қилинмоғи лозим. Жаноятни ЖК 98моддаси асосида квалификация қилишда унинг ЖК 100 моддасидан ( Зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, қасддан одам ўлдириш) фарқлаш муаммоси келиб чиқиши мумкин. Жиноятни кучли руҳий ҳаяжон ҳолатида қасддан одам ҳлдириш деб квалификация қилиш учун эгн муҳим аломат деб субъектда шундай ҳолатнинг мавжудлигидир. Аммо зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, қасддан одам ўлдиришда эса бундай аломан мухим эмас. Агарда зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, қасддан одам ўлдириш кучли руҳий ҳаяжон холатида келиб чиқса, бунда 2та норманинг бир биридан устунлиги кўрилади (ЖК 98 ва 100 моддалари). Бунда жиноят ЖК 100 маддасига асосланиб квалификация қилиниши керак, негаки унинг санкцияси ЖК 98 моддасига кўра анча юмшоқ . Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling