I боб. Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими


-§. Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш


Download 1.56 Mb.
bet48/127
Sana09.02.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1182750
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   127
Bog'liq
3-Том. сунгги (2)

1-§. Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш
(ЎзР ЖК 112-моддаси)

Жиноятнинг бевосита объекти шахснинг ҳаёти ва соғлиғи дахлсизлигини кафолатловчи ижтимоий муносабатлар ҳисобланади.


Объектив томондан ЖК 112-моддасида назарда тутилган жиноят ўлдириш ёки зўрлик ишлатишда ифодаланади. Кўриб чиқилаётган жиноятнинг объектив томонининг зарурий белгилари қуйидагилар ҳисобланади:
1) қўрқитишни айтиш.
2) қўрқитишни амалга оишришдан хавфсираш учун асос бўлувчи муайян ҳолатларнинг мавжудлиги (қўрқитишнинг реал амалга оширилиши).
3) жабрланувчида қўрқитиш амалга оширилганда унинг ҳаёти ва соғлиғига зиён етказилиши мумкинлигидан хавфсирашнинг пайдо бўлиши (қўрқитишнинг ҳақиқийлиги).
Қўрқитишни айтиш – бу қўрқитишни жабрланувчига етказиш, яъни жабрланувчининг ҳаракатларини қўрқитаётган шахс манфаати йўлида ўзгартириш ёки ўч олиш мақсадида жабрланувчига руҳий таъсир кўрсатишнинг алоҳида шакли ҳисобланади.
Қўрқитиш деганда объектив ҳақиқатнинг шахсан жабрланувчига ёки 3-шахслар орқали (оғзаки, ёзма тарзда, қуроолни кўрсатиш орқали, ва б.) жабрланувчига нисбатан ҳуқуққа хилоф ҳаракатларини содир этиш мақсади борлигини етказиш тушунилади.
Ўлдириш билан қўрқитиш деганда бошқа кишини ўлдириш нияти борлиги ҳақида хабардор қилишни тушунмоқ лозим.
ЖК 112-моддаси 1-қисмида назарда тутилган қўрқитишнинг иккинчи тури – зўрлик ишлатиш билан қўрқитишдир.
Зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш деганда, айбдорда жабрланувчининг соғлиғига шикаст етказиш нияти борлиги тушунилмоғи лозим. Модда матнида қандай зўрлик ишлатиш ҳақида гап бораётганлиги айтилмаган.
Шу сабабдан ЖК 112-моддасида ҳар қандай зўрлик ишлатиш учун жавобгарлик белгиланган, деб ўйлаш лозим бўлади.
Қўрқитиш жисмоний ёки руҳий зўрлик ишлатишдан иборат бўлиши мумкин.
Жисмоний зўрлик ишлатиш одам организмига унинг раъйига хилоф равишда ташқи муҳит омиллари билан ғайриқонуний таъсир кўрсатишдир.
Жисмоний зўрлик жумласига баданга ҳар қандай даражадаги: оғир, ўртача оғир ёки енгил шикаст етказиш киради. Аммо, умуман олганда, зўрлик билан қўрқитиш жисмоний дахлсизликка ҳар қандай зўравонлик тажовузини содир этиш юзасидан билдирилган ниятни ҳам қамраб олади, чунончи, дўппослаш ёки бошқача ҳаракатлар билан қийнаш билан қўрқитишни қамраб олади (ЖК 110-моддаси).
Қўрқитиш мустақил жиноят сифатида бир қатор шартларга жавоб бериши керак: биринчидан, у ҳақиқатан мавжуд бўлиши керак, яъни умуман олганда яқин вақт ичида амалга оширилиши мумкин бўладиган бўлиши лозим.
Қўрқитишнинг ҳақиқатдан амалга оширилиши мумкинлиги барча иш ҳолатларини таҳлил қилиш ва баҳолаш орқали аниқланади: айбдор шахси (ҳаёт ёки соғлиққа қарши жиноятлар учун судланганлик ҳолатининг мавжудлиги); жабрланувчи билан улар ўртасидаги муносабат; қўрқитишни етказишнинг жойи, вақти, ҳолатлари ва усуллари; айбдорда жабрланувчини ўлдириши ёки унинг соғлиғига зиён етказиши воситаси бўлиши мумкин бўлган қуролнинг мавжудлиги.
Амалга оширилиши мумкин бўлмаган ёки рўёбга чиқарилиши фараз қилинган ҳолатлар юз беришини тақозо этадиган қўрқитишни ҳақиқий деб топиш мумкин эмас. Масалан, одамни унинг бориш ниятида бўлмаган у ёки бу шаҳарда, қишлоқда пайдо бўлса ўлдириш билан қўрқитиш. Шунингдек, ҳали умуман турмушга чиқиш ниятида бўлмаган аёлни бўлғуси эрини ўлдириш билан қўрқитиш ҳам реал эмас.
Қўрқитиш аниқ бўлиши керак, яъни жабрланувчига муайян зарар етказиш ниятини ўзида қамраган бўлиши керак. Бунда қўрқитишнинг аниқлиги даражаси турлича бўлиши мумкин: абдор жабрланувчини ўлдириш ёки униг соғлиғига зиён етказишнинг усули, қуроли ҳақида айтмаслиги мумкин, лекин жабрланувчида кучли қўрқув ҳосил қилиш мақсадида айдбор унга ўлдиришни қандай усул ва қуроллардан фойдалаиб амалга ошириши, бўлажак қийноқлар, азоблар ва бошқалар ҳақида маълумот бериши мумкин.
«Овозингни ўчир, акс ҳолда ёмон бўлади», «афсусланасан», «кўрадиганингни кўрасан» сингари ноаниқ тусдаги қўрқитишлар жавобгарликни келтириб чиқариши мумкин эмас, чунки улар аниқ бир зарар етказиш ниятини ўз ичига олмайди. Албатта, бу айбдор жабрланувчига қандай зарар етказмоқчи бўлганини, яъни кўзни ўйиб олиш, юзини дабдала қилиш, бичиб қўйиш каби шикаст етказмоқчилигини мутлақо аниқ айтиши кераклигини билдирмайди. Одатда, қўрқитиш унчалик аниқ маълумотларни ўз ичига олмайди. Аммо, нима бўлганда ҳам, агар сўз ўлдириш билан қўрқитиш ҳақида бораётган бўлса, одамни ўлдиришга бўлган муайян ният ифодаланган бўлиши керак.
Жиноий жазога лойиқ қўрқитиш аниқ бир шахсга қаратилган бўлиши лозим. «Ҳаммангни сўяман», «ҳаммангни ўлдираман» каби умумий тусдаги, бирон-бир кишига аниқ қаратилмаган қўрқитишлар шахсни ЖК 112-моддаси билан жавобгарликка тортиш учун асос бўла олмайди.
Қўрқитишнинг зарурий белгиси унинг ҳақиқийлигидир.
ЖК 112-моддаси матнида қўрқитишнинг ҳақиқийлиги унинг амалга оширилишидан хавфсираш учун асослар мавжуд бўлиши тариқасида очиб берилади. Жабрланувчига амалга оширилишидан хавфсираш учун асослар берадиган сифатларга эга бўлган қўрқитиш ҳақиқий деб топилмоғи лозим. Жабрланувчида қўрқитишнинг амалга оширилишидан хавфсираш учун асослар бўлган ёки йўқмиди деган масалани ҳал қилишда айбдор айтган сўзларнинг мазмунини, қўрқитишга сабаб бўлган можаронинг жиддийлигини, кескинлигини, қўрқитувчи ва қўрқитилувчи ўртасида вужудга келган муносабатлар хусусиятини ҳисобга олиш керак бўлади. Қўрқитишнинг жабрланувчи томонидан идрок этилишига вазият ҳам таъсир кўрсатади. Масалан, ҳеч кимдан ёрдам олиш мумкин бўлмаган хилват жойда, субъектнинг ҳаракатлари натижасида атрофдагиларнинг очиқ-ойдин уни қўллаб-қувватлаши ва бошқа шу сингари ҳолатларда бўлиши мумкин.
Қўрқитиш, яъни таҳдид қилиш усуллари ҳар хил бўлиши мумкин. Кўпинча у кимга қаратилган бўлса, бевосита ўшанга оғзаки айтилади. Лекин у ёзма равишда (хат орқали), телефон, телеграф орқали, қуролни ёки унинг ўрнини босувчи нарсани кўрсатиш йўли билан, рамзий белгилар орқали, бирон-бир нарсани унга ўқталиб, баданига пичоқ тираб билдириш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 19 июлда қабул қилинган «Жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида»ги 16-сон қарорида: «Содир этилган жиноятнинг жамият учун хавфлилигини баҳолашда муайян жиноий хатти-ҳаракатни содир этишдаги барча ҳолатлар (айб шакли, жиноятни содир этиш усули, сабаби, вазияти ва босқичи, келиб чиққан оқибатнинг оғирлиги, жиноят иштирокчиларидан ҳар бирининг иштироки даражаси ва хусусияти ва ҳоказо) мажмуига асосланмоқ керак. Судланувчининг шахси тўғрисидаги маълумотлар, улар жазонинг тури ва миқдорини белгилашда муҳим аҳамиятга эгалиги туфайли, ҳар томонлама ва тўла текширилмоғи лозим» 1деб тушунтириш берилган.
Айбдор қўрқитиш мазмуни (моҳияти) жабрланувчига маълум бўлиши учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма нарсани қилган пайтидан эътиборан, қўрқитиш тамом бўлган жиноят деб топилиши лозим.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling