I боб. Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими


-§. Эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш


Download 1.56 Mb.
bet29/127
Sana09.02.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1182750
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   127
Bog'liq
3-Том. сунгги (2)

8-§. Эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш
(ЎзР ЖК 102-моддаси)
ЖКга асосан эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш жиноят деб хисобланмайди, аммо хаётга зарар етказиш мумкин бўлган жиноят хисобланади.
ЖК 102 моддасида битилган жиноятнинг объекти деб одам хаётини сақлаш борасидаги ижтимоий алоқалар тушунилади.
Жиноятнинг объектив томони харакат ва харакатсизликда намоён бўлиши мумкин. Одатда бундай жиноятлар одий хаётий шароитда юзага келади, яъни одам хаётига зарар келтирмайдиган ҳолатларда. Масалан, оддий жисмоний куч билан шахсни итариб юбориш, шахснинг турган жойига ва соғлиғига қараб улимига олиб келиши мумкин.
Агар эҳтиётсизлик орқасида икки ёки ундан ортиқ шахс ўлдирилган бўлса, айбдор ЖК 102-моддасининг 2-қисми билан жавобгарликка тортилади.
Ушбу жиноят субъектив томондан эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдиришда ифодаланади.
Эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш жинояткорона ўз-ўзига ишониш ёки жинояткорона бепарволик оқибатида содир этилиши мумкин.
Жинояткорона ўз-ўзига ишониш натижасида эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдиришда айбдор ўзи содир этган ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли бошқа шахснинг ўлдириб қўйилиши мумкинлигига кўзи етади, лекин енгилтаклик қилиб, унинг олдини олишдан умидвор бўлади. Бундай ҳолларда, айбдор муайян эҳтиётсизлик қоидаларини онгли равишда бузади. Жумладан, бундай бузиш қуйидагиларнинг оқибати бўлиши мумкин.
а) қасддан содир этилган қилмиш;
б) қонун билан тақиқланган, бироқ жиноят ҳисобланмайдиган ҳаракат;
в) бирон-бир қоида билан тақиқланган ҳаракат (йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ва ҳоказо);
г) илмий маълумотларга ва касбий қоидаларга зид ҳаракатлар;
д) ётоқхонадаги белгиланган эҳтиёткорлик қоидаларини бузадиган ҳаракатлар;
е) мазкур шахснинг амалга ошириш ёки шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаган ҳаракатлари ёки касб билан шуғулланиши ва ҳоказо.
Жинояткорона ўз-ўзига ишониш оқибатида эҳтиётсизлик билан одам ўлдиришни эгри қасд билан содир этилган одам ўлдиришдан фарқлаш керак бўлади. Эгри қасд билан одам ўлдиришда айбдор одамни ўлдириб қўйиши мумкинлигига кўзи ета туриб, онгли равишда унга йўл қўяди. Ўз-ўзига ишонишда эса, шахс муайян ҳолатларда ўлимнинг олдини олиш мумкин, деб умидвор бўлади ва унинг олдини олишни мўлжаллаб ҳаракат қилади.

NOTA BENE!


Жиноий бепарволик оқибатида эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдиришни шахснинг бахтсиз ҳодиса туфайли бошқа шахснинг ўлишини олдиндан кўра олмаган, уни кўра олиши мумкин ва лозим ҳам бўлмаган (айбсиз ҳолда зарар етказиш) одам ўлдиришдан фарқлаш керак бўлади.

Эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдиришни ЖКда белгиланган кўплаб эҳтиётсизлик айби туфайли улдириш жиноятлардан фарқлаш зарур (114модда – Жиноий равишда ҳомила тушириш; 118модда – Номусга тегиш; 266 – Маъмурий назорат қоидаларини бузиш ва бошқа кўплаб жиноятлар). ЖК 102 моддасида битилган жиноятнинг ажратиб турувчи тарафи хеч қандай қонунда зид келадиган харакатлар ёки харакатсизликларда битилган.


Агар эҳтиётсизлик орқасида икки ёки ундан ортиқ шахс ўлдирилган бўлса, айбдор ЖК 102-моддасининг 2-қисми билан жавобгарликка тортилади.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling