I боб. Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими
Download 1.56 Mb.
|
3-Том. сунгги (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бошқа жиҳатдан қарам
Моддий томондан қарам деганда, жабрланувчи моддий жиҳатдан айбдорга боғлиқ бўлган ҳоллар (айбдордан пул, озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва ҳоказо олиши) тушунилади. Бу, қоида тариқасида, ишламаётган шахснинг ишлаб турган шахсга, фарзандларнинг ота-оналарига, ишламаётган ота-онанинг моддий даромадга эга бўлган фарзандларига қарамлиги ва ҳоказо бўлиши мумкин.
NOTA BENE! Бошқа жиҳатдан қарам деганда, хизмат юзасидан ёки бошқа қарамлик тушунилади (масалан, ходимнинг бошлиққа, ўқувчининг ўқитувчисига, аспирантнинг илмий раҳбарга тобелиги, қариндошларга қарамлик, васийлик ва ҳомийлик амалга оширилиши муносабати билан қарамлик ва ҳоказо) тушунилади. Жабрланувчини қасддан ўзини ўзи ўлдириш ёки ўзини ўзи ўлдиришга суиқасд қилиш даражасига етказишни хоҳлаган айбдорнинг қилмиши жиноятнинг содир этилиш мотивларини ва ЎзР ЖК 97-моддаси тегишли қисмини ҳисобга олган ҳолда, қасддан одам ўлдириш сифатида квалификация қилиниши лозим. Агар ўзини ўзи ўлдириш ёки ўзини ўзи ўлдиришга суиқасд қилиш даражасига етказиш чоғида шахс жабрланувчига ўртача оғир ёки оғир тан жароҳати етказса, айбдорнинг қилмиши Жиноят кодексининг фуқаролар соғлиғига шикаст етказганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи тегишли моддалари билан квалификация қилиниши керак. Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш субъектив томондан эгри қасд ёки эҳтиётсизлик орқасида содир этилади. Жиноят эгри қасд билан содир этилганда айбдор жабрланувчининг ўзини ўзи ўлдириши мумкинлигига кўзи етади ва унинг ўзини ўзи ўлдиришга йўл қўйиб беради. Жиноят эҳтиётсизлик орқасида содир этилганида айбдор шахс ўзини ўзи ўлдиришнинг олди олинишидан калтабинлик билан умидвор бўлади (жинояткорона ўз-ўзига ишониш) ёки бўлмаса, айбдор жабрланувчининг ўзини ўзи ўлдиришга кўзи етмайди. Ваҳоланки, айбдор иш ҳолатларига кўра ўзининг ҳаракатлари жабрланувчининг ўзини ўзи ўлдиришига олиб келишини олдиндан кўра билиши мумкин ва лозим эди. Ушбу жиноятнинг субъекти ЎзР ЖК 103-модда 1-қисми бўйича 16 ёшга тўлган шахс, 2-қисми бўйича эса, моддий томондан ёки бошқа жиҳатлардан жабрланувчи қарам бўлган шахс ҳисобланади. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling