I боб. Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими
-§ Енгиллаштирувчи ҳолатларда баданга шикаст
Download 1.56 Mb.
|
3-Том. сунгги (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5-§. Қасддан баданга енгил шикаст етказиш (ЎзР ЖК 109-моддаси)
4-§ Енгиллаштирувчи ҳолатларда баданга шикаст
етказганлик учун жавобгарлик Енгиллаштирувчи ҳолатларда содир этилган баданга шикаст етказишлар жумласига кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан баданга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш (ЖК 106-моддаси); зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, қасддан баданга шикаст етказиш (ЖК 107-моддаси); ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлашнинг зарур чоралари чегарасидан четга чиқиб, баданга қасддан оғир шикаст етказиш (ЖК 108-моддаси) киради. Мазкур жиноят таркибини очишда енгиллаштирувчи ҳолатларда одам ўлдириш билан боғлиқ қоидларга асосланиш лозим. Олий суд Пленумининг раҳбарий қоидаларига мувофиқ қилмишни баҳолашда яна шуни эътборга олиш лозимки, “кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида, зарурий мудофаа ёки ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш чоралари чегарасидан четга чиқиб, баданга қасддан оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш, ҳатто ЖК 104-моддаси учинчи қисмида кўрсатилган айбни оғирлаштирувчи белгилар мавжуд бўлган тақдирда ҳам тегишлича ЖК 104, 105-моддаси билан квалификация қилиниши мумкин эмас. Бундай ҳаракатлар, жумладан, улар эҳтиётсизлик орқасида ўлимга сабаб бўлган ҳолда ҳам тегишлича ЖК 106, 107, 108-моддалари билан квалификация қилиниши лозим.”1 5-§. Қасддан баданга енгил шикаст етказиш (ЎзР ЖК 109-моддаси) Мазкур жиноятнинг объекти енгил тан жароҳати етказилган шахснинг соғлиғи ҳисобланади. Объкектив томондан жиноят шахс соғлиғига енгил шикаст етказувчи ҳаракат ёки ҳаракатсизлик орқали содир этилади. Шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун айбдорнинг қилмиши ва етказилган енгил тан жароҳати ўртасидаги сабабий боғланишни аниқлаш лозим. Жиноят кодекси 109-моддасида: 1) баданга соғлиқнинг қисқа муддатли ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган енгил шикаст етказиш; 2) баданга соғлиқнинг қисқа вақт, яъни олти кундан ортиқ, аммо йигирма бир кундан кўп бўлмаган муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқотилишига сабаб бўлган енгил шикаст етказиш учун жавобгарлик белгиланган. Соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига олиб келган енгил тан жароҳатлари жумласига соғлиқнинг олти кундан ортиқ, аммо йигирма бир кундан кўп бўлмаган муддатга ёмонлашуви киради. Меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқотилиши деганда эса умумий меҳнат қобилиятининг ўн фоизгача йўқотилиши тушунилади. Соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган енгил тан жароҳатлари жумласига унча кўп бўлмаган, тез ўтиб кетадиган, оқибати оғир бўлмаган олти кундан узоқ давом этмаган шикастлар киради. Бу шикастлар лат ейиш, тирналиш, шилиниш, унча катта бўлмаган ғурра тарзида бўлиши мумкин. Қилмишни ЖК 109-моддаси 1-қисми билан квалификация қилишда “баданга қасддан, соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига сабаб бўлмаган даражада енгил шикаст етказганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланганлигини ва мазкур қилмиш учун жиноий жавобгарлик, фақат у шундай қилмиш учун шахсга нисбатан маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор кучга кирган кундан бошлаб бир йил ичида такроран содир этилган (ЖК 109-моддасининг биринчи қисми) ҳолдагина келиб чиқади.”1 Соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашуви деганда соғлиқнинг 6 кундан кўп аммо 21 кундан кўп бўлмаган муддатга ёмонлашуви ёки умумий меҳнат қобилиятининг ўн фоизгача йўқотилиши тушунилади. Кўриб чиқилаётган жиноятнинг субъектив томони айбнинг қасд шакли билан характерланади. ЖК 109-моддасидаги жиноятни соғлиқнинг бузилиши ёки меҳнат қобилиятининг йўқотилишидан қатъий назар ўз таркибига енгил тан жароҳатларини қамраб олувчи безорилик (277-модда)дан ажратиш лозим. Бундай ажратиш айбдор қасдининг мазмуни ва нимага қаратилганлиги, у томондан содир этилган ҳаракатларнинг мотиви, мақсади ва шу ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. Хусусан, 109-моддадаги жиноятнинг мотиви рашк, ўч олиш, ёқтирмаслик ва бошқалар бўлиши мумкин. ЖК 27-моддасидаги жиноятнинг мотиви эса ўзига хос хусусиятларга эга бўлган безорилик ниятлари ҳисобланади. ЖК 109-моддасини тўғри қўллашда енгил тан жароҳати етказишни уриш, дўппослаш, қийнашдан фарқлашни талаб этади. «Қоидалар»да баданга етказилган шикастлар (тан жароҳатлари)нинг моҳияти таърифланар экан, унинг асосий белгиси тана аъзолари ва тўқималарнинг анатомик бус-бутунлиги ёки физиологик фаолиятининг бузилиши эканлиги кўрсатиб ўтилади. Улардан фарқли равишда уриш ва дўппослаш кўрсатиб ўтилган оқибатларга сабаб бўлмайди, жисмоний оғриқ етказади холос. Бироқ, агар дўппослаш жабрланувчининг нафақат қисқа муддатли оғриғига, балки соғлиғининг ёмонлашувига сабаб бўлган бўлса, тўқималар анатомик бус-бутунлигининг бузилмаган бўлса ҳам соғлиқнинг бузилиши ҳар қандай аъзо функциясининг бузилганлигидан далолат беради ва қилмиш баданга шикаст етказиш тариқасида квалификация қилинмоғи лозим. ЖК 109-моддаси 1-қисмида назарда тутилган, дўппослаш, жисмоний оғриқ берувчи, аммо соғлиқнинг ёмонлашувига сабаб бўлмаган бошқа зўрлик ҳаракатларини жисмоний азоб бермайдиган, лекин шахсга маънавий зиён етказадиган ҳаракат – ҳақорат қилиш (ЖК 140-моддаси 1-қисми)дан фарқлаш керак бўлади. Булар жумласига, масалан, шахснинг қадр-қимматини камситадиган, аммо айтарли жисмоний оғриқ бермайдиган шапалоқ уриш, юзга тупуриш, аёл баданига ҳаёсизларча тегавериш, кийимни куч ишлатиб юлиб олиш кабилар киради. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling