I боб. Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими


АДАБИЁТЛАР II боб. СОҒЛИҚҚА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР


Download 1.56 Mb.
bet32/127
Sana09.02.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1182750
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   127
Bog'liq
3-Том. сунгги (2)

АДАБИЁТЛАР
II боб. СОҒЛИҚҚА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР
Схема 5



1-§. Баданга шикаст етказиш тушунчаси,
унинг таҳлили ва турлари
Фуқароларнинг соғлиғи ва жисмоний дахлсизлигини жинояткорона тажовузлардан муҳофаза қилиш Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқининг энг долзарб вазифаларидандир. Инсон соғлиғи ва унинг дахлсизлиги тўғрисида ғамхўрлик қилиш, унинг барча имкониятларини ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур бўлган шарт-шароитни яратиш республика раҳбариятининг, давлатнинг, барча ҳуқуқий институтларнинг, суд-тергов органларининг диққат марказида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси қонунларининг асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари декларациясининг 13-моддасида давлат фуқароларни уларнинг ҳаёти, соғлиғи, шахсий эркинлиги ва хавфсизлигига бўладиган ғайриқонуний тажовузлардан муҳофаза қилади, деб белгилаб қўйилган.
Чунончи, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддасида: «Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шаф­қатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас. Ҳеч кимда унинг розилигисиз тиббий ёки илмий тажрибалар ўтказилиши мумкин эмас»лиги мустаҳкамлаб қўйилган.
Фуқароларнинг соғлиғи ёки жисмоний дахлсизлиги ҳуқуқнинг турли соҳалари нормалари орқали, унинг ўзига хос воситалари билан, шу жумладан жиноят қонуни томонида фуқаролар соғлиғига турли хилдаги тажовузларни содир этганлик учун жавобгарлик белгиланган нормалар орқали қонунга хилоф ҳаракатлардан муҳофаза қилинади.
Ана шу тажовузларнинг моҳиятини очиб бериш учун уларнинг объектини, жабрланувчига хос хусусиятларни кўрсатиб берувчи барча маълумотларни аниқлаш муҳим аҳамиятга эгадир. Бу маълумотлар соғлиққа қарши жиноятларни тўғри квалификация қилишда, уни ўхшаш жиноятлардан фарқлашга, қилмишнинг хусусияти ва соғлиққа етказилган шикастга мувофиқ жазони тўғри тайинлашга кўмаклашади.
Юридик адабиётларда баданга шикаст етказишнинг ягона тушунчаси ҳанузгача ишлаб чиқилмаган. Баданга шикаст етказишнинг тушунчасини ёритиб беришдаги фарқлар, биринчидан, баданга шикаст етказишларнинг объектини турлича таърифлашда (баъзилар бундай объект сифатида соғлиқни белгилаган бўлсалар, бошқалар жисмоний дахлсизликни белгилаганлар); иккинчидан, уриш, дўппослаш, қийнашларни баданга шикаст етказишлар жумласига киритиш мумкинлигидан иборат бўлган, учинчидан, булар жумласига жисмоний оғриқ берувчи, аммо бошқа оқибатларни келтириб чиқармайдиган зўрлик ишлатиб қилинган бошқа ҳаракатларни киритиш мумкинлигидан иборат бўлган.
Шу муносабат билан баданга шикаст етказиш деб топилиши мумкин бўлган соғлиққа зарар етказилишининг чегараларини аниқ белгилаш ва уни бошқа зўравонлик тажовузларидан фарқлаш (ажратиш) имконини берадиган иккита объектив мезон асос қилиб олинган таъриф, бизнингча анча аниқроқдир. Бу мезонлар қуйидагилардир:
1) одам танаси аъзолари ва тўқималарининг анатомик бус-бутунлиги ёки бир меъёрда ишлаб туришининг бузилганлиги;
2) одам соғлиғига, суд тиббий экспертизаси ёрдамида етказилган зарарнинг оғирлиги ва даражасини аниқлаш имконини берадиган зарарнинг етказилганлиги.

NOTA BENE!



Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling