I боб. Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими
Download 1.56 Mb.
|
3-Том. сунгги (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Объектив томондан
6-§. Хавф остида қолдириш
(ЎзР ЖК 117-моддаси) Мазкур жиноятнинг объекти ўзи ҳақида ғамхўрлик қилиш имконияти бўлмаган шахснинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини таъминловчи ижтимоий муносабатлар ҳисобланади. Объектив томондан жиноят ҳаёти ёки соғлиғи хавф остида қолган ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш имкониятидан маҳрум бўлган шахсга ёрдам кўрсатмасликда, башарти, айбдор бундай аҳволдаги шахсга ёрдам бериши шарт ва бундай имкониятга эга бўлган ёхуд айбдорнинг ўзи жабрланувчини хавфли аҳволга солиб қўйиши ва бу ҳол баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига олиб келишида ифодаланади. Жиноят ҳаракатсизлик, яъни ҳаёти ёки соғлиғи хавф остида қолган ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш имкониятидан маҳрум бўлган шахсга ёрдам бермасликда, уни қутқариш учун чора-тадбирларни кўрмасликда ифодаланади. Ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли ҳолат жабрланувчи ҳаёти ёки соғлиғига табиий офат ва бошқа ҳолатлар туфайли инсон организмида юз берадиган физиологик ва патологик жараёнлар (боланинг кичик ёшда эканлиги, қарилик, хасталик, тутқаноқ тутиши ва б.) билан изоҳланади. Субъектнинг жабрланувчига ёрдам бериши шарт ва бундай имкониятга эга бўлганлиги (масалан, онанинг бола ҳақида ғамхўрлик қилиш мажбурияти, хизмат вазифасидан келиб чиқадиган мажбурият, қутқарувчининг мажбурияти, никоҳ ва оила муносабатларидан келиб чиқадиган мажбурият ва ҳоказолар) жиноятни Ўзбекистон Республикаси ЖК 117-моддаси билан квалификация қилишнинг зарур шарти ҳисобланади. Акс ҳолда қилмиш мазкур модда бўйича жавобгарликка тортилмайди. Ҳаёти ёки соғлиғи хавф остида қолган шахсларга ғамхўрлик қилиш ва ёрдам бериш қонун билан белгиланган (масалан, онанинг ўз боласига ғамхшрлик қилиши) ёки шартномада мустаҳкамланган (масалан, касалга қаровчи ҳамширанинг касалга қараш бўйича мажбуриятлари), шунингдек, касб юзасидан (масалан, қутқарувчининг, мактабгача таълим муассасалари ходимларининг мажбуриятлари) бўлиши мумкин. Бундай шахсларнинг жавобгарлиги ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли вазиятнинг келиб чиқишига уларнинг таъсиридан қтъий назар келиб чиқади. Асосийси жабрланувчига ёрдам кўрсатиш уларнинг мажбуриятига кирган ва бунга уларда имконият мавжуд бўлган бўлиши лозим. Шахс жабрланувчи ҳақида ғамхўрлик қилиши шарт бўлмаган, аммо жабрланувчини ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли аҳволга тушириб қўйган (масалан, сузишни билмайдиган одамни сувга ташлаб юбориш, автотранспорт воситаси билан босиб кетиш натижасида ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли аҳволда қолдириш) ҳолларда ҳам мазкур жиноятнинг таркиби мавжуд бўлади. Агар айбдор ҳаёти ёки соғлиғи хавф остида қолган жабрланувчига ёрдам бериши шарт ва бундай имкониятга эга бўлса унинг ҳаракатлари ЖК 117-моддаси билан жавобгарликка тортилади. Айбдорнинг жабрланувчига ёрдам бериш имконияти бўлган, ёрдам бериши шарт бўлган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси ЖК 117-моддасида назарда тутилган жиноят баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилиши тарзидаги оқибат келиб чиққанидан сўнг қилмиш тугалланган деб эътироф этилади. Хавф остида қолдириш билан мазкур моддада қайд этилган оқибатларнинг келиб чиқиши ўртасида сабабий боғланиш мавжудлигини аниқлаш жиноятни Ўзбекистон Республикаси ЖК 117-моддаси билан квалификация қилишнинг зарурий шарти ҳисобланади. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling