I боб. Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими


Баданнинг тузалмайдиган даражада хунуклашиши


Download 1.56 Mb.
bet41/127
Sana09.02.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1182750
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   127
Bog'liq
3-Том. сунгги (2)

Баданнинг тузалмайдиган даражада хунуклашиши
Аксарият ҳолларда етказилган шикаст оқибатида баданнинг тузалмайдиган даражада хунуклашиши соғлиққа жиддий зарар етказмаса-да, у одамни жуда бадбашара, хунук қилиши натижасида жабрланувчи маънавий қаттиқ азоб чекади. Бундай шикастлар шахснинг жамоат билан алоқалари узилиб қолиши хавфини туғдиради. Жабрланувчилар ташқи қиёфасидан уялиб, дўстлари, яқинлари, қариндошлари билан алоқа қилмай қўядилар, меҳнат ва бошқа фаолиятларини кескин қиқартирадилар, кўпинча ишламай қўядилар, спиртли ичимликларга, гиёвандликка бериладилар, бундан таскин топгандай бўладилар ва баъзан дайдилик, тиланчилик билан шуғулланиб, дарбадарликда кун кечира бошлайдилар. Бундай шахслар кўпинча жиноят содир этадилар.
Баданнинг тузалмайдиган даражада хунуклашиши деганда тананинг айрим қисмлари (қулоқ, бурун ва лаблар) олиб ташланиши ёки юзнинг нотекис бўлиб қолиши, мимиканинг бузилиши, юзда чуқур чандиқлар, тиртиқлар, қалтироқнинг пайдо бўлиши ва натижада шахс бадани хунук, жирканч, ёқимсиз кўриниши ҳосил қилиши тушунилади.1
Суд-тиббий эксперти жароҳатниннг хунуклигини аниқламайди, чунки мазкур тушунча тиббий соҳага оиддир. У фақатгина оддий белгилардан келиб чиқиб тан жароҳатининг хусусияти ва оғирлик даражасини белгилайди ва жароҳат тузалиши мумкинлигини аниқлайди.
Шикастнинг тузалиши деганда, вақт ўтиши билан ёки тиббий йўллар билан воситалар таъсирида йўқолиб кетадиган патологик ўзгаришлар (чандиқлар, тиртиқликлар, мимика бузилишлари ва хоказо)нинг анча камайиб бориши тушунилади. Агарда уларни йўқотиш учун тезкор аралашув (косметик операция) талаб қилинса, баданга етказилган шикаст тузалмайдиган деб ҳисобланади.
Баданга етказилган шикаст баданни хунуклаштириши ёки хунуклаштирмаслиги масаласи суд томонидан тарафлар иштирокида ва шикастларнинг хусусияти, жойлашуви, тузалмаслик даражаси ҳисобга олиниб ва умумий қабул қилинган эстетик тасаввурлар асосида суднинг фақат ички ишончигагина асосланган ҳолда ҳал этилади. Айнан суд объектив равишда, жабрланувчининг шикаст етказилмасдан олдинги ва кейинги қиёфасини таққослаш йўли билан баданнинг хунуклашганлигини аниқлаши керак.1
Юз терисининг тузалмайдиган даражада хунуклашиши масаласи дастлабки тергов ва суд муҳокамасида ҳал қилинади. Агар суд муҳокамасида тан жароҳатлари кўриб чиқилаётган белги бўйича оғир деб топилмаса, кейинчалик жабрланувчи соғлиғининг муваффақиятсиз амалга оширилган жарроҳлик ва косметик операциялар натижасида ёмонлашуви, агарда оғир тан жароҳатларининг бошқа белгилари бўлмаса қилмишни ЖК 104-моддаси бўйича квалификация қилиш учун асос бўла олмайди.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling