I боб. Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими


Download 1.56 Mb.
bet78/127
Sana09.02.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1182750
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   127
Bog'liq
3-Том. сунгги (2)

Порнографик нарсалар деганда, порнографик асарларни, босма буюмларни, тасвирларни, жинсий алоқаларни қўпол, натурал ҳолатда, уятсизларча, шармандали ёки бузуқ ҳолда акс эттирувчи бош­қа нарсаларни тушуниш зарур. Турли кўринишдаги (босма, машинкаланган, кўлёзма ҳолидаги) асарлар, фотосуратлар, слайдлар, кино пленкалари, видеокассеталар ва бошқа нарсалар шулар жумласидандир.
Порнография нарсалари тушунчасини бундай белгилаш халқаро стандартларга жавоб беради. Предметнинг порнографик характери қоида тариқасида махсус билимга эга бўлмаган ҳар қандай шахс учун маълум бўлиши керак. Аммо шуни ҳам таъкидлаш жоизки, ҳар бир мамлакатда “порнография” тушунчаси мазкур масалага нисбатан давлатлар ва жамиятлар қонунчилик ҳокимиятининг муносабати, уларнинг миллий анъаналари, маънавий ва диний қоидалари ва бошқа омилларга мувофиқ турлича талқин қилинади.
Шу билан бир қаторда, ишқий муносабатларни намойиш этиш, уларнинг тасвири, яланғоч тананинг кўрсатилиши, башарти улар қўпол, безбетлик, натуралистик хусусиятга эга бўлмаса, порно­графия деб эътироф этилиши мумкин эмас. Шунингдек, бузуқ ҳолатдаги натурализм бўлмаган инсонлар ўртасидаги жинсий муносабатларни акс эттирувчи санъат асарлари ҳам порнографик нарсалар ҳисобланади (масалан, “Кама Сутра” ҳинд эпоси).
Материал ёки предметларнинг порнографик характерга эга эканлигини аниқлаш учун кинотанқид, психология, сексопатология, юриспруденция ва бошқа соҳалардаги махсус мутахассислар иштирокида комплекс экспертиза тайинланиши лозим бўлади.
Жиноятнинг объектив томони порнографик нарсаларни намо­йиш қилиш ёки тарқатиш мақсадида тайёрлаш, шунингдек, уларни йигирма бир ёшга тўлмаган шахслар ўртасида намойиш қилиш ёки тарқатиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилишидан иборатдир.
Мазкур модда бўйича жавобгарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин вужудга келади.
Порнографик нарсаларни тайёрлаш деганда, уларнинг яратилишини; видеофильмга тушириш, фотосуратга олиш учун турли ҳолатларда туриш, асарлар яратилиши ва ҳоказоларни, шунингдек уларнинг техник жиҳатдан тайёрланиши (нусхаларнинг кўпайтирилиши, чоп этилиши, монтаж қилиниши, лентага ёзилиши, суратга олиниши ва ҳоказоларни) тушуниш зарур.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling