I боб. Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими


-§. Таносил ёки ОИТС касаллигини тарқатиш


Download 1.56 Mb.
bet50/127
Sana09.02.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1182750
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   127
Bog'liq
3-Том. сунгги (2)

2-§. Таносил ёки ОИТС касаллигини тарқатиш
(ЎзР ЖК 113-моддаси)

Мазкур моддада 3 мустақил қилмиш учун жавобгарлик белгиланган:


1) била туриб шахсни таносил касаллигини юқтириш хавфи остида қолдириш (1-қисм);
2) била туриб шахсга таносил касаллигини юқтириш; (2-қисм)
3) била туриб шахсни ОИТС касаллигини юқтириш хавфи остида қолдириш ёки юқтириш. (4-қисм)
Жиноятнинг бевосита объекти шахснинг ҳаёти ёки соғлиғи дахлсизлигини таъминловчи ижтимоий муносабатлар ҳисобланади.
Объектив томондан ЖК 113-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳаракатларда, яъни била туриб бошқа шахсни таносил касаллигини юқтириш хавфи остида қолдиришда, яъни ўзида таносил касаллиги борлигини ёки касалликнинг манбаларини билган шахснинг мазкур касалликни жабрланувчига юқтириш реал хавфини вужудга келтирувчи ҳаракатларни содир этишида ифодаланади.
Била туриб деганда айбдорнинг ўзида таносил касаллиги борлигини ёки касалликнинг бошқа манбаларини билгани ҳолда жабрланувчини касалликни юқтириш хавфи остида қолдириши тушунилади.
Таносил касалликлари – захм, сўзак, перелой, триппер, юмшоқ шанкр, мояклар (жинсий) лимфогранулсматози кабилардир. Таносил касаллигининг хусусияти, уни даволаш мумкинлиги ёки касаллик туфайли юз берган оқибатлар жиноятнинг квалификациясига таъсир этмайди.
Била туриб шахсни таносил касаллигини юқтириш хавфи остида қолдириш ўзида таносил касаллиги борлигини билган шахс томонидан жабрланувчининг шундай касалликка чалиниши мумкин бўлган турли ҳаракатлар содир этишидан иборат бўлади. Юқтириш хавфи остида қолдириш айбдор томонидан жабрланувчига тегишли шароитларда касалликни юқтириш мумкин бўлган шундай ҳаракатлар содир этилишини назарда тутадики, бунда касаллик фақат тасодифий ҳолатлар ёки жабрланувчи ўзига юқтирмаслик учун кўрган чоралар туфайлигина юқмаслиги мумкин.
Бошқа шахсни таносил касаллигини юқтириш хавфи остида қолдириш усуллари ҳар хил. Лекин улар жиноятнинг квалификациясига таъсир кўрсатмайди.
ЖК 113-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят жабрланувчи касалликни юқтириш хавфи остида қолдирилган пайтдан эътиборан белгиланган оқибатлар юз берганлигидан қатъий назар тамом бўлган деб топилади. Масалан, сифилис касали билан касалланган шахс жинсий алоқага киришса, стоматологнинг олдинги бемори таносил касаллиги билан касалланганлигини била туриб беморни даволашда стерилланмаган асбоболардан фойдаланса ва бошқалар.
Кўриб чиқилаётган субъектив томондан жиноят тўғри қасд билан содир этилади. Чунки айбдор ўзида таносил касаллиги борлигини била туриб унинг жабрланувчига юқиши мумкин бўлган ҳаракатларни содир этади ва бундай оқибатлар келиб чиқишини хоҳлайди ва бунга йўл қўяди. Жиноят мотиви ҳеч қандай асоссиз шахснинг ўзи таносил касаллиги билан касаллангани учун қасд олиши бўлиши мумкин.
ЖК 113-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятнинг субъекти 16 ёшга тўлган, таносил касаллиги билан касалланганидан қатъий назар ҳар қандай шахс бўлиши мумкин.
ЖК 113-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятнинг объектив томони ўзида таносил касаллиги борлигини билган шахс бу касалини бошқа шахсга юқтиришида ифодаланади.
Агар жабрланувчига таносил касаллиги юқтирилган бўлса, шахс ЖК 113-моддаси 2-қисми билан жавобгарликка тортилади, агар бундай оқибатлар юз бермаган бўлса, айбдорнинг қилмишини ЖК 113-моддаси 1-қисми билан квалификация қилиш зарур бўлади.
ЖК 113-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноят жабрланувчига таносил касаллиги юқтирилган пайтдан тамом бўлган деб ҳисобланади. Бироқ, барча ҳолларда ҳам таносил касаллигига чалинган беморнинг ҳаракатлари билан жабрланувчига касаллик юқтирилиши ўртасидаги сабабий боғланиш мавжудлигини аниқлаш зарур. Агар бундай боғланиш бўлмаса, айбдорнинг қилмиши ЖК 113-моддаси 1-қисми билан квалификация қилинади.
ЖК 113-моддаси жиноят тўғри ёки эгри қасд билан содир этилади. Чунки айбдор ўзида таносил касаллиги борлигини била туриб унинг жабрланувчига юқиши мумкин бўлган ҳаракатларни содир этади ва бундай оқибатлар келиб чиқишини хоҳлайди ва бунга йўл қўяди.
Мазкур жиноятнинг субъекти матнда берилганидек, фақатгина ўзида таносил касаллиги борлигини билган шахс ҳисобланади. Бу ҳақда таносил касаллиги билан касалланган шахс тиббий муассаснинг расмий хулосаси, шунингдек, айбдорнинг касаллиги ва унинг юқиши мумкинлиги тўғрисида билши мумкин бўлган бошқа ҳолатлар асосида билиб олиши мумкин.
Айбдор ўзига таносил касаллиги юққанлигини билмаган ва билиши мумкин бўлмаган ҳолларда у ЖК 113-моддаси билан жавобгарликка тортилмайди.
Масалан, шифокор анализни текшириб, таносил касаллигига чалинганлиги тахмин қилинган беморга унинг соғломлигини айтади ва «бемор» соғломлигига ишониб, жинсий алоқа қилади ва натижада касалини жабрланувчига юқтиради. Бундай ҳолда ҳам ЖК 113-моддасида белгиланган жавобгарлик вужудга келмайди.
ЖК 113-моддаси 3-қисмида:
а) икки ёки ундан ортиқ шахсни;
б) вояга етмаган шахсни била туриб таносил касаллигини юқтириш хавф остида қолдирганлик ёки уларга касалликни юқтирганлик учун жавобгарлик назарда тутилган.
Агар аввал содир этилган таносил касаллигини юқтириш хавфи остида қолдирганлик ёки юқтирганлик учун жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетмаган бўлса, айбдор икки ёки ундан ортиқ шахсни таносил касаллигини юқтириш хавфи остида қолдирган ёки уларга юқтирган бўлса, бундай ҳолда қилмиш ЖК 113-моддаси 3-қисми «а» банди билан квалификация қилиниши лозим. Бошқа ҳолларда жиноятни юқоридаги белгиларга кўра квалификация қилиш учун биринчи марта таносил касаллигини юқтириш хавфи остида қолдирганлик ёки юқтирганлик билан кейинги содир этилган қилмиш оралиғида қанча вақт ўтганлигининг аҳамияти йўқ.
Жабрланувчи 18 ёшга тўлмаган ҳоллардагина айбдорнинг ҳаракатлари: вояга етмаган шахсни била туриб таносил касаллигини юқтириш хавфи остида қолдириши ёки унга бу касални юқтириши ЖК 133-моддаси 3-қисми «б» банди билан квалификация қилиниши керак.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling