I боб. Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими
Download 1.56 Mb.
|
3-Том. сунгги (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳаёт ва соғлиққа қарши жиноятлар”
Субъектив томондан жиноят қасддан содир этилиши мумкин.
Қуйидагилар: 1) ёрдамсиз қолган одам ҳақида ғамхўрлик қилиши лозим бўлган шахс ёхуд 2) жабрланувчини ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли аҳволга солиб қўйган шахснинг ўзи, агар 16 ёшга тўлган ақли расо бўлса, жиноятнинг субъекти бўлиши мумкин. Жиноят оқибатида ҳаёти хавф остида қолдирилган одам ўлган бўлса, айбдорнинг қилмиши Ўзбекистон Республикаси ЖК 117-моддаси 2-қисми билан квалификация қилинади. Хавфли аҳволда қолдириш одамлар ўлимига ёки бошқа оғир оқибатларга олиб келган бўлса, айбдор Ўзбекистон Республикаси ЖК 117-моддаси 3-қисми билан жавобгарликка тортилади. Мазкур моддада қайд этилган оқибатларга нисбатан айбдор билвосита ёхуд тўғридан-тўғри ғаразли ният билан алоқадор бўлса, бундай ҳолда унинг қилмиши баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказганлик ёхуд қасддан одам ўлдирганлик учун жавобгарлик назарда тутилган тегишли моддалар билан квалификация қилиниши зарур. “Ҳаёт ва соғлиққа қарши жиноятлар” мавзуси бўйича саволлар 1. Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш деганда нима назарда тутилади? 2. Қилмишни ЖК 112-моддаси (Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) квалификация қилишнинг зарурий белгиси нимада намоён бўлади? 3. Таносил ёки ОИТС касаллигини тарқатганлик учун жавобгарликнинг асослари ва ўзига хос жиҳатлари нималарда намоён бўлади? Таносил ёки ОИТС касаллигини тарқатиш хавфи остида қолдириш деганда нимани тушуниш керак? 4. Жиноий аборт тушунчасига таъриф беринг. Мазкур жиноятни квалификация қилишнинг ўзига хос жиҳатлари нималарда намоён бўлади? 5. Жиноий абортда бошқача оғир оқибатлар деганда нима назарда тутилади? 6. Жиноий абортнинг ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлнинг баданига қасддан оғир (ўртача оғир) шикаст етказишдан фарқи нимада? 7. Аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш деганда нима назарда тутилади? Мазкур жиноятни квалификация қилишнинг ўзига хос жиҳатлари нималарда намоён бўлади? 8. Аёлни ўз ҳомиласини жиноий равишда туширишга мажбурлаган шахснинг ҳаракатларини қандай квалификация қилиш лозим? 9. ЖК 116-модда (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик)даги жиноятни квалификация қилишнинг шартлари нималарда намоён бўлади? 10. Касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаслик ва лозим даражада бажармаслик деганда нима назарда тутилади? 11. Хавф остида қолдирганлик учун жавобгарликнинг асослари нимада намоён бўлади? 12. Хавф остида қолдиришнинг ЖК 116-моддасида (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) назарда тутилган жиноятдан фарқи нимада намоён бўлади? Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling