I боб. Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими


Download 1.56 Mb.
bet85/127
Sana09.02.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1182750
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   127
Bog'liq
3-Том. сунгги (2)

мавзуси бўйича саволлар



  1. Вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш тушунчаси ва жиноий жавобгарлик қандай асосларда келиб чиқади?

  2. Вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлаш жиноятидан ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш жиноятининг фарқи нимадан иборат?

  3. Айбдор ҳаракатларини ЖК 124-моддаси (Болани алмаштириб қўйиш) билан квалификация қилишнинг ўзига хос жиҳатлари нималардан иборат?

  4. Фарзандликка олиш сирини ошкор қилиш жинояти учун жавобгарликнинг келиб чиқиш асослари нималардан иборат?

  5. Кўп хотинлилик белгилари нималардан иборат?

  6. Вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш деганда нималарни тушунасиз. Ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар тушунчасига таъриф беринг.

  7. Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш учун жавобгарликнинг асослари ва ўзига хос хусусиятлари нималарда кўринади? Мазкур жиноятнинг номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш жиноятлари билан ўхшаш ва фарқли жаҳатлари нималарда кўринади?

  8. Уятсиз-бузуқ ҳаракатлар деганда нимани тушунасиз?

  9. Уятсиз-бузуқ ҳаракатларнинг қандай кўринишлари мавжуд?

  10. Порнографик нарсалар деганда нимани тушунасиз? Порнографик нарсаларни тайёрлаш ёки тарқатиш учун жиноий жавобгарликнинг юзага келишининг ўзига хос жиҳатларини кўрсатинг.

  11. Уятсиз-бузуқ ҳаракатларнинг порнографик нарсаларни тайёрлаш ёки тарқатишдан фарқи нимада?

  12. Фоҳишахона сақлаш ёки қўшмачилик қилиш тушунчасига таъриф беринг, уларнинг белгилари ва ўзига хос жиҳатларини сананг.

  13. Фоҳишахона очиш ва сақлаш деганда нимани тушунасиз?

  14. Қилмишни ЖК 131-моддаси (Фоҳишахона сақлаш ёки қўшмачилик қилиш) билан квалификация қилишнинг зарурий шартлари нималар?

  15. Тарих ёки маданият ёдгорликларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш учун жавобгарликнинг ўзига хос жиҳатлари нималар? Тарих ёки маданият ёдгорликларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш деганда нимани тушунасиз?

  16. Инсон аъзолари ёки тўқималарини ажратиб олиш жиноятининг белгиларини сананг. Мазкур қилмиш учун жазони оғирлаштирадиган ҳолатлар қайсилар?

  17. Қабрни, мурдани таҳқирлаш деганда нимани тушунасиз?

  18. Мурдани таҳқирлаш жиноятининг қонунсиз инсон аъзолари ёки тўқималарини ажратиб олиш жиноятидан фарқи нимада?


Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling