I боб. Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими


-§. Қасддан баданга оғир шикаст етказиш


Download 1.56 Mb.
bet37/127
Sana09.02.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1182750
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   127
Bog'liq
3-Том. сунгги (2)

2-§. Қасддан баданга оғир шикаст етказиш
(ЎзР ЖК 104-моддаси)
Жиноятнинг объекти бошқа одамнинг соғлигини таъминлар борасидаги ижтимоий алоқалар ҳисобланади.
Объектив томондан жиноят ҳуқуққа хилоф равишда бошқа шахс соғлиғига зарар етказашда ифодаланади.
Бу жиноят бўйича жавобгарлик бошланишининг муқаррар шарти – содир этилган ижтимоий хавфли қилмиш ва бошланган жиноий оқибат ўртасидаги сабабий боғланишни аниқлаш. Оғир ўикаст етказашнинг шартли элементлари қуйидагилардир: шикаст етказилаётган лахзада хаёт учун хавфли; кўриш, нутқ, эшитиш қобилиятини ёки биро бир аъзони йўқотиш ёки бажарадиган вазифаларини бутунлай бажара олмай қолиши; руҳий касалликка чалиниш; 33%дан зиёд умумий меҳнат қобилиятини бутунлай йўқотиш; баданни тузатиб бўлмайдиган даражада хунуклаштириш.
Жиноят ҳуқуқи ва суд тиббиёти фанлари томонидан баданга етказиладиган шикастларнинг оғирлик даражасини аниқлаш мезонлари ишлаб чиқилган. Улар жумласига:
1) шикастларнинг ҳаёт учун хавфлилиги;
2) соғлиққа етказиладиган ҳақиқий зиён;
3) меҳнат қобилиятини йўқотиш даражаси;
4) эстетик мезонлар киради.
Бу мезонлар ЖК нормаларида ва Ўзбекистон Республикаси Соғ­лиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган «Баданга етказилган шикастларнинг оғирлик даражасини суд-тиббий йўл билан аниқлаш қоидалари»да ўз ифодасини топган.
Ҳаёт учун хавфли шикастлар деганда содир этилаётган пайтида жиноятчи томонидан ҳаёт учун хавф туғдирувчи шикастларни етказиш тушунилади. Бундай шикастларга тиббий ёрдам кўрсатилмаса, жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлиши мумкин бўлган шикастлар киради.
Қасддан баданга оғир шикаст етказиш шахснинг соғлиғига турлича шикаст етказиш ёки соғлиқнинг муайян муддатга издан чиқишида ифодаланади.
Меҳнат қобилиятини йўқотиш даражаси фоизларда аниқланади ва ўтказилган шикаст меҳнат қобилиятининг қисман ёки бутунлай йўқотилишига сабаб бўлади.
Баданни тузалмайдиган қилиб хунуклаштириб юбориш эстетик мезони ўзига хос хусусиятга эга. Бунда етказилган шикаст натижасида жабрланувчи баданининг хунуклашганлиги унинг руҳан эзилишига олиб келади. Шикастнинг оғирлиги оқибат-натижада, аввало, жабрланувчига унинг бадани хунуклашгани сабаб бўладиган руҳан эзилишлар билан боғлиқдир.
Баданга етказиладиган шикастларнинг оғирлиги даражасини аниқлаш учун «Қоидалар»да иккита асосий мезон: тиббий (анатомик) ва иқтисодий мезонлар қўлланилган.
Тиббий мезон баданга етказиладиган барча турдаги шикастларни уларнинг содир этилиш пайтида жабрланувчининг ҳаёти учун хавфлилиги нуқтаи назаридан тавсифлайди, тўқималар ёки аъзолар фукцияларининг бузилиши даражаси ва хусусиятини, етказилган шикастнинг давомлилиги ва организмга таъсирини аниқлайди.
Иқтисодий мезон жабрланувчи томонидан меҳнат қобилиятини йўқотишнинг фоизларда ифодаланган даражасини ҳисобга олган ҳолда баданга етказилган шикастни тавсифлайди.
Баданга шикаст етказиш, ЎзР ЖК 104-моддасида назарда тутилган аломатлардан лоақал биттаси мавжуд бўлса, оғир деб топилади.
Шуни такидлаш лозимки, “ЖК 104,105,109 моддаларида битилган жиноят белгилари рўйхати тўлиқдир. Хар бир белги бирор бир жиноятга тегишлилингини аниқлаш учун, улирнинг хеч бўлмаси биттасинигг мавжудлиги етарлидир. Агар ишда оғир, уртача оғир ва енгил танага жароҳат етказиш белгилари бир нечта булса, шахсни айбдор сифатида судга чақириш ажримида кўрсатилади.
Агар айбланубчи жабрланувчига етказган оғир жарохатлардан ташқари яна бошқа жарохатлар етказлса, бундай холда айибдор қилмишида қўшимча модда асосида квалификация қилиш талаб қилинмайди”1.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling