I боб. Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими
Download 1.56 Mb.
|
3-Том. сунгги (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-§. Жиноий равишда ҳомила тушириш (аборт) (ЎзР ЖК 114-моддаси)
Субъектив томондан ЖК 113-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноят тўғри ёки эгри қасд билан содир этилади.
ЖК 113-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятнинг субъекти 16 ёшга тўлган ҳисобланади. ЖК 113-моддаси 4-қисми бўйича шахсга ОИТС касаллигини юқтириш хавфи остида қолдирганлик ёки юқтиранлик жавобгарлик назарда тутилган. ОИТС – организмда иммунитет танқислиги синдроми. Жиноят у ёки бу сабаблар туфайли ОИТС касаллиги юқмаган бўлса ҳам шахсни ОИТС касаллигини юқтириш хавфи остида қолдирган ёки юқтиран пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади. Масалан, наркоман шприц ОИТС билан касалланган шахс томонидан фойдаланилганлигини била туриб уни бошқа шахсга ишлатса; ўзида ОИТС касаллиги борлигини билган она чақалоғини эмизса ва бошқалар. Кўриниб турибдики, жиноий оқибатларнинг келиб чиққанлиги қилмишни ЖК 113-моддаси 4-қисми билан квалификация қилишда аҳамиятга эга эмас. Лекин бу ҳолат жазо тайинлашда инобатга олиниши лозим. ЖК 113-моддаси 4-қисмидаги жиноят субъекти 16 ёшга тўлган, ақли расо ҳамда ОИТС кааллиги билан касаланганидан қатъий назар (жинсий алоқага киришаётган ОИТС билан касалланган шахс, операцияда стерилланмаган асбоблардан фойдаланган ёки қуйиш учун мўлжалланган қонни тегишли равишда текширмаган тиббиёт ходими ва б.). Шуни таъкидлаш жоизки, жабрланувчининг ўз хоҳиши билан таносил ёки ОИТС касаллигини юқтириш хавфи остида қолиши таносил ёки ОИТС касаллигини юқтириш хавфи остида қолдирган ёки юқтирган ҳамда бу касаллилар ўзида борлигини билган шахсни жиноий жавобгарликдан озод қилиш учун асос бўлмайди. 3-§. Жиноий равишда ҳомила тушириш (аборт) (ЎзР ЖК 114-моддаси) Ҳозирги вақтда республикамиз қонунларида аборт ман этилмайди. Бироқ фақат даволаш муассасаларида ва тиббий монелик бўлмасагина шундай операциянинг амалга оширилишига рухсат этилади. Ушбу жиноятнинг объекти ҳомиладор аёлнинг (ҳомиланинг эмас) ҳаёти ёки соғлиғидир. Объектив томондан жиноят шифокор акушер ёки гинеколог томонидан даволаш муассасаларидан ташқари жойларда ёки тиббий нуқтаи назардан мумкин бўлмаган ҳолда сунъий равишда ҳомила туширишда ифодаланади. Агар сунъий равишда ҳомила тушириш (аборт): 1) даволаш муассасасидан ташқари жойларда амалга оширилган; 2) тиббий нуқтаи назардан мумкин бўлмаган ҳолда амалга оширилган бўлса, жиноий равишда амалга оширилган деб топилади. Қуйидаги ҳолларда: а) оғир ёки ўртача оғир кечадиган сўзак, жинсий аъзоларнинг яллиғланиш жараёнлари, жойлашган жойидан қатъи назар йиринг ўчоқлари, оғир кечадиган юқумли касалликлар ва бошқа шу сингарилар мавжудлигида; б) ҳомиланинг 12 ҳафталикдан катта эканлигида; в) аввалги абортдан кейин 6 ой ўтмасдан аборт қилдириш, шунингдек абортни амалга оширишга доир йўриқномада назарда тутилган бошқа ҳолатларда тиббий нуқтаи назардан аборт мумкин эмас, деб топилишига асос бўлади. Агар аборт тиббий муассасадан ташқарида амалга оширилган бўлса, тиббий нуқтаи назардан мумкин бўлмаган ҳолатлар борлигидан қатъий назар ноқонуний деб топилади. Агар аборт уни амалга оширишга ваколати бўлмаган шахс, яъни тегишли олий тиббий маълумотга эга бўлмаган шахс томонидан амалга оширилса қилмиш ЖК 114-моддаси 2-қисми билан квалификация қилиниши лозим. Бунда тиббий нуқтаи назардан мумкин бўлмаган ҳолатларнинг бор-йўқлиги, аборт амалга оширилган жой (қилмиш тиббий муасссасада ёки ундан ташқарида содир этилганлиги) квалификацияга таъсир қилмайди. Абортни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлмаганлар жумласига: 1) шифокор акушерлар ёки гинекологлардан ташқари, барча тоифадаги шифокорлар, яъни олий тиббий маълумотли шахслар; 2) ўрта тиббий маълумотга эга бўлган шахслар (акушеркалар, тиббиёт ҳамширалари ва ҳоказо); Ҳомилани сунъий равишда тушириш бошланган пайтдан эътиборан аборт тамом бўлган жиноят деб топилади. Агар қилмиш ҳомилани туширишга қаратилган бўлса-ю, лекин аборт айбдорнинг ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда амалга оширилмаган бўлса, у жиноий равишда абортни амалга оширишга суиқасд қилиш сифатида ЎзР ЖК 25 ва 114-моддалари билан квалификация қилинмоғи лозим. Абортни амалга ошириш усуллари турли хил бўлиши (масалан, жарроҳлик, механик, токсик, термик, медикаментоз) мумкин ва улар жиноятни квалификация қилишга таъсир кўрсатмаслиги лозим. Лекин жазо тайинлашда инобатга олиниши мумкин. Агар ҳомилани тушириш аёл соғлиғига шикаст етказган бўлса, айбдорнинг қилмиши ЖК 114-моддаси билан эмас, балки қасддан баданга оғир шикаст етказганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи ЖК 104-моддаси билан квалификация қилинади. Агар ҳомила аёлнинг розилигисиз туширилган бўлса ҳам қилмиш худди шундай квалификация қилинади. ЖК 114-моддаси 1- ва 2-қисмида назарда тутилган жиноят субъектив томондан фақат тўғри қасд билан содир этилади. Жиноят мотиви таъмагирлик ниятлари, режалаштирилмаган боладан қутулишни хоҳлаган аёлга нисбатан ачиниш ҳисси ва бошқалар бўлиши мумкин. Мотив ва мақсад жиноятни квалификация қилишда инобатга олинмайди. ЖК 114-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноий равишда ҳомила туширишнинг субъекти шифокор-акушер ёки гинеколог, 114-моддаси 2-қисми субъекти эса 16 ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо шахс бўлиши мумкин. Агар абортни амалга оширган шахс охирги зарурат ҳолатида ҳаракат қилган бўлса (масалан, ҳомиладор аёлнинг ҳаёти хавф остида қолган тақдирда, даволаш муассасасидан ташқари жойда ёки тиббий нуқтаи назардан мумкин бўлмаган ҳолда ҳомила туширилганда), жиноий равишда ҳомилани туширганлик учун жавобгарлик вужудга келмайди. Ҳомиласини ўзи туширган ёки жиноий равишда ҳомиласи туширилган аёл ЎзР ЖК 114-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилмаслиги лозим. Агар ҳомилани тушириш: а) жабрланувчининг ўлимига; б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлган бўлса, жиноий равишда ҳомилани туширишда айбдор ҳаракатлари ЎзР ЖК 114-моддаси 3-қисми билан квалификация қилинмоғи лозим. Жиноий равишда ҳомилани туширишдаги бошқа оғир оқибатлар жумласига: жабрланувчи саломатлигининг йўқолиши, унинг баданига оғир шикаст етиши (масалан, бола туғиш қобилиятини йўқотиш, бачадонни кесиб ташлаш), руҳий фаолиятнинг бузилиши кабилар киради. Айбдорнинг қилмишини ЖК 114-моддаси 3-қисми билан квалификация қилиш учун содир этилган жиноий равишдаги аборт ва жабрланувчининг ўлими ёки бошқа оғир оқибатларнинг юз бериши ўртасидаги сабабий боғланиш мавжудлигини аниқлаш лозим. Жиноят субъектининг ана шу оқибатларга нисбатан айби эҳтиётсизликда ифодаланади. Агар жиноий равишдаги абортни содир этишда айбдор бўлган шахснинг жабрланувчининг ўлими ёки бошқа оғир оқибатлар юз беришига нисбатан эгри ёки тўғри қасди бўлса, бундай ҳолларда унинг қилмиши жиноятлар жами бўйича жиноий равишда ҳомила тушириш ва қасддан одам ўлдириш ёки қасддан баданга оғир шикаст етказиш деб квалификация қилинади. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling