Субъектив томондан жиноят тўғри қасд, ҳамда егди қасд биоан содир этилиши мумкин.
Шундай ҳолатлар бўлидики, онанинг эҳтиётсизлиги туфайли еткизган турли хил жароҳатлар гўдакнинг ўлимида сабаб бўлади. Бйндай ҳолатда эҳтиётсизликдан одам ўлдириш ососида(ЖК 102 моддаси) жавобгарликка тортилиш керак.
Бу турдаги одам ўлдиришнинг ўзига хос хусусияти шундаки, туғаётган аёл – она жиноят субъекти бўлиши мумкин. Болани ўлдириш жинояти иштирокчиларининг (васвасасига солувчиларнинг, кўмакчиларнинг) қилмишлари ЎзР ЖК 28 ва 97-моддалари билан квалификация қилиниши лозим.
6-§. Зарурий мудофаа чегарасидан четга
чиқиб, қасддан одам ўлдириш
(ЎзР ЖК 100-моддаси)
Бундай турдаги жиноятларнинг объкти деб жиноий қилмишни туҳтатиш жараёнида нотўғри харакатларни танлашдан сақлаш борасидаги ижтимоий алоқалар тушунилади.
Мазкур жиноят объектив томондан зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, қасддан одам ўлдиришдан иборатдир.
«Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 37-моддасида ифода қилинган зарурий мудофаа ҳуқуқи фуқароларнинг шахси, уй-жой ва мулк ҳақидаги конституциявий қоидаларни кафолатлайди, фуқароларнинг давлат мулкини, давлат ва жамоат манфаатларини қўриқлаш борасидаги Конституцияда белгиланган бурчларни амалга оширишни таъминлайди».1[15]
Айбдорни ЎзР ЖК 100-моддаси бўйича жиноий жавобгарликка тортиш учун айбдор зарурий мудофаа ҳолатида бўлганлигини ва унинг чегарасидан чиққанлигини аниқлаш зарур.
Зарурий мудофаа тушунчаси ЎзР ЖК 37-моддасида баён қилинган. ЖК 37 моддаси 1 қисмига биноан, зарурий мудофаа ҳолатида содир этилган, яъни мудофааланувчи ёхуд бошқа кишининг шахси ёки ҳуқуқларини, жамият ёки давлат манфаатларини қонунга хилоф тажовузлардан тажобузчига зарар етказган ҳолда химоя қилиш чоғида қилган ҳаракат, агар зарурий мудофаа чегарасилан четга чиқилмаган бўлса, жиноят деб топилмайди.
«Жиноят кодексининг махсус қисмида назарда тутилган ҳаракатлар уни содир этган шахснинг жавобгарликка тортилганлиги ёки руҳий касаллик туфайли, жиноий жавобгарлик ёшига тўлмаганлиги сабабли ва бошқа асосларга кўра жавобгарликдан озод қилинганлигидан қатъи назар Жиноят кодексининг 37-моддаси доирасида ҳимояланишига асос берувчи ижтимоий хавфли тажовуз деб ҳисобланади.
NOTA BENE!
Do'stlaringiz bilan baham: |