I боб. Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими


Download 1.56 Mb.
bet84/127
Sana09.02.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1182750
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   127
Bog'liq
3-Том. сунгги (2)

Субъектив томондан жиноят қасддан содир этилади.
Жиноятнинг содир этиш мотивлари айбдорни ЖК 133-модда 1-қисми билан жавобгарликка тортиш учун аҳамият касб этмайди. Жиноятнинг трансплантация, консервация ёки илмий мақсадларда амалга оширилиши мумкин.
Мазкур жиноятнинг субъекти 16 ёшга тўлган шахслар бўлиши мумкин, одатда улар тиббий ихтисосликка эга бўладилар.


13-§. Қабрни таҳқирлаш
(ЎзР ЖК 134-моддаси)

ЖК 134-моддасида жавобгарлик белгиланган жиноятнинг объекти жамиятда мавжуд бўлган одоб-ахлоқ асослари ҳисобланади.


Жиноят предмети вафот этган одамларнинг мурдалари, уларнинг кўмилган жойлари, қабрлари, мозорлари ҳисобланади.
Қабр – ўлган одам ётган (ҳар хил анжомлар, кийим-кечак, тобут ва ҳоказо нарсалар бўлган) жойдир.
Мозор деганда, қабрни ва унинг устидаги тепаликни, ёдгорлик, панжара, гуллар, гулчамбарларни ва ҳоказоларни тушуниш лозим.
Объектив томондан жиноят қабрни ёки мурдани таҳқирлашда, шунингдек мурдадаги, қабр устида ёки ичидаги нарсаларни олишда ифодаланади.
Қабрни таҳқирлаш деганда, унинг ковлаб ташланиши, қабр устидаги тошлар, ёдгорликлар, марҳумнинг хоки сақланаётган идишлар, панжараларнинг вайрон қилиниши, яшил ниҳолларнинг босиб-янчилиши, қабр тошларига беадаб ёзувлар ёзилиши ва ҳоказоларни тушуниш лозим.
Мурдани таҳқирлаш деганда, мурданинг, унинг алоҳида қисмларининг ташқарига чиқариб олиниши, мурданинг таниб бўлмас ҳолга келтирилиши, унинг хўрланиши тушунилади.
Мурдадаги, қабр устидаги ёки ичидаги нарсаларни олиш қабрни таҳқирлашнинг кўринишларидан бири бўлиб, ана шу нарсаларнинг яширин ёки ошкора қўлга киритилишидан иборатдир.
Ушбу жиноят қабр устидаги ёки ичидаги нарсалар олинган ва айбдор уларни қўлга киритган пайтдан бошлаб тугалланган деб эътироф этилади.
Субъектив томондан жиноят тўғри қасд билан содир этилади. Айбдор қабрни таҳқирлаётганлигини англайди ва буни хоҳлайди. Жиноятнинг содир этилиш мотиви уни квалификация қилишда аҳамиятга эга эмас. Кўпгина ҳолларда қабрни таҳқирлашда айбдор безорилик ниятлари ёки диний таассублар замирида (қандайдир маросим ўтказади) ҳаракат қилади.
Мазкур жиноятнинг субъекти 16 ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо шахс бўлиши мумкин.
Жамоат жойларида жамоат тартиби қоидаларига қасддан ҳурматсизлик билдириш билан бирга содир этилган ўзганинг мулкига шикаст етказиш ёки нобуд қилиш, қабрни ёки мурдани таҳқирлаш ЖК 134-моддаси ва 277-модда 2-қисми »п» банди билан квалификация қилинади.

Оилага, ёшларга ва ахлоққа қарши жиноятлар”



Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling