I боб. Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими
-§. Фоҳишахона сақлаш ёки қўшмачилик қилиш
Download 1.56 Mb.
|
3-Том. сунгги (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фоҳишахона
- Фоҳишахона очиш ва сақлаш
10-§. Фоҳишахона сақлаш ёки қўшмачилик қилиш
(ЎзР ЖК 131-моддаси) Жиноят объектив томондан бузуқлик уяси бўлмиш фоҳишахона очиш ёки сақлаш, шунингдек тамагирлик ёки бошқа паст ниятларда қўшмачилик қилишда ифодаланади. Фоҳишахона деганда, мижозлар жинсий алоқа ёки жинсий эҳтиёжларини ғайритабиий усулда қондириш учун фойдаланадиган ҳар қандай хонани тушуниш зарур. Фоҳишахона деб топишнинг муҳим шарти – у ерга шахсларнинг ўз жинсий эҳтиёжларини қондириш учун мунтазам келиб туришидир. Фоҳишахона алоҳида хонадон, уй, дала ҳовли, саунадаги, ёрдамчи хонадаги алоҳида бир жой ва ҳоказо кўринишда бўлиши мумкин. Фоҳишахона очиш ва сақлаш деганда, хона танланиши, унинг жиҳозланиши, фаолият кўрсатиши учун шарт-шароитлар яратилиши, узоқ вақт хизмат қилиши учун фоҳишахонанинг сақланиши, мижозлар жалб қилиниши, унинг рекламаси ва ҳоказоларни тушуниш керак. Фоҳишахона эгаси шаҳвоний ёки бошқа мақсадларда одам ёллаган ҳолларда, унинг қилмиши ЖК 131 ва 135-моддалари билан жиноятлар жами бўйича квалификация қилиниши зарур. Қўшмачилик – тамагирлик ёки бошқа паст ниятларни кўзлаб, маълум шахсларнинг ўзаро жинсий алоқа қилиши ёхуд жинсий эҳтиёжларини ғайритабиий усулда қондиришига хизмат кўрсатишдан иборат. Жиноят фоҳишахона очилган дақиқадан ёхуд уни сақлашга қаратилган хатти-ҳаракатлар содир этилган пайтдан эътиборан ёхуд мижозларнинг ўзаро ишқий ҳаракатларни амалга оширишига ёрдам беришга қаратилган хизматлар кўрсатилган пайтдан эътиборан тугалланган ҳисобланади. Унинг ўзига хос зусусяитлари шундан иборатки, унда жиноий фаолиятга тайёргарлик кўриш ёки суиқасд қилиш босқичлари бўлмайди. Субъект томонидан жинсий эҳтиёжларни қондириш учун шахсларни қидириши, бунинг учун хонанинг тайёрланиши ҳамда жиноят содир этиш учун қасддан бошқа шароитларнинг тайёрланиши билан жиноят тугалланган ҳисобланади. Субъектив томондан жиноят тўғри қасд билан содир этилади. Шахс фоҳишахона ташкил этиш ва сақлаш ёки бошқа шахсларнинг жинсий эҳтиёжини қондиришга хизмат қилишга қаратилган ҳаракатларни бажараётганлигини англайди ва буни хоҳлайди. Ўша қилмиш тамагирлик ёки бошқа паст ниятларда содир этилган ҳоллардагина айбдор ЖК 131-моддаси билан жавобгарликка тортилиши мумкин. “Таъмагирлик ниятлари” тушунчаси тўғрисида тўлиқ маълумотни ЖК 97-моддаси таҳлилида олишингиз мумкин. Тамагирлик ёки бошқа паст ният (мансабпарастлик, ўч олиш, хушомадгўйлик, лаганбардорлик ва ҳоказо) ўрганилаётган жиноят таркиби мавжудлигининг шартли белгиси ҳисобланади. Ушбу жиноятнинг субъекти 16 ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо шахс бўлиши мумкин. Фоҳишахоналарга кириш жиноят деб баҳоланмайди. Юқорида айтилган қилмиш вояга етмаган шахсни жалб қилганда ёки такроран, хавфли рецидивист ушбу ёки илгари Кодекснинг 135-моддаси (одамлардан фойдаланиш учун уларни ёллаш) ёки 137-моддасида (одам ўғирлаш) назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан содир этилган бўлса, айбдорнинг қилмиши ЖК 131 -модда 2-қисми билан квалификация қилиниши лозим. Қилмишни ЖК 131-моддаси 2-қисми “а” банди билан квалификация қилишда айбдорнинг жиноятга 18 ёшга тўлмаган шахсни жалб қилаётганлигини англаши лозим бўлади. Бунда вояга етмаган жабрланувчи фоҳишахона сақлаш ё1ки қўшмачилик қилишда қайси вазифани бажариши аҳамиятга эга эмас (фоҳишахона қоровули, фоҳишалик билан шуғулланувчи шахс ва б.). “Такроран” ёки “хавфли рецидивист томонидан” тушунчалари тўғрисида тўлиқ маълумотни ЖК 97-моддаси таҳлилида олишингиз мумкин. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling