мавзуси бўйича саволлар.
Тан жароҳатларининг белгиларини санаб ўтинг.
Тан жароҳатларининг оғирлик даражасини аниқлаш мезонлари қайсилар ҳисобланади?
Қасддан баданга оғир шикаст етказиш тушунчасига таъриф беринг.
Баданга оғир шикаст етказишнинг ҳар бир бир белгиларини санаб ўтинг. Мазкур қилмишнинг оғирлаштирувчи ҳолатлари қайсилар ҳисобланади?
Ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлнинг баданига оғир шикаст етказишни квалификация қилишнинг ўзига хос хусусяитларига нималар киради?
Жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказишнинг қасддан одам ўлдириш ва эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдиришдан фарқи нимада?
Баданга ўртача оғир шикаст етказишнинг белгиларини санаб ўтинг.
Баданга оғир шикаст етказиш ва баданга ўртача оғир шикаст етказишнинг оғирлаштирувчи ҳолатлари учун жавобгарлик ўртасидаги умумий ўхшаш томонлари ва фарқлари нимада намоён бўлади?
Енгиллаштирувчи ҳолатларда тан жароҳатлари етказганлик учун жавобгарликнинг ўзига хос хусусиятлари нимада намоён бўлади?
10. Қасддан баданга енгил шикаст етказишнинг турларини санаб ўтинг.
11. Енгил тан жароҳатларини квалификация қилиш белгиларининг оғир ёки ўртача оғир тан жароҳатларини квалификация қилиш белгиларидан фарқи борми?
12. Қийнашнинг асосий белгилари нималарда намоён бўлади?
13. Қийнашнинг такроран содир этилган баданга оғир ёки ўртача оғир тан жароҳатлари етказишдан фарқи нимада намоён бўлади?
14. Айбдор ҳаракатларини ЖК 111-моддаси (Эҳтиётсизлик орқасида баданга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш) билан квалификация қилишнинг ўзига хос жиҳатлари нималарда намоён бўлади?
III боб. ҲАЁТ ЁКИ СОҒЛИҚ УЧУН ХАВФЛИ ЖИНОЯТЛАР
Ушбу бобдаги моддалар мазмуни билан танишиш шундай хулоса чиқариш имконини берадики, уларнинг барчасида ҳаёт ёки соғлиқ учун чинакам хавф туғдирувчи, содир этилганидан кейин зарар юз беришининг олдини олиш айбдорнинг ўзига боғлиқ бўлмаган қилмишлар учун жавобгарлик назарда тутилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |