I боб. Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими
Download 1.56 Mb.
|
3-Том. сунгги (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳомиланинг тушиши
Руҳий касалликка чалиниш
ЎзР ЖК 104-моддасида баданга оғир шикаст етказилганлик натижасида руҳий касалга чалиниш кўрсатиб ўтилган, бунда жабрланувчи одатда ўзи қилаётган ҳаракатларнинг хусусиятини англаш қобилиятини йўқотади ва одамлар билан мулоқот қилишдан маҳрум бўлади. Руҳий (психик) касаллик – нормал руҳий фаолиятнинг бузилиши бўлиб, у шахснинг атрофдаги воқеликни тўғри идрок этиш ва ўз хулқ-атворини назорат қилиш лаёқатига жиддий таъсир кўрсатади. Бу идрок , тафаккур, хотира, ҳиссиёт, диққат-эътибор, ирода, қизиқиш ва юриш-туриш издан чиқишида намоён бўлади. Руҳий касаллик ташхиси ва унинг етказилган жароҳатлар билан боғлиқлиги руҳий-психиатрик экспертиза ўтказиб аниқланади. Бундай шикастланишнинг оғирлик даражаси суд-тиббиёт экспертининг иштирокида аниқланади. Гарчи баданга етказилган шикаст ҳаёт учун хавфли бўлмаса ёки аъзо ишдан чиқмаса-да жабрланувчи умуман соғлиқнинг бузилиши натижасида меҳнат қобилиятининг ўттиз уч фоизидан кам бўлмаган қисмини доимий йўқотса баданга оғир шикаст етказиш деб ҳисобланади. ЖК 104-моддасида жабрланувчига ҳуқуққа хилоф таъсир этиш натижасида умумий меҳнат қобилиятининг йўқотилишига алоҳида эътибор берилган. Бундай ҳолатда меҳнат қобилиятининг йўқотилиши барқарор, яъни доимий ёки маълум бўлмаган узоқ муддатга йўқотилган бўлиши лозим. Тан жароҳатлари натижасида барқарор йўқотилган умумий меҳнат қобилияти йўқотилган меҳнат қобилиятининг фоизларда ифодаланган жадвали орқали объектив томонларни инобатга олган ҳолда жароҳат оқибати келиб чиққандан сўнг белгиланади. Болаларда меҳнат қобилиятининг йўқотилиши «Қоидалар»да белгилаб кўйилган умумий қоидалардан келиб чиққан ҳолда, катта ёшли шахсларники сингари, ногиронларники эса – ногиронлиги ва унинг гуруҳидан қатъи назар, амалий жиҳатдан соғлом кишиларники сингари аниқланади. Ҳомиланинг тушиши Ҳомиланинг тушиши оғир тан жароҳатлари жумласига киради, чунки унинг ҳатто тиббиёт муассасасида тушиши ҳомиладор аёлнинг соғлиги ёки ҳаёти учун хавфлидир. Ҳомила зўрлик ишлатилиши натижасида тушганида эса бу хавф янада ошиб кетади. Бундан ташқари, ҳомиланинг тушиши натижасида аёл оналикдан маҳрум бўлади, ҳомила нобуд бўлади, ҳаёт узилади, аёл вужудига оғир зиён етади. Бундай қилмиш туфайли аёлга жиддий маьнавий, руҳий зиён етказилади ва бу ҳол унинг руҳиятига салбий таъсир қилади. Ҳомиланинг тушиши, унинг муддатидан қатъий назар, агар бу ҳолат организмнинг индивидуал хусусиятлари билан боғлмқ бўлмасдан, етказилган зарар билан бевосита боғлиқ бўлса, оғир тан жароҳати деб топилади. Бундай ҳолатларда суд-тиббиёт экспертизаси акушер-гинеколог билан биргаликда амалга оширилади. Ҳомиланинг тушиши, унинг муддатидан қатъий назар, агар бу ҳолат организмнинг индивидуал хусусиятлари билан боғлмқ бўлмасдан, етказилган зарар билан бевосита боғлиқ бўлса, оғир тан жароҳати деб топилади. Бундай ҳолатларда суд-тиббиёт экспертизаси акушер-гинеколог билан биргаликда амалга оширилади. Ҳомиланинг тушиши нафақат жисмоний, балки руҳий зўрлик ишлатиш (ҳужум туфайли қаттиқ қўрқиш, чўчиш ва ҳоказо) натижасида ҳам содир бўлиши мумкин. Ҳомиладорлик муддати жиноятни квалификация қилиш учун аҳамиятсиздир. Олий суднинг раҳбарий кўрсатмаларига мувофиқ, ҳомиланиг тушишига олиб келган қасддан тан жароҳати етказиш фақат айбдор жабрланувчининг ҳомиладор эканлигини билмаган ва унда аёлга тан жароҳати етказишга қасд мавжуд бўлган ҳоларда айбдорнинг қилмишини ЖК 104-моддаси 1-қисми билан квалификация қилиш лозим. Бошқача қилиб айтганда, айбдор жабрланувчининг ҳомиладорлигини билмаган ҳолда у томонидан содир этилаётган ҳуқуққа хилоф ҳаракатлар (унинг жабрланувчига қилган таъсири) жабрланувчи аъзо ёки тўқималарининг анатомик бутунлигининг бузилишига ёки уларнинг физиологик функциясининг бузилишига сабаб бўлиши мумкинлигини англаган ва бунга кўзи етиши лозим. Акс ҳолда (масалан, тан жароҳати етказиш билан боғлиқ бўлмаган жабрланувчини дўппослаш ёки бошқа ҳаракатлар) Олий суд Пленуми қарорида содир этилган қилмишни ЖК 111-моддаси билан квалификация қилиш назарда тутилган.1 Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling