I боб. Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими
Download 1.56 Mb.
|
3-Том. сунгги (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Объектив томондан
Субъектив томондан жиноят тўғри қасд билан содир этилади, яъни айбдор вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатга жалб қилаётганини билиб туради ва шуни хоҳлайди. Айни пайтда айбдор ғайриижтимоий хатти-ҳаракатга жалб қилинаётган шахснинг вояга етмаганлигини билган ҳоллардагина мазкур модда бўйича жиноий жавобгарликка тортиш мумкин эканлигига эътибор бермоқ керак.
Олий суд Пленумининг “Вояга етмаганлар жиноятчилиги бўйича суд амалиёти” тўғрисидаги Қарорида шундай дейилади: “Шунингдек катта ёшдаги киши ўз ҳаракатлари билан вояга етмаган шахсни гайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилаётганини билгани ҳолда ёки шундай фикрга йўл қўйганини ҳам аниқлаш лозим. Агарда катта ёшдаги киши шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилсаю, унинг вояга етмаганлигини билмаса ёки билиши мумкин бўлмаса, бу ҳолда ЖКнинг 127-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортиш мумкин эмас.”1 Ушбу жиноятнинг субъекти 18 ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо шахс бўлиши мумкин. 7-§. Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш (ЎзР ЖК 128-моддаси) Бу жиноятнинг объекти 16 ёшга тўлмаган шахсларнинг жинсий дахлсизлигини ҳамда уларнинг нормал руҳий ва жисмоний ривожланишини таъминловчи ижтимоий муносабатлар ҳисобланади. Объектив томондан жиноят эркак ёки аёлнинг қарама-қарши жинсдаги ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан ихтиёрий равишда алоқа қилиши ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондиришида ифодаланади. “Жинсий алоқа қилиш” ҳамда “жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш” тушунчалари ҳақида тўлиқ маълумот ЖК 118 ва 119-моддалари таҳлилида берилган. Шуни инобатга олиш лозимки, мазкур моддага мувофиқ жинсий алоқа қилиш ҳамда жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш ихтиёрий равишда амалга оширилган бўлиши лозим. Ихтиёрий равишда жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш деганда, зўрлик ишлатмай, қўрқитмай ёки жабрланувчининг ожизлик ҳолатидан фойдаланилмаган ҳолда жинсий эҳтиёжнинг қондирилишини тушуниш зарур. Мазкур ҳолатларда розилик 2 хил бўлиши мумкин: 1) вояга етмаган шахсни моддий ёки бошқача усулда қизиқтириш, шунингдек, унда жинсий қизиқиш ҳосил бўлганлиги. 2) жабрланувчи руҳий ожиз аҳволда бўлмаган ҳолда айбдор ҳаракатларига қаршилик кўрсатмаслиги. Шахс неча ёшгача жинсий алоқа қилиш ёки ғайритабиий усулда жинсий эҳтиёжни қондиришнинг аҳамиятини тушунмайди, деган саволга жавобан қонунларда маълум бир ёш белгиланган эмас. Шунинг учун жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш ихтиёрий равишда содир этилганлиги (жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб содир этилмаганлиги) ҳар бир алоҳида ҳолда, иш ҳолатлари ҳисобга олиниб, жабрланувчининг онги қай даражада ривожланганлиги, ўзига нисбатан содир этилаётган жинсий алоқанинг моҳияти ва аҳамиятини қай даражада идрок этганлиги ҳисобга олиниб, ҳал этилиши лозим. Шуни таъкидлаш жоизки, айбдор ва жабрланувчи ўртасидаги расмий никоҳнинг мавжудлиги қилмишни ЖКнинг мазкур моддаси билан квалификация қилишга таъқир қилмайди. Жинсий алоқа қилиш бошланган, яъни эркакнинг жинсий аъзоси аёлнинг жинсий аъзосига киритилган ёхуд жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондиришга қаратилган хатти-ҳаракатлар содир этилган пайтдан эътиборан жиноят тугалланган, деб эътироф этилади. Ўн олти ёшга тўлмаган шахс қайд этилган хатти-ҳаракатларни содир этишга кўндирилган, аммо айбдорга боғлиқ бўлмагани ҳолда амалга оширилмаган бўлса, қилмиш таҳлил этилаётган жиноятга суиқасд, деб квалификация қилиниши лозим. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling