I боб. Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими


-§. Инсон аъзолари ёки тўқималарини ажратиб олиш


Download 1.56 Mb.
bet83/127
Sana09.02.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1182750
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   127
Bog'liq
3-Том. сунгги (2)

12-§. Инсон аъзолари ёки тўқималарини ажратиб олиш
(ЎзР ЖК 133-моддаси)

Ўзбекистон Республикаси қонунларига кўра инсон аъзолари ёки тўқималари олди-сотдининг предмети бўлиши мумкин эмас.


Реципиентларга аъзоларни ва тўқималарни кўчириб ўтказиш билан боғлиқ операциялар тиббий хулосаларга асосланиб амалга оширилади.
Инсон аъзолари ва тўқималарининг ажратиб олиниши ва тайёрланишига шахс тириклигида унинг розилиги, шахс вафот этганда эса унинг яқин қариндошлари розилиги асосида фақат Давлат соғлиқни сақлаш муассасаларидагина рухсат берилади. Шахснинг аъзо ёки тўқималарини кўчириб ўтказишга фақат махсус соғлиқни сақлаш муассасаларида рухсат берилади.
ЖК 133-моддасининг бевосита объекти жамиятнинг нормал маънавий асосларини таъминловчи ижтимоий муносабатлар ҳисобланади.
Жиноят предмети инсон аъзолари ёки тўқималари ҳисобланади.
Бу ҳақда батафсил маълумотни ЖК 97-моддаси 2-қисми “и” бандида кўришингиз мумкин.
Объектив томондан жиноят шахс тириклигида унинг розилигини олмасдан туриб ёки ўлганидан кейин яқин қариндошларининг розилигисиз, илмий ёхуд таълим ишлари учун кўчириб ўтказиш ёки бузилмайдиган ҳолда сақлаш (консервация) мақсадида мурданинг аъзолари ёки тўқималарини ажратиб олишда ифодаланади.
Аъзолар ёки тўқималарни соғлиқни сақлаш муассасасида ажратиб олишга ўлган одам тириклиги вақтида ёхуд унинг яқин қариндошлари шахс ўлганидан сўнг унинг аъзолари ёки тўқималари маълум мақсадлар учун ажратиб олишга рози эмасликларини маълум қилган бўлсалар, мурданинг аъзолари ёки тўқималари ажратиб олинишига йўл қўйилмайди.
Мутахассис врачлар консилиуми томонидан қайд этилган ўлим фактининг шубҳасиз исботлари мавжуд бўлса, кўчириб ўтказиш учун мурданинг аъзолари ёки тўқималарини ажратиб олиш мумкин.
Мурда аъзолари ёки тўқималарини ажратиб олиш соғлиқни сақлаш муассасаси бош врачининг рухсати билан амалга оширилади.
Суд-тиббий экспертизасини ўтказиш талаб қилинган ҳолларда мурданинг аъзолари ёки тўқималарини ажратиб олишга рухсат, прокурор огоҳ этилиб, суд-тиббий эксперти томонидан берилиши лозим.
Қотилликнинг мурданинг аъзолари ёки тўқималарини кўчириб ўтказиш мақсадида содир этилганлиги аниқланса, айбдорнинг қилмиши ЖК 97-моддаси 2-қисми «н» банди ҳамда 25 ва 133- моддалар билан ёхуд агар кўчириб ўтказиш учун аъзоларни ёки тўқималарни ажратиб олиш рўй берган бўлса, ЖК 97-моддаси 2-қисми «н» банди ва 133-модда билан квалификация қилиниши лозим.
Кўчириб ўтказилгани ёки ўтказилмагани, сақлаб қўйилгани ёки сақлаб қўйилмаганидан қатъи назар, одамнинг аъзолари ёки тўқималари ажратиб олинган пайтдан бошлаб жиноят тугалланган, деб ҳисобланади.
Ўша ҳаракатлар тамагирлик ёки бошқа паст ниятларда; такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса, ушбу модданинг 2-қисми билан квалификация қилинади.
Таъмагирлик нияти мулкий ёки моддий мажбурияти бўлган шахсдан қутулиб, қарзларни ва алиментни тўлаш ва бошқа мақсадларда амалга оширилганда намоён бўлиши мумкин. Бошқа паст ниятлар деганда мазкур ҳолатда мансабпарастлик, лаганбардорлик, ошна-оғайнигарчиликни тушуниш мумкин.
“Такроран” ёки “хавфли рецидивист томонидан” тушунчалари тўғрисида тўлиқ маълумотни ЖК 97-моддаси таҳлилида олишингиз мумкин.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling