I боб. Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими


Соғлиққа ва жисмоний дахлсизликка қарши


Download 1.56 Mb.
bet35/127
Sana09.02.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1182750
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   127
Bog'liq
3-Том. сунгги (2)

Соғлиққа ва жисмоний дахлсизликка қарши
жиноятларда айб, мотив ва мақсад
Соғлиққа ва жисмоний дахлсизликка қарши жиноятлар ҳам қасддан, ҳам эҳтиётсизлик орқасида содир этилиши мумкин. Соғлиққа қарши жиноятлар, хусусан баданга шикаст етказишларнинг аксарияти эгри қасд билан содир этилади.
Фуқароларнинг соғлиги ва жисмоний дахлсизлигига қарши жиноятларни содир этишда тўғри қасд шундай хусусиятга эга бўладики, шикаст етказган шахс ўз қилмишининг ижтимоий хавфли хусусиятини англайди, жабрланувчининг соғлиғига муайян зарар етказилиши муқаррарлиги ёки эҳтимоли борлигига кўзи етади ва айнан шундай шикаст юз беришини хоҳлайди.
Масалан, Қодировнинг жиноят ишини ўрганиш қуйидагиларни кўрсатади: у маст ҳолда бундан сал олдинроқ ўзи ҳақорат қилгани учун қайнонасиникига кетиб қолган хотинини уйига олиб келишга қарор қилган. Хотини уйга қайтишни истамаганида, Қодиров унинг ҳомиладорлигини била туриб, «Сен ҳозир туғасан» деган сўзлар билан унинг қорнига бир неча марта тепади. Зарбалар натижасида Қодированинг ҳомиласи тушган. Иш материалидан кўриниб турибдики, Қодиров ўз ҳаракатларининг ижтимоий хавфлилик хусусиятини нафақат тушунган, балки жабрланувчи ҳомиласининг тушиши эҳтимоли борлигига кўзи етган ва унга шундай шикаст етказишни хоҳлаган ҳам.
Буларнинг ҳаммаси Қодиров жиноятни тўғри қасд билан содир этганлигидан далолат беради.
Эгри қасдда эса юз берадиган оқибатларга гарчи айбдорнинг кўзи етган бўлса ҳам, у етказиладиган зарарнинг ҳақиқий кўламини тасаввур қилмайди ва жабрланувчининг соғлиғига ҳар қандай шикаст етишига йўл қўяди.
Масалан, айбдор жабрланувчининг бошига аямасдан урар экан ёки унга тош отар экан, бунинг натижасида жабрланувчига ҳар қандай оғирликдаги: оғир, ўртача оғир ёки енгил шикаст етказилиши мумкинлигига кўзи етади ва шундай оқибатлар юз беришига онгли равишда йўл қўяди.
Бундай ҳолларда жавобгарлик амалда етказилган шикастнинг даражасига қараб белгиланади, негаки айбдор уларнинг юз беришини бир хил даражада англаган бўлади.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling